•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Калорияларни санашга мажбур бўлганлар учун исталган нарсани ейиш ва семирмаслик мумкинлигини тушуниш учун турли тоифадаги маҳсулотлар солиштирмасини тақдим этамиз.

1/2 қадоқ махсус нон = 3 та наггетс

100 г брокколи = 1 та зефир

100 г қуруқ мева = 1 та маффин

1 та олма = бир сиқим мармеладли айиқчалар

100 г мюсли-микс = кичкина қадоқли чипс

1 стакан кефир (2,5 %) = ўртача стаканда капучино

1 стакан мевали смузи = кичкина Coca-Cola бутилкаси

Бир сиқим ёнғоқ (100 г) = катта ўрамдаги фри картошкаси

100 г майиз = 100 г мармелад

4 та пиширилган тухум = гамбургер

3,2 % мева бўлаклари бор йогурт = ўртача круассан (15 г)

100 г қўнғир гуруч = 2 та Вена вафлиси

Парҳез учун фитнес-батонча = қулупнайли музқаймоқ

Пиширилган товуқ гўшти = битта мазали уй қуймоғи

Демак, исталган нарсани ейиш мумкин экан-да?

  • Ҳам ҳа, ҳам йўқ. Муҳими, меъёр ҳақда унутмаслик. Баъзан парҳезбоп маҳсулотларни мазали ва ҳаттоки, бир оз зарарли нарсага алиштириш мумкин. Бу руҳий енгиллик бағишлаб, парҳезга риоя қилиш ва натижаларга эришиш имконини беради.
  • Бироқ, таомда калориялардан ташқари организмимизни шакллантирадиган ва ўсимлик ҳамда парҳез таомларида кўплаб мавжуд бўлган бошқа элементлар (аминокислоталар, фойдали ёғлар, витаминлар) ҳам муҳимлигини ёдда тутиш зарур.
  • Шу боис, кўпинча зарарли таом фойдасига танлов қилиш орқали ўзимизни ана шу элементлардан мосуво қиламиз, демак вазнимиз ошмаса-да барибир соғлом бўлмаймиз.