• 6
  • 1
  •  
  •  
  •  
    7
    Shares

2006-йилда чоп этилган Independent нашридаги мақолада қуйидагилар ёзилган:

“Глобал исиш 2025-йилга келиб айрим дунё мўъжизаларининг табиий хусусиятларига шикаст етказади, дам олиш масканлари ҳаддан ташқари тўлиб кетади. Бу ҳолат Гоа қирғоқларини барбод қилиб, тўфонлар сони ортишига олиб келади. Туризмнинг ўсиши эса, қачонлардир чекка ҳисобланган Непал Қироллигига йўл оладиган чанғичилар армиясини ҳосил қилади”.

Мазкур башорат 2019-йилдаги жорий вазият билан қўрқинчли даражада кўп ўхшашликларга эга. Бизнинг мақоламизда бунинг ҳаққонийлигига исбот топасиз.

Келинг, турли дунё обидалари учун сайёҳларнинг оқими қандай салбий оқибатларни келтириб чиқараётганини билиб олайлик.

1. Хитой

Буюк Хитой деворининг атиги учдан бир қисми сақланиб қолган. Вақт ва эрозиядан ташқари, ташриф буюрувчиларнинг сони ҳам вайроналикка сабаб бўлди. Деворнинг айрим қисмлари бузилган ва граффити билан қопланган.

2. Непал

Эверест сўнгги 10 йил ичида жуда талабгор жойга айланди. 2019-йилда тоғдан саёҳлар қолдирган 11 тонна чиқинди олинган.

3. Тайланд

Тайланд пластик билан ифлосланиш даражаси бўйича дунёдаги топ-5таликка киради. Тадқиқотчиар ташриф буюрувчиларнинг мақбул сонини ҳисоблашга уринмоқда, чунки ҳозирда Ко Лан (Паттайя яқинида) оролига ҳар куни минглаб одамлар келади.

4. Юнонистон

Ҳар йили миллионлаб одамлар Акрополга ташриф буюрадилар. Бу борада ҳавотир бонги 1975-йилдаёқ урилган, аммо у пайтдан буён вайроналик янада яққол кўрина бошлаган. Яна бир омил оёқлар таъсири остида тошнинг ишқаланиши бўлиб, натижада зиналар қайта тиклашни талаб қилмоқда.

5. Португалия

Лиссабон аҳолиси сайёҳлар оқимига қарши чиқмоқда. Иқтисодиётнинг келгиндиларга қаттиқ боғланиб қолаётгани кўчмас мулк бозоридаги найрангларни юзага келтирмоқда. Маҳаллий аҳоли турар-жой учун ижара тўлаш имконини йўқотмоқда.

6. Бали

Кута пляжи – Балидаги энг асосий сайёҳлик йўналишларидан биридир. Қиш ойларида оқим янада кучаяди ва қирғоқларга жуда кўп ахлат чиқиб қолади.

7. Исландия

Барча сайёҳлар Исландия табиатига ҳурмат билан қарамайди. Ваҳоланки, уларни мамлакатда нима қилиш тақиқланганлиги ҳақида огоҳлантирадилар. Хусусан, юқоридаги суратда сайёҳлар “Тингвеллир” миллий боғидаги чайлалар атрофини мох билан ўраб чиққанини кўриш мумкин.

8. АҚШ

Калифорния ҳукумати кўкнориларнинг гуллашини томоша қилиш ва Instagram учун суратга тушиш истагидан бўлган 50 минг сайёҳ ташрифидан сўнг, 2019-йилнинг мартида Уолкер каньонини сайёҳлар учун ёпиб қўйди.

Йўл тўсилиб қолган. Тирбандликда кутиш вақти 1,5 соатни ташкил қилган. Айрим сайёҳлар гулларни узиб, уларнинг устидан юрган ва суратга тушиш жойи учун ўзаро жанжаллашган.

9. Рим

2018-йилда Колизейга 7,4 миллион одам ташриф буюрган: бу дунёдаги энг машҳур тарихий обида. Сайёҳлар баъзан тошларни уйларига олиб кетишни, деворларда исмларини ўйиб ёзишни хоҳлаб қолишади, аммо бу ердаги энг катта муаммо – граффити.

10. Миср

Айрим тахминларга кўра, бир неча юз минглаб сайёҳларнинг нафас олиши Миср даҳмаларига тузатиб бўлмас зарар етказмоқда. Натижада, намлик ва замбуруғлар сони ортмоқда. Агар ўзгариш бўлмаса, Шоҳлар Водийси атиги 150-500 йил ичида вайрон бўлиши мумкин.

11. Буюк Британия

Стоунхенжни тартибга келтирувчилар учун йилдаги энг оғир кун, бу – қишки қуёш тутилишидан кейинги кун. Минглаб одамлар бу воқеани обида ёнида нишонлаб, ўзларидан кейин ахлат, граффити, тошларда сақичларни ҳамда тадбирнинг бошқа оқибатларини қолдирадилар.

12. Япония

Ҳар йили Япония қарийб 30 миллион сайёҳни қарши олади. Бу ердаги энг оммабоп жойлар – Токио ва Киото. Маҳаллий аҳолининг автобуслардан фойдалана олмаслик, келгиндилар ахлатни саралашни ва мамлакат одатларига амал қилишни истамаслиги борасида шикоятлари сони ортмоқда.

Киотонинг тарихий туманида ўрнатилган белги кимоно кийган аёлларга тегишни, селфи олишни, ахлат ташлаш ва чекишни, шунингдек тўсиққа суянишни тақиқлайди. 2016-йилда олинган сурат.

13. Хорватия

 “Тахтлар ўйини” фильми суратга олинганидан кейин, Дубровник сайёҳларнинг кучли эътибори остида қолди. Бу ерга кунига сузиб келадиган қарийб 8та лайнернинг ҳар бирида 2 минг одам бўлади. ЮНЕСКО сайёҳлар оқими туфайли шаҳар Бутунжаҳон мероси объекти мақомидан айрилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

14. Камбоджа

2018-йилда Камбоджага 6 миллиондан ортиқ одам борган. Маҳаллий ибодатхоналар мажмуи Ангкор-Ват айниқса кучли вайроналикка учраган. Сайёҳлар шунчаки тошларга тегиш билан чекланмайди, балки ибодатхонанинг бўлаклари устига чиқиб, уларнинг барқарорлигини бузади.

Нима деб ўйлайсиз, обидаларни бузилишдан нима ҳимоя қилиши мумкин?

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!