Бугун Сизга фойда бериши мумкин бўлган ота-оналарнинг ажойиб маслаҳатларини тақдим этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бугун Сизга фойда бериши мумкин бўлган ота-оналарнинг ажойиб маслаҳатларини тақдим этамиз.

 

***

Намунавий ота-оналик: болаларга нонуштада ширинлик ейилмаслигини айтасан, ўзинг эса улар мактабга кетганидан сўнг ширинлик ейсан.

***

***

“Баъзан ўсиб қолган қизларимнинг хонаси ёнидан ёқилмаган қулоқчинлар тақиб ўтаман. Улар мени эшитмаяпти деб ўйлашади. Кўп нарсани билиб олдим”.

***

Бугун шу даражада жаҳлим чиққандики, фарзандим мени безовта қилмаслик учун ўзи ухлашга ётди. Ана шунақа гаплар.

***

***

Саккиз ёшли қизимизни чангютгич овозини ёмон кўришимга ишонтирдим. Энди у ҳар сафар мендан жаҳли чиққанида уйларни чангютгичда тозалашни бошлайди.

***

***

Мен ғалати ва тушунарсиз сўзларни айта бошласам қизим ҳархаша қилишдан тўҳташини сездим. Натижада “Сўз бойлиги” номли шеър юзага келди: “Амбулатор, прагматик, сейсмик, кронштейн. Парабола, генезис, абстракция, глинтвейн. Исёнчилик, эмпирик, найрангбоз ва поступлат”. Уриниб кўринг, балки сизнинг фарзандингизни ҳам тинчлантирар.

***

***

Ҳали янги, аммо болаларнинг нигоҳида бирдан жилосини йўқотган ўйинчоқларни ўйнашга қандай мажбурлаш мумкин? Уларни ташлаб юбориладиган буюмлар тўпланадиган эшик олдидаги қутига қўйиш керак.

***

Эрталаблари қизимни тез уйғотиш қийин, аммо ечим кутилмаганда топилди. Одатда мен тонгда будильниксиз туриб, сўнгра қизимни уйғотардим. Бир куни қаттиқ чарчадим ва ухлаб қолмаслик учун мобил телефонимда будильникни ёқиб қўйдим. У ишга тушганида қизим биринчи бўлиб ўрнидан туриб, телефонга югуриб келганда ва менга узатганида ҳайратландим.

Энди ҳар тонг ўзимни ухлагандек кўрсатаман, қизим эса мени уйғотишга югуриб келади. Мен унга сал қолса ухлаб қолардим, вақтида уйғотдинг деб айтаман.

***

***

Асосий сурат: imgur