Кўпчилик учувчи касби ҳақида орзу қилади, чунки бу бир вақтнинг ўзида ҳам бутун дунёни кўриш, ҳам ўзингизни энг қизиқ иш билан таъминлаш ва мўмайгина пул топишнинг ажойиб имконидир. Бироқ бундай лавозимни эгаллаш осон бўлмай, бунинг учун бир неча йил ўқиш зарур. Бунинг уддасидан чиққанлар эса нафақат энг романтик касблардан бирига, балки оддий одамларнинг хабари бўлмаган авиапарвозларга хос айрим сирларга ҳам эга бўладилар.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Қуйида сизни парвозлар борасида ҳақиқий устага айлантирадиган 14та қизиқарли хусусиятни ўртоқлашамиз.

1. Учувчиларга соқол қўйиш тақиқланади, чунки фавқулодда вазиятда кислородли ниқоб юзга маҳкам ёпишмасдан туради.

2. Самолёт ичида бир оз салқин ҳарорат сақланади, чунки бу босим ўзгаришлари натижасида гипоксия ҳосил бўлиши хавфини камайтиради.

3. Агар харитага самолётлар парвози траекториясидан қаралса, улар доим тўғри эмас, ёйсимон йўналишда парвоз қилишини кўриш мумкин. Аслида бунинг ҳайрон қоладиган ери йўқ, ахир Ер думалоқку.

4. Учувчилар ва борт кузатувчилари парвоз вақтида мустаҳкам ва ёпиқ пойабзал кийишни тавсия қиладилар, чунки фавқулодда эвакуация ҳолатида ҳеч қачон қандай шароитда қолишингизни билмайсиз.

5. Учувчилар ва диспетчерлар орасидаги мулоқот ҳар доим ҳам расмий оҳангда бўлмайди. Масалан, диспетчерлар учувчиларни доим байрамлар билан табриклашади.

6. Голливуд фильмларида нималарни кўрсатишларидан қатъий назар, ҳақиқат ҳақиқатлигича қолади – оддий одам самолётни ерга қўндира олмайди.

7. Рейслар ушланиб қолган вақтда нафақат йўловчилар, балки стюардессалар ҳам ноқулай шароитда қоладилар. Чунки бу вақт учун уларга тўлиқ ҳақ тўланмайди.

8. Агар учувчилардан бирининг ҳожатхонага чиқиши керак бўлса, унинг ўрнига самолётни бошқараётганнинг ҳолатини назорат қилиш ва бирон кор-хол юз берганда, масалан ҳушидан кетганда ёрдамга чақириш учун стюардесса ўтиради.

9. Самолётдаги тушлик қандайдир бемазадек туюлган бўлса, кимнидир айблашга шошилманг. Гап шундаки, баландликда таъм ва ҳид билиш сезгиларимиз бошқачасига ишлайди.

10. Энг кўп чайқаладиган жойлар самолётнинг охирида, энг тинчлари эса – қанотлар томонда бўлади.


11. Самолёт ўғирлаб қочилганда учувчилар қўнаётганда қанот механизацияси элементларини ўзига хос тарзда бураш орқали аэропорт ходимларига ишора бера олади.

12. Ноқулай об-ҳавода қўниш йўлаги сув билан қопланган бўлса, учувчи хавфли аквапарвознинг олдини олиш учун атайин қаттиқ қўнишни амалга ошириши мумкин.

13. Тунги вақтда самолётни қўндиришда салондаги чироқлар атайлаб хиралаштирилади. Бу штатдан ташқари ҳолат юз берганда, йўловчиларнинг кўзлари қоронғиликда яхшироқ кўра олиши учун қилинади.

14. Кислородли ниқоблар фақатгина 15 дақиқага ҳаво билан таъминлайди, аммо бу вақт учувчи самолётни мустақил нафас олиш мумкин бўлган баландликкача тушириши учун етарлидир.