Кўпчилик учун қаҳва ўзига хос анъана, мухаббат, диний урф-одатга айланган. Агар бу ичимликни ёқтирсангиз, у тўғрисидаги ғаройиб маълумотларни билиш сиз учун ҳам қизиқ бўлади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эрталаб уйғониш учун қаҳва ичишингиз шарт эмас

Танангиз эрталаб кортизол гормонини ишлаб чиқаради, у ўзингизни тиниққан ва тетик ҳис қилишга ёрдам беради. Бу одамга хос ҳусусиятлар сутка суръати билан боғлиқ. Шундай экан эрталаб уйғониш учун қаҳва ичиш одатингиз бўлса, бунинг ҳеч қандай маъниси йўқ. Яхшиси кортизол даражаси бироз камайишини кутиб туринг, бу тонгги 9-10 да юз беради, кейин эса бир финжон қаҳва ичишингиз мумкин.

Қаҳва организмни сувсизланишига олиб келмайди.

Зўр янгилик! Кофеин узоқ вақт мобайнида сийдик ҳайдаш хусусиятлари сабаб айблаб келинган, аслида эса бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Агар қаҳвани катта миқдор (кунига 500-600 мгдан кўпроқ, ёки икки финжон) да истеъмол қилмасангиз, ҳеч қандай салбий оқибатлар бўлмайди.

Қаҳва эфиопия эчкилари сабабли кашф этилган  

Афсонага кўра, эфиопиялик чўпонлар эчкилари бу ўсимлик меваларини мазза қилиб чайнаётганларини кўргач, қаҳвани биринчи бўлиб истеъмол қилишни бошлашган.

Қаҳва узоқ умр кўриш ва соғлом бўлишга ёрдам беради

Қаҳва таркибида кўплаб антиоксидантлар (ғарб одами парҳездаги энг кўп антиоксидант манбаи) мавжуд. У кўплаб оғир касалликларга сабаб бўладиган эркин радикаллар билан курашишда ёрдам беради. Натижада қаҳва ишқибозлари Паркинсон, қандли диабет ва юрак касалликларига камроқ чалинадилар.

Қаҳва таркибида яшаш учун зарур бўлган муҳим тўйимли моддалар мавжуд

Бир финжон қаҳва таркибида тавсия этилган рибофлавиннинг 11 фоизи (В2 витамини), 6 фоиз пантотен кислотаси (В5 витамини), 3 фоиз марганц ва калий, ҳамда 2 фоиз ниацин ва магний мавжуд.

Қаҳвани истеъмол қилиш ёғларни эритишда ёрдам беради

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қаҳва истеъмол қилиш метоболизмни 3 фоиздан 11 фоизгача ошириши мумкин экан. Бу ортиқча вазндан халос бўлишга ҳақиқатан ҳам ёрдам берадиган кам сонли кимёвий моддалардан биридир!

Қаҳва фақат сайёранинг қаҳва қутби деб номланган муайян ҳудудларидагина етиштирилади

Қаҳва қутби қаҳвани етиштириш шароити мавжуд бўлган барча ҳудудларни бирлаштиради. Бу ўсимлик қуёш нури ва иссиқликни талаб этгани учун мазкур барча ҳудудлар экватор яқинида жойлашган.

Қаҳва аслида заррачадир

Қаҳванинг таъсири митти 0,0016-дюймли қаҳва кристалларининг  организмга тушиши билан боғлиқ. Жуда кичик, бироқ шунақа кучли таъсир қиладики!

Қаҳва — қизил, сариқ ва яшил рангли мева доналари

Дарахтда ўсадиган меваларни кўряпсизми? Аввал финжондаги қаҳва айнан шу кўринишда бўлган.

Кофеин жуда тез таъсир қилади

Биринчи хўплам ва қаҳванинг таъсирига қадар бор-йўғи 10 дақиқага яқин вақт кетади!

Black Ivory — энг қиммат қаҳва нави бўлиб, у экскрементлардан тайёрланади

Дунёдаги энг қиммат қаҳва фил ахлатидан тайёрланиб, Black Ivory деб аталади. Унинг бир финжони 50 АҚШ долларига тенг. Бу қаҳва навидан бир килограмм олиш учун филларни 33 килограмм янги қаҳва меваси билан боқиш керак бўлади. Улар хазм қилингач, филбоқарларнинг аёллари гўнгни тўплаб, уни майдалашади ва ундан қаҳвани олишади.

Қаҳва буйрагингиз учун фойдали

Кунига тўрт финжон қаҳва ичадиган одамлар жигар циррозига 80 фоизга камроқ чалинадилар.

Дунёдаги илк веб-камера қаҳва тайёрлаш учун ясалган

1991 йилда Кембриж университетининг бир гуруҳ олимлари қаҳва қайнатувчига камерани йўналтириш орқали қўшни хонадаги қаҳва тайёрлаш жараёнини кузатишга мувофиқ бўлишди. Юқорида келтирилган расмда ўша камера ёрдамида олинган суратлар келтирилган.

Кофеин спорт натижаларини яхшилайди

Кофеин адреналин даражасини оширади ва ёғ қатламидаги ёғларни эркинлаштиради, машқларгача қаҳва истеъмол қилганлар яхши натижаларга эришади. 

Севимли ичимлик тўғрисида янада қизиқ маълумотларни биласизми? Улар ҳақида изоҳ қолдиринг!