• 4
  • 1
  •  
  •  
  •  
    5
    Shares

Ҳаётда ҳар бир одам хатолар қилади, ҳеч ким мукаммал эмас. Бироқ баъзан нотўғри ҳаракатлар мажмуи шу қадар кенг кўламли оқибатларга олиб келадики, ҳаёлимизда “Қанақасига? Бу қандай юз берди?” деган савол айланаверади.

Эътиборингизга инсоният тарихида юз берган ва оқибати йирик миқдордаги маблағга айланган энг йирик хатоларни ҳавола этамиз.

14. Қулаб тушган кўпқаватли уй

Шанхайдаги Lotus Riverside турар-жой мажмуи 11та қўпқаватли уйдан иборат бўлган. Бир куни тонгда 13 қаватли бинолардан бири қулаб, фақатгина мўъжиза туфайли бошқа иншоотларга зарар етказмаган. Қулашга қурилиш меъёрларига риоя қилинмаганлик ва сифатсиз фундамент сабаб бўлган.

13. Тасодифан синдирилган 150 йиллик гитара

Тасодифан синдирилган 150 йиллик гитара

Квентин Тарантинонинг “Жирканч саккизлик” фильмида Женнифер Жейсон Ли чалган гитара ҳақиқий 150 йиллик ноёб нусха бўлган. Уни Мартин гитаралар музейидан ижарага олганлар. Лойиҳага кўра, навбатдаги саҳна олинишидан аввал XIX асрнинг 6 симли гитараси бутафор шеригига алиштирилиши керак эди. Бироқ, чамаси бу ҳақида Курт Расселга ҳабар беришни унутганлар чоғи, у музей экспонатини парча-парча қилиб синдирган.

12. Ўта катта вагонлар ва тор платформалар

2014-йилда SNCF темир йўллари транспорт тармоғини модернизация қилиш мақсадида қиймати € 15 миллиардга тенг 2 000та янги поезд буюртма қилган. Афсуски, уларга сўнгги 30 йилликда лойиҳалаштирилган станцияларнинг ўлчамлари берилган. Бироқ аксарият платформалар аввалроқ қурилган бўлиб, бироз торроқ эди. Натижада, уларни тезкор кенгайтиришга тўғри келган ва бунга қўшимча € 50 миллион сарфланган.

11. Ёзувдаги хато туфайли йўқотилган $ 225 млн.

Япониянинг Mizuho Securities компанияси Токио фонд биржасида бир дона акциясини ¥ 610 000 (қарийб $ 5 000) қийматида сотишни режалаштирган. Бироқ брокер уйқуга тўймаган кўринади, маълумотларни киритишда бироз хатога йўл қўйган. У атиги ¥ 1 эвазига 610 000та акцияни сотган. Компаниянинг эътирозларига қарамай, биржа буюртмага ишлов берган ва $ 225 миллион маблағ йўқотилган.

10. Сузиб чиқа олмайдиган ўта оғир сувости кемаси

Сузиб чиқа олмайдиган ўта оғир сувости кемаси

Испания ҳукумати янги TheIsaacPeral сувости кемасига £ 1,75 миллиард маблағ сарфлаган. Бироқ, қурилиш жараёнида кеманинг ўта оғирлиги ва сув остига тушганидан кейин юзага қайтиб чиқа олмаслиги маълум бўлган. Аслида энг дастлабки босқичда кимдир ҳисоб-китобларда хатога йўл қўйган. “Аламли хатони” тузатиш учун ортиқча вазн муаммосини ҳал қилиш ва корпус узунлигини кўпайтиришга тўғри келган.

9. Аляскани сотиш

XIX аср охирида рус императори Александр II учун Аляска шунчаки кўп миқдордаги муз қатламига эга ер ҳисобланган. 1867-йилнинг мартида катта ҳудудни атиги $ 7,2 миллион эвазига Қўшма Штатларга сотиш қарори қабул қилинган. Ўша даврда рубль ва доллар нисбати деярли тенг бўлгани учун Россия бу битимдан кам фойда кўрган, аммо миллиардлаб долларга тенг табиий ресурсларни йўқотган.

8. Рақсга тушувчи “Миллениум” кўприги

Лондаги Темза дарёсининг қирғоқларини туташтириб турувчи “Миллениум” кўприги 2000-йилда очилган. Ва деярли дарҳол ёпилган. Маълум бўлишича, кўп сонли одамлар остида у хавфли тарзда силкина бошлаган. Рекорструкция ўтказиш ва ҳаракат стабилизаторларини қўшиш учун кўприкнинг дастлабки £ 18,2 миллионга тенг қийматига яна 5 миллион қўшишга тўғри келган. Энди у фойдаланиш учун хавфсиз.

7. Йўқотилган фазо кемаси

Йўқотилган фазо кемаси

MarsClimateOrbiter орбитал аппарати NASA томонидан Марсдаги иқлимни ўрганиш учун ишлаб чиқилган. Бироқ, ишониш қийин бўлган хато туфайли атмосферага чиқиб бўлган кема билан алоқа йўқотилган. Бир NASA жамоаси координатларни узатишда инглиз бирликлари (футлар ва ярдлар)дан, бошқа жамоа эса метр бирликларидан фойдаланган. Натижада, орбитал аппарат Марс атмосферасига жуда паст ҳолатда кирган ва барбод бўлган.

6. Apple акцияларининг сотилиши

Рональд Уэйн Apple компанияси асосчиларидан бири бўлган. У биринчи логотипни чизган ва Apple I учун йўриқнома ёзган. 1976-йилда эса у ўзининг 10 фоизли акциялар пакетини $ 800 эвазига сотган. Бунга асосий сабаб, компания инқирозга учраган тақдирда ундан олиб қўйишлари мумкин бўлган активларга эгалик қилганидир. Эҳ, ахир ҳозир у миллиардер бўлиши мумкин эди!

5. Автомобилларни эритадиган осмонўпар

Автомобилларни эритадиган осмонўпар

Лондондаги Walkie Talkie осмонўпар биноси ботиқ шакли ва ойнабанд юзаси туфайли ҳақиқий улкан ойнага айланган. Куйдирувчи шуълалар шу қадар ёрқин эдики, яқин атрофда тўхтаган автомоблларни эритиб юборган. Айрим бекорчилар эса бу шуълаларда ҳаттоки тухум ҳам қовурганлар. Янги ҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида, бинога қуёшдан ҳимояловчи қурилма маҳкамланган.

4. Оқизиб юборилган кўл

Оқизиб юборилган кўл
Оқизиб юборилган кўл

1980-йилда нефть излаш оқибатида 13 миллиард литр сув, яъни бутун бошли кўл оқизиб юборилган. Чуқурни бурғилашга оид ҳисоб-китобларда йўл қўйилган хато туфайли бурғи Пенер (АҚШ) кўли остидаги туз шахтасининг гумбазини тешиб юборган. Маълум вақтдан сўнг туз ва сув кичик тешикни улкан ўпқонга айлантирган. Ҳосил бўлган ўрама бурғилаш қурилмаси, 11та баржа, буксир мосламаси, юк машиналари ва ҳаттоки оролни ютиб юборган. Ҳайриятки, одамларга шикаст етмаган.

3. Ташлаб юборилган биткоинлар

Ташлаб юборилган биткоинлар

2009-йилда биткоинлар эндигина пайдо бўлган, шу боис уларни ишлаб топиш анча осон эди. Инглиз Жеймс Хауэлл ҳам ҳудди шу йўл билан 7 500 рақамли валютани тўплаган. Бироқ, ўша пайт уларнинг қийматига ҳеч нарсага тенг эмасди. 2013-йилда мазкур тангаларнинг қиймати $ 7,5 миллионгача ўсган. Йигит ўз омадини англаб етганида, биткоинлик қаттиқ дискни ахлатга ташлаб юборганини эслаган.

2. Ғарқ бўлган “Васа” кемаси

Ғарқ бўлган “Васа” кемаси

Қиролнинг амрига биноан қурилган “Васа” кемаси XVII асрда Швеция флотининг йўлбошчисига айланиши керак эди. Бироқ у ҳаттоки Стокгольм кўрфазидан ҳам чиқа олмаган ва ташқарига олиб чиқилиши билан чўкиб кетган. Кема нотўғри лойиҳалаш туфайли жуда беқарор бўлган. Дастлабки шамол эсишида у тўнкарилиб қолган ва шаҳарнинг минглаб аҳолиси кўз ўнгида тезда ғарқ бўлган.

1. Қулаб тушган кўприк бўлаги

Қулаб тушган кўприк бўлаги

Сеулдаги Хан дарёси устидан ўтган кўприк 1994-йилнинг тонгги тирбандлигида қулаб тушгани билан барчага маълум бўлган. Кўприкнинг марказий қисми оғирликни кўтара олмай, устида турган автомобиллар, маршруткалар ва одам тўла автобус билан бирга дарёга қулаб тушган. Қулашнинг сабаби сифатида плиталарни ушлаб турган пўлат конструкциянинг яхши пайвандланмаганлиги қайд этилган.

Асосий сурат Emanuel Leutze, Wikimedia Commons /pixabay