•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Биз машҳур инсонлар ресторанларда овқатланадилар, махсус автомашиналарда юрадилар, кийим-бошларини эса, фақат донгдор модельерлардан харид қиладилар, деб фикр юритишга ўрганиб қолганмиз.

Гарчи жаҳон миқёсида машҳурликка эга бўлсалар-да, мисли кўрилмаган гонорарлар олишига қарамай, жуда ҳам камтарона яшайдиган 14 инсон ҳақидаги ҳикоямизни сизга тақдим этмоқчимиз.

Женнифер Лоуренс

“Очлик ўйинлари” фильмининг юлдузи пулларини оқилона сарфлашга одатланган. Актриса ишлаб топган ҳар бир центининг қадрига етади – Volkswagen Eos машинасида юради, дўконлардаги чегирмалар билан қизиқади ва чегирма купонларидан фойдаланади. Актрисанинг туғилиб ўсган (Луисвилл) шаҳрида болалар касалхонасининг юрак хасталиклари (кардиология) бўлими унинг номи билан — Jennifer Lawrence Foundation Cardiac Intensive Care Unit (Kosair Hospital) деб аталади, бу ерга Женнифер 2 млн $ хайр-эҳсон қилган.

Киану Ривз

Киану ҳаттоки хизмат шоҳсупасидан анча юқори кўтарилганида ҳам, меҳмонхоналарда ёки хонадонларни ижарага олиб яшашни афзал кўрган. У ҳеч ҳам молпараст эмас, қўриқлаш хизмати ҳам йўқ,  хотиржамлик билан жамоат транспортида ҳам юраверади. Актер “Матрица” фильми учун олган гонорарининг 90%ни (тахминан 80 млн $) гримчиларга, махсус эффект мутахассислари ва лойиҳа бўйича бошқа ҳамксбларига тақсимлаб берган ҳамда 12 та каскадернинг ҳар бирига эса янги мотоциклдан совға қилган.

Сара Жессика Паркер

Актриса пулларига жуда тежамкорона ёндошади ва фарзандларини ҳам шунга ўргатади. Сара улар учун либосларни ўзи тикади (дўконлардан фақат пойабзал сотиб олади) ва секонд-хендларни ёқтиради. Сара ўзининг машҳур қаҳрамониКэрри Брэдшоунинг туфлисини аукционда сотиб юборди ва ундан тушган маблағни эса мусиқа, санъат ва ижрочилик маҳоратига ихтисослашган ўрта мактаб учун хайрия қилди.

Кейт Миддлтон

Герцогиня айнан бир либосда бир неча бор кўриниши мумкин ва у қиммат бўлмаган брендларни ёқтиради. Масалан, пиджаки ва кўк куйлаги – Zara, чап тарафдаги Hobbs фирмасининг кўйлаги эса унга чамаси 30 долларга тушган. Бироқ Кейт хайр-саҳоват қилиш билан доимий равишда шуғулланиб келади. Унинг охирги хайрия дастурларидан бири – Heads Together бўлиб, ёшлар, ветеранлар, уйсизлар ва қалтисликлар зонасида бўлган инсонларнинг руҳий саломатлиги муаммолари билан шуғулланади.

Винсент Картайзер

“Ақлсизлар” сериалининг юлдузи атайин машина сотиб олмайди, балки жамоат транспортидан фойдаланади ҳамда жуда оддий уйда яшайди. Винсент сериал тобора машҳур бўлиб борган сари, атрофидаги улкан миқёслардаги нарсалар унинг ғашига тега бошлади ва у булардан халос бўлишга қарор қилди (барча ортиқча нарсаларни тарқатиб юборди).

Кристиан Бейл

«Бэтмен» дунёга машҳур бўлганидан кейин ҳам, узоқ муддат оиласи билан бир хонали уйда яшаган, уяли телефон ва тансоқчиларга эга бўлмаган. “Бойлик мен учун ҳеч бир аҳамият касб этмайди. Агар босқинчи менинг уйимга кириб қолса борми, йиғлаб юбориши аниқ”,- деб айтган эди актер ўз интервьюларидан бирида. Янги  “Ваъда” фильми прокатидан тушган барча маблағни актер ҳайрия мақсадлари учун беришга қарор қилди.

Леонардо Ди Каприо

Ўз вақтида, ҳатто роллари учун жуда катта гонорар оладиган актер бўлганида ҳам, Лео оддий тоифадаги Toyota Prius машинасида юрган ва хусусий самолетлар орқали тижорат парвозларини афзал билган. 1998 йилда актер Leonardo Di Caprio Foundation хайрия жамғармасини тузган ва Amazon Watch, National Geographic: Pristine Seas, Save the Elephants and the World Wildlife Fund кабиларни ҳам қўшган ҳолда, 30 та турли хайрия ташкилотлари ҳисоб рақамига 15 млн $ миқдорда маблағ ўтказиб берган.

Женнифер Гарнер

Женнифер бир вақтнинг  ўзида голливуд юлдузи мақоми билан уй бекаси вазифасини қўшиб олиб боришга муваффақ бўла оладиган актрисалардан. Гарнер рўзғор қилиш учун оддийгина бозорга тез-тез бориб туради. Актриса 10 йилдан буён Save the Children жамғармаси (болалар ҳуқуқлари ва болалар таълими билан шуғулланадиган ҳамда ривожланаётган мамлакатлардаги болаларга ёрдам кўрсатишга ихтисослашган) билан ҳамкорлик қилади.

Кира Найтли

Актриса ўзи учун бир ойлик сарфлар чегарасини белгилаб қўяди, агар мана шу суммадан қимматроқ харид қилиш истаги юзага келса, бунга зарурият борми ёки йўқми, чуқурроқ ўйлаб кўради. Найтли, агар люкс мақомида ҳаёт кечирадиган бўлсангиз, у ҳолда сиз бошқача услубда яшайдиган инсонлар билан чин дилдан мулоқот қила олмайсиз, деган фикрда. Кира иштирок этган тадбирларида кийган либосларини сотиб, хайрия учун маблағ тўплайди.

Рассел Кроу

Бир нечта Оскар соҳиби бўлган актернинг дабдабали ҳаёт кечириш имкониятига эгалиги аниқ. Бироқ у Австралияга кўчиб боришни афзал кўрди, у ерда оддий ранчо ва эскигина жип машинаси сотиб олди. Кроунинг айтишича, у анчадан буён излаётганини ва ниҳоят топган: сокинлик ва табиат. Рассел турли ташкилотларга мунтазам равишда катта миқдорда маблағлар хайрия қилиб туради.

Хейден Кристенсен

Энакин Скайуокер ролини ижро этувчи актер фермага кўчиб ўтишга қарор қилди, ҳаттоки унинг ўзи тракторда ер ҳайдайди. Хейден атроф-муҳит муҳофазаси тўғрисида қайғуради – унинг фермаси қуёш энергиясида ишлайди.

Риз Уизерспун

Актриса жуда тежамкорлик билан пул сарфлайди ва пул жамғаришга одатланган. Ризнинг фикрича, дабдабалик учун сарф-харажатлар асоссиздир. Актриса болаларни ҳам ҳаддан зиёд сийламасликка ҳаракат қилади ва фақат энг зарур нарсаларни харид қилган ҳолда, молиявий тартиб-интизомга ўргатади. Риз АҚШ ва Канададаги ночор, кўп нарсадан бебаҳра болалар учун буюмлар тўплаш кампаниясида иштирок этади. Шунингдек, Мэттью Макконахи билан биргаликда “Sing (Ҳайвонлар хори)” мультфильмининг хайрия намойишини тақдим этиб, хайрия жамғармалари учун  100 минг $ тўплашга муваффақ бўлди.

Жессика Альба

Жессика — тежамкор она ва The Honest Company экологик тагликлар компанияси асосчисидир. У қизига кичик келиб қолган кийимларни ташлаб юбормайди, балки уларни кичикларига кийдиради. Американинг Forbes журнали актрисани ўз кучи билан бойлик тўплай олган АҚШнинг энг бадавлат аёллари қаторига қўшган, бироқ шунга қарамай, Жессика бюджет маркасидаги либосларни харид қилишдан ва жамоат транспортида юришдан ҳеч ҳам тортинмайди.

Квентин Тарантино

Тарантинонинг бир ишқивозлиги бор – у фильмларни коллекция қилади, машиналарга эса, улар қанчалар ҳашаматли бўлмасин, бепарводир. Қизил Chevrolet Malibu (Траволта уни «Pulp fiction (Jinoyat asari )» фильмида ҳайдаган) унинг ўзига тегишли бўлган, бирок машина Квентинни умуман қизиқтирмаган ва актер ундан халос бўлиш истагини билдирган. Бу ҳақда ундан сўрашганда, актер: “Йўғэ, у менга керак эмас, холос. Менга Geo Metro кўпроқ ёқади”, деб жавоб берган эди.