•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Смартфон – энг талаб юқори ва тез-тез ўзгартириладиган гаджетдир. Уни харид қилишнинг асосий сабаблари – маънавий эскирган моделлар, эҳтиётсизлик билан ишлатиш натижасида синиш, қимматли девайс ёрдамида нуфузни кўрсатишга интилиш. Таклиф этиладиган моделлар ва функциялар хилма-хиллигида ҳаттоки тажрибали фойдаланувчи ҳам адашиши мумкин.

Шу боис, Lifehaq.uz таҳририяти AliStore.uz интернет-дўкони билан ҳамкорликда эътиборингизга ҳавола этаётган мақолани ўқигач, янги смартфонни харид қилишда аҳамият бериш керак бўлган асосий жиҳатларни тушуниб оласиз.

1. Операцион тизим

Энг қизиғи, смартфон танловидаги биринчи мезон унинг ҳажми, процессори ёки камералари сони эмас, балки операцион тизими бўлади.

“Google”нинг “Android” тизими – дунёда энг кенг тарқалган Операцион Тизимдир (ОТ). Унинг афзалликлари бепул дастурий таъминотнинг кўплиги, чуқур кастомизация (созламаларни сизнинг талабларингизга мослаштириш) имкониятлари ҳамда исталган дид ва ҳамёнга тўғри келадиган моделлар хилма-хиллигидан иборат. Ушбу афзалликлардан иккита асосий камчилик келиб чиқади: софтни оптималлаштириш ва эскирган моделларга ишлаб чиқарувчи томонидан хизмат кўрсатилиш ортда қолган.

Смартфон Huawei Y9s 6/128GB Blue
3 008 000 сўм*
Батафсил

“Apple”нинг “iOS” тизими – “Android”нинг асосий (ва ягона) рақиби. Рад этиб бўлмайдиган афзалликлари – дастурий таъминотнинг юқори оптималлашуви, Apple эксклюзив тизимидан фойдаланиш, ишлаб чиқарилганидан сўнг бир неча йил давомида смартфонларга хизмат кўрсатиш. Камчиликлари ёпиқ аудио ва видеошакллар, қурилмага мультимедианинг қийин кўчирилиши (“iPhone”га бир-иккита фильм ёки ўнтача қўшиқни кабель орқали тезда кўчиришнинг имкони йўқ) ҳисобланади.

Сўнгги йилларда иккала операцион тизимнинг сезиларли яқинлашуви юз бермоқда. “Apple” “Android”нинг энг яхши жиҳатларини олмоқда, ва аксинча. Жорий йилда “Apple” ниҳоят виджетлар ва кирувчи қўнғироқ ҳақида кичрайтирилган хабар билан ўз мухлисларини қувонтирди. “Google” эса “Apple”га доим машҳурлик берган интерфейс чизмасининг силлиқлиги ҳамда тизим гўзаллиги устида иш олиб бормоқда. “Android” флагманлари вақт ўтиши билан унумдорлиги бўйича “Apple”га етиб олдилар.

Аксарият ҳолатларда “iOS” ва “Android” ўртасидаги танлов ўта субъектив бўлиб, фақатгина фойдаланувчининг шахсий истакларига боғлиқ.

Смартфон Apple iPhone 11 128GB Purple
10 122 016 сўм*
Батафсил

2. Диагональ ва экран ўлчамлари

Смартфон учун мукаммал ҳажм мавжуд эмас – бу мезон фойдаланувчининг эҳтиёжи ва фойдаланиш сценарийига қараб белгиланади. Бугунги кунда намунавий смартфоннинг диагонали 6 дюймдан бошланади. Катта ҳажм билан боғлиқ ноқулайликларнинг ўрнини қурилманинг имкониятлари босиши мумкин:

Смартфон Apple iPhone Se 2 64GB Black
6 031 000 сўм*
Батафсил

ўйнаш, интернетда излаш, видео томоша қилиш ҳамда бундай аппаратларда ишлаш анча қулай ва ёқимлироқ.

Ўртача смартфонларни афзал кўрувчилар учун 5 дюймгача ҳажмдаги бир нечта ҳамёнбоп моделлар ва, албатта, Apple iPhone SE 2020 қолган. Уларни ҳаттоки бир қўл билан ҳам бошқариш мумкин.

Сурат сифатини пикселлар зичлиги (PPI) параметри, яъни экраннинг бир дюймига тўғри келадиган пикселлар сони бўйича баҳолаш осонроқ. PPI қанча кўп бўлса, тасвир сифати шунча юқори бўлади. Айтишларича, инсон кўзи 300 PPIдан бошлаб алоҳида пикселларни фарқламайди.

  • Зичлик 300 PPIдан камроқ бўлса, алоҳида пикселлар кўриниши мумкин.
  • 300–350 PPI энг кам миқдордаги қулайлик ҳисобланади.
  • 400–450 PPI – ўртача нарх сегментига хос яхши кўрсаткич.
  • 500 PPIдан ортиқ кўрсаткич – флагманларга хос белги.

3. Экраннинг тайёрланиш технологияси

Смартфонлар уч турдаги дисплей билан ишлаб чиқарилади: TN, IPS ва OLED

  • TN — энг ҳамёнбоп қурилмаларнинг қисмати бўлиб қолди. Сифати паст сурат ва ёмон кўриш бурчакларига эга.
  • IPS — бугунги кунда энг кенг тарқалган дисплейлар тури. Энергия самарадорлиги, контрастлиги ва қора рангни акс эттириши бўйича OLED технологиясидан ортда қолади.
Смартфон VIVO Y30 4/64GB BLACK
2 338 000 so’m*
Батафсил
  • OLED — органик диодларга асосланган матрица. Чексиз контрастлик эвазига тиниқ сурат ва мукаммал қора рангни беради, шунингдек кислотали ранглар ва куйиш муаммоси аллақачон йўқотилган. Always On Display функцияси туфайли сана, соат, қувват даражаси ва хабарларни кўриш учун смартфонни блокдан чиқариш зарурати йўқолган – экран керакли маълумотни реал вақт режимида акс эттиради. Бунда, минимал энергия сарфланади.
Смартфон Huawei P30 LITE BLUE
2 631 000 сўм*
Батафсил

Ҳозирда OLED-матрицалар флагманларнинг устуворлиги ҳисобланмайди – уларни деярли исталган нархда топиш мумкин.

“OLED ҳамда унинг модификациялари (AMOLED, POLED, Super AMOLED, Dynamic AMOLED) – мухандислик фикрининг чўққиси бўлиб, яқин келажакда мазкур сегментда инқилоб кутишнинг ҳожати йўқ”.

4. Камера учун кесим

Ишлаб чиқарувчилар ҳошиясиз дизайн сари интилишлари натижасида смартфоннинг бутун олд қисмини дисплей билан тўлдиришга уринмоқдалар. Бунда олд камерани жойлаштириш ва унга мўлжалланган кесимни ҳосил қилиш зарурати юзага келмоқда. У ёки бу вариантнинг чиройлилиги ва функционаллиги борасида қизғин баҳслар олиб борилмоқда.

Замонавий смартфонлар кўпинча уч турдаги кесимдан иборат бўлади:

  • U-симон — кичик ярим овал шаклига эга,
  • O-симон — экрандаги тўлақонли тешикдан иборат,
  • “Моноқош”, ёки “чёлка” — сенсорлар тўпламига эга узун трапециясимон кесим. Ушбу вариант аста-секин урфдан чиқиб, фақат “Apple”да ҳамда юз бўйича 3D-блоклаш функциясига эга бир нечта смартфонда қолган.

Суриб чиқариладиган камера кесимга муқобил вариант ҳисобланади, аммо уни яратиш бўйича тажрибалар аста-секин ўтмишда қолмоқда. Афсуски, ҳозирча ҳеч ким муносиб сифатга эга экран ости версиясини тақдим этмади. “Apple” фойдаланувчилари борига кўникишга мажбурлар.

Смартфон Apple iPhone XS Max 256 GB Space Gray
12 199 999 сўм*
Батафсил

5. Корпуснинг материали

Керамика, шиша, чарм, ёғоч, металл – буларнинг барчаси смартфонга сайқал беришда қўлланилишини мумкин. Кўпинча ҳимояланган қурилмаларнинг конструкцияси пўлат ва резинадан иборат бўлади. Бироқ, одатда иш қатор рад этиб бўлмас афзалликларга эга бўлган пластик билан чекланади – пишиқлик, енгиллик, чидамлилик, паст қиймат. Ишлаб чиқарувчилар пластик корпусга янада жозибали кўриниш бериш учун ёрқин ранглар, градиентли ўтиш, ялтироқ ва ялтирамайдиган юза уйғунлигидан фойдаланадилар.

Камдан-кам одам смартфонни айнан шу мезонга таянган ҳолда танлайди. Бироқ, эксклюзив ечимларнинг мухлислари қиммат нархга эга айрим ҳайратга солувчи вариантларга эътибор қаратишлари мумкин.

iPhone SOLARIUS ECLIPSE FULL GOLD от Caviar 

6. Процессор ва видеоадаптер

Замонавий смартфонларда ядролар сони ва процессорнинг тактик частотаси унумдорлик кўрсаткичи ҳисобланмайди.

Бунда, оптималлаштириш, архитектура ва техник жараён муҳимроқ.

Чипдаги тизим таркибига ҳар доим тасвирни чиқариш ва қайта ишлаш учун жавоб берадиган график тезлаштиргич киради. Одатда, кучли процессор маҳсулдор чип билан жиҳозланади.

  • Snapdragon — флагманга хос Android-смартфонлар учун SoC ишлаб чиқарувчи машҳур Qualcomm  компаниясининг процессорлари. Уларда энг самарали Adreno график видеоадаптери ишлатилади. Бу процессорлар ҳар йили бутун дунёдаги миллионлаб қурилмаларга ўрнатилади. Ишлаб чиқарувчининг ARM билан яқин ҳамкорлиги туфайли Snapdragon ўйинлар учун энг яхши вариант ҳисобланади.
Смартфон Samsung Galaxy A20s 32GB Blue
2 265 000 сўм*
Батафсил
  • Helio — Тайваннинг MediaTek компанияси чиплари. Уларда PowerVR ва Mali график тезлаштиргичлари ишлатилади. Helio A туркуми энг ҳамёнбоп ечимлар, Helio P – ўрта тоифа процессорлари, Helio X – нисбатан унумдор чиплардан иборат, Helio G эса ўйинларга ихтисослашган смартфонлар учун мўлжалланган. Турли хил фикрларга қарамай, Helio туркуми унумдорлик борасида янада машҳур рақибларидан ортда қолмайди.
  • Dimensity — ичида 5G-модем ўрнатилган флагман смартфонлари учун MediaTek чиплари.
  • ExynosSamsung компанияси томонидан ўз смартфонлари учун ишлаб чиқлган процессор. Сўнгги вақтда Mali график адаптерлари билан ишлайди.
Смартфон Samsung A51 Blue
3 147 760 сўм*
Батафсил
  • Kirin — Huawei ва Honor смартфонлари учун эксклюзив платформа. процессор илғор ИИ блоклари билан ном қозонган бўлиб, кўп жиҳатдан рақибларини ортда қолдиради. Mali адаптеридан фойдаланади.
Смартфон HONOR 20 PRO 8/256 BLUE
5 298 000 сўм*
Батафсил
  • Apple AX — фақат Apple маҳсулотларида учрайдиган процессорлар туркуми. Авваллари PowerVR графикасидан фойдаланган, аммо Apple A11 Bionic қурилмасидан бошлаб ўз график ядроларига эга бўлган. Смартфонлар учун энг маҳсулдор ARM-процессор ҳисобланади.
Смартфон Apple iPhone 11 Pro 256GB Space Grey
14 233 000 сўм*
Батафсил

Моделнинг ҳақиқий унумдорлигини аниқлаш учун турли синтетик тестлар (бенчмаркерлар)нинг натижаларидан фойдаланган маъқул. Улар қанча кўп балл кўрсатса, қурилма шунча кучли бўлади. Уларга кўр-кўрона ишониб бўлмайди, бироқ телефон ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш мумкин. Агар ўйинлар учун смартфон керак бўлса, флагман чипига эга, масалан Snapdragon 865+ ёки Apple A13 Bionic аппаратини олишга тўғри келади.

Қуйидаги манбаларда (иловалар орқали) смартфонингизнинг бошқа ишлаб чиқарувчиларга нисбатан самарадорлигини текшириб кўришингиз мумкин:

  1. Antutu 
  2. Geekbench 5
  3. Androbench
  4. 3DMark
  5. PCMark 
  6. CPU Throttling Test 

7. Хотира

Смартфоннинг ишлаш тезлиги ҳамда қурилма бир вақтнинг ўзида ишлаши мумкин бўлган дастурлар сони оператив хотирага боғлиқ. Бугунги кунда танлов вақтида эътибор қаратиш керак бўлган энг паст кўрсаткич 4 ГБни ташкил этади. Флагманларда хотира ҳажми 16 ГБга етиши мумкин. Ҳар қандай вазиятда ҳам оператив хотиранинг ортиқчаси бўлмайди, шу боис ўз эҳтиёжларингиз ва ҳамёнингиз ўртасида мувозанатни топшингиз керак.

Оператив хотираси кичик ҳажмли бўлган арзонроқ смартфонлар учун Google томонидан Android Go енгиллаштирилган операцион тизими ишлаб чиқилган.

Ички хотира ҳажми 4 ГБдан бошланади. Амалиётнинг кўрсатишича, одатий фойдаланувчига ўз иловалари ва маълумотларини сақлаш учун 64/128 ГБ етарли бўлади.

“Хотиранинг 10-12 ГБ ҳажми операцион тизим ва аввалдан ўрнатилган софт билан эгалланишини унутманг”.

Хотира етарли бўлишига ишончингиз комил бўлмаса, хотира карталари ёрдамида кенгайтириш имконига эга қурилмаларни изланг. Айтгандек, бундай вариант пулни тежашга ёрдам беради: ишлаб чиқарувчилар катта хотира ҳажмига эга смартфонларнинг нархини оширишни яхши кўрадилар. 8К-видеони суратга олишни истаганларга бортида 512 ГБ мавжуд (1 ТБгача хотира картаси билан икки марта кўпаядиган) телефонни сотиб олишни таклиф қилган маъқул.

Apple мухлислари доимий эслаб қолиш қурилмасининг ҳажми ҳақида ўйлаб кўришлари керак (32 ГБдан 512 ГБгача), чунки ушбу бренд маҳсулотини кенгайтириш имкони мавжуд эмас.

Ишлаб чиқарувчи iPhone қурилмасида қанча оператив хотира борлигини расмий сайтида умуман маълум қилмайди. Биз шунчаки “етарли” эканлигини биламиз.

Смартфон Apple iPhone 11 Pro 512GB Space Grey
15 561 000 сўм*
Батафсил

8. Аккумулятор ҳажми. Тезкор ва симсиз қувватлаш. USB Type-C

Смартфоннинг энг муҳим параметри – унинг автоном ишлаш вақтидир. Аппарат қанчалик қувватли бўлса, у шунча кўп энергия сарфлайди. Бугунги кунда уни қўлдан қўймаслигимизни инобатга олсак, 4000 мА/с ҳажм “кечгача омон қолиш учун” зарур бўлган энг кам миқдордир. Қувватни истеъмол қилувчи асосий нарсалар – экран, интернет, GPS, ўйинлар. 3000 мА/с’дан камроқ ҳажм фақат қўнғироқлар ва хабарлар учун қўлланиладиган қурилмаларга тўғри келади.

Симсиз қувватлагич – жуда қулай функция бўлиб, телефон эгасини ортиқча кабелдан халос этади. Смартфон шунчаки машина ёки уйдаги махсус док-станциянинг текис юзасига қўйилади. Бундай қувватлагичнинг қуввати 5-40 Вт.ни ташкил этади. Металл корпус ёки қалин ҳимоя қопламаси қувватланишни чеклаши мумкин. Одатда, қувватлаш базаси смартфонни етказиб бериш тўпламига кирмайди ва алоҳида сотиб олинади.

Смартфон REDMI 9A 2/32GB BLUE
1 704 000 сўм*
Батафсил

Тезкор қувватлагич (Quick charge) (симсиз билан адаштирманг) смартфонни саноқли дақиқалар ичида фавқулодда қувватлаш имконини беради. Тўлиқ қувватланишга бир-бир ярим соат кетади. Бунда, махсус қувватлаш қурилмалари ва технологиянинг аппарат томонидан қўлланилиши талаб этилади. Аксарият ишлаб чиқарувчилар (“Apple”дан ташқари) етказиб бериш тўпламига тармоқдан қувватлаш қурилмасини қўшиб беради.

Смартфон REDMI NOTE 8 PRO EU 64 WHITE
2 439 514 сўм*
Батафсил

Қарийб икки йил аввал смартфонли ҳаётимизга USB Type-C кабели кириб келди. Унинг энг яққол афзаллиги – симметрик конструкцияси бўлиб, фойдаланувчи биринчи уринишдаёқ уяга тушади. Бугун мазкур кабель ишонч билан бозорни эгалламоқда, шу боис замонавий смартфонда бундай кабелнинг бўлиши талаб этилмоқда.

9. Камералар сони ва уларнинг ўлчами. Оптик барқарорлаштириш

Ҳозирда айрим флагманларда камера ўлчами 108 Мп.га етади. Олинган суратлар сифатини яхшилаш ва моделнинг фотоимкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган бир қанча қўшимча датчиклар асосий сенсорга ёрдамга келади. Масалан,

  • ўта кенг бурчакли объектив кўпроқ маконни қамраб олади ва манзарани суратга олиш учун мукаммалдир
  • портретли объектив орқа фонни хиралаштиради
  • телефото узоқдаги объектларни суратга олишга мос келади
  • макрокамера кичик предметларни яқин масофадан суратга олиш имконини беради

Фойдаланувчилар маркетинг ҳийлалари таъсири остида камерлар ва мегапикселлар сонининг ўсишини яхшиланиш сифатида қабул қилиб, матрицанинг ҳажми, оптика, барқарорлаштириш ва ишлов бериш алгоритмлари каби муҳим омиллар ҳақида унутадилар.

“Яхши камера ўзида тўғри созланган ҳамда бир-бири билан мутаносиб равишда ишлайдиган кучли аппарат мосламалари ва тўғри дастурий таъминотни мужассамлаштиради. Айнан шунинг учун камера таснифи бир хил бўлган смартфонлар мутлақо турлича суратга олиши мумкин”.

Оптик барқарорлаштириш ёки OIS (Optical Image Stabilizer), бу – камеранинг титрашига йўл бермайдиган тизим. Қурилма ичида ўрнатилган сенсорлар смартфоннинг маконда эгилиш бурчагини ва ҳаракатланиш тезлигини аниқлаб, матрицани тегишли бурчакка сурадиган махсус приводларга буйруқ беради. Шу тариқа, технология камеранинг ҳаракатини назорат қилиб, тасвир хира чиқишининг олдини олади. OIS видеороликларни суратга олишда ҳам яхши натижа кўрсатади. Юқори нарх сегментидаги барча смартфонлар бу функцияга эга.

Ҳамёнбоп ечимларда тасвирни электрон барқарорлаштириш ёки EIS (Electronic Image Stabilizer) қўлланилади. Бунда қайта ишлов бериш дастурий даражада юз беради ва камерада ҳеч қандай барқарорлаштириш элементи бўлмайди.

Камдан-кам компаниялар айнан фото ва видеога оид имкониятларга урғу беради. Агар 8К-видео олишни режалаштирган бўлсангиз, Samsung русумига эътибор қаратинг – ушбу компания смартфонлар ва телевизорларда мазкур шаклни илгари суради. Huawei биринчилардан бўлиб гибрид ва катталаштирилган оптик зумни намоён этган. Apple компаниясининг смартфонлари ҳам яхши суратга олади ва видеони суратга олишда энг яхшилардан бири саналади.

Смартфон Huawei Y9 Prime 128GB Blue
2 642 000 сўм*
Батафсил

10. Иккита SIM-карта

Иккита SIM-картанинг мавжудлиги ишга оид ва шахсий қўнғироқлар орасида чегара белгилаш, айниқса, хорижга тез-тез сафар қилишга тўғри келганида, турли операторларнинг хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Иккинчи сим-картани ўрнатиш имконияти аксарият смартфонларда мавжуд.

11. Wi-Fi 6 ва 5G

Коммуникация технологияларининг яқин келажаги Wi-Fi 6 ва 5G билан узвий боғлиқдир.

Смартфон S20 Plus Cosmic Black
10 117 800 сўм*
Батафсил

Wi-Fi 6, ёки 802.11ax – аввалги шаклидан 25 фоизга тезроқ бўлган олтинчи авлод симсиз уланиш шаклидир. Ушбу стандартнинг афзаллиги ортиқча юкламали каналнинг ёрдамчи каналларга самарали бўлиниши ҳисобланади. Wi-Fi 6 мавжуд смартфонни уни қўллайдиган роутерсиз харид қилсангиз, қайта мувофиқлик туфайли қурилма “эски” тармоқларда ҳам ишлаверади. Албатта, ўша тармоқларга мос тезликда ишлайди.

Ўзбекистон 4G стандартига ўтишга улгурмасиданоқ, интернетнинг янада юқори тезлигига эга бешинчи авлод тармоқлари эшик қоқмоқда. Бироқ, Ўзбекистонда 5G тармоғининг истиқболи аниқ эмас. Асосий муаммолар – қурилмаларга катта маблағ йўналтирилиши ва бўш радиочастоталарнинг йўқлигидир. Шу боис, 5G тармоғи қамровини 2025 йилдан аввал кутишнинг фойдаси йўқ. Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимизда 5G-смартфонни харид қилиш зарурати савол остида қолмоқда.

12. NFC — симсиз тўлов ва бошқалар

NFC (Near Field Communication) – сўзма-сўз айтилганда “яқин атроф мулоқоти” дегани. Дастлаб унинг вазифаси белгиларни узатиш ва маълумот алмашуви бўлган, аммо кутилмаганда технология симсиз тўловлар йўналишида ривожлана бошлади. Телефон орқали тўлаш имконияти ўта қулай функция бўлиб, ундан бир марта фойдаланган одам бошқа воз кечолмайди. Тўловни амалга ошириш учун банк картасини қурилмага боғлаш керак. Шунга қарамай, Ўзбекистонда бу хизмат ҳозирча яхши ривожланмаган, шунинг учун NFC фнукциясига эга телефонни харид қилмаганингиз маъқул.

Смартфон Honor 8A Black
1 826 000 сўм*
Батафсил

13. Биометрик ҳимоя

Замонавий фойдаланувчилар маълумотлари ошкор бўлишидан қаттиқ қўрқадилар, шу боис ҳимоя механизмлари мунтазам равишда такомиллашиб боради. Бугунги кунда энг қулай ва ишончли усул, бу – бармоқ изининг сканер қилиниши ҳамда юзни 3D-таништиришдир. Иккинчи усул учун “моноқош” керак бўлади. Унда юз моделини тузишда иштирок этадиган камералар тўплами, жумладан True Depth Camera жойлашган. Бу усул фойдаланувчининг сурати билан ҳимояни алдашга йўл қўймайди.

Замонавий смартфонларда бармоқ изини таниш датчиги экран остига кўчган. Оддийроқ моделларда ишлаб чиқарувчилар уни блокдан чиқариш тугмасига ёки қурилманинг орқа томонига жойлаштирадилар.

Apple компанияси Face ID усулини афзал кўрган бир пайтда, Android-смартфонлар дактилоскопияга урғу беради. Блокдан чиқаришнинг иккала усулига эга бўлган Huawei флагманлари мустасно ҳолатдир. Қолган ишлаб чиқарувчилар бир неча йил аввал “чёлкалар” билан ўйнашдан тўйиб, камера остидаги кичик кесимларга ўтдилар. Уларда юз бўйича блокдан чиқариш функцияси бор, аммо уни тўловни тасдиқлаш ёки ҳимояни талаб қиладиган иловаларга кириш учун қўллаш мумкин эмас.

14. Букланадиган смартфонлар: урфми ёки қуруқ гап?

Букланадиган смартфонлар 2019 йилда ҳаётимизга бостириб кириб, омма томонидан жуда яхши кутиб олинди. Дизайн борасида инқилобларни соғинган фойдаланувчиларни на қиммат нархлар, на технологиянинг янгилиги, на эҳтиёт қисмларнинг қимматлини қўрқитмади. Дарҳақиқат, бундай смартфонга эгалик қилганларга ВАУ-эффекти таъминланган. Huawei Mate X ва Samsung Galaxy Fold бозорни бир силкитиб, тезда сотилиб кетди. Samsung Galaxy Flip Z қурилмасини ҳозир ҳам сотиб олиш мумкин.

15. Ҳимояланган смартфонлар

Ҳимояланган смартфонлар туркуми тор ихтисосликка эга бўлиб, ўзининг экологик босқичини эгаллаган. Велосипедчилар, вахта ишчилари, овчилар, экстремаллар, саёҳатчилар бундай қурилмаларнининг барқарор ўсишини таъминлаб берди. Улар мустаҳкам корпус, ҳажмли аккумулятор, чанг ва сувдан ҳамда қатор ўзига хос бошқа функцияларга (барометр, альтимерт ва ҳаттоки тепловизор) эга. Шуларнинг ҳисобига қурилма қалин ва оғир вазнли бўлади. Яқин вақтдан буён ишлаб чиқарувчилар уларга яхши аппарат мосламаларини ўрната бошладилар. IP68 сертификати смартфонни бемалол бир метргача чуқурликда сувга ботириш имконини беради, аммо ҳамма ишлаб чиқарувчилар денгиз сувидан ҳимояни кафолатламайди, шунинг учун майда ҳарфда ёзилган матнни ўқинг.

Охирида 10та маслаҳат

  • Агар фойдаланувчи фақат қўнғироқ қилиш/хабар ёзишни мўлжаллаган бўлса, энг арзон нархдаги аппаратнинг ўзи кифоя қилади.
  • Смартфонда энг замонавий ўйинлар ва катта ҳажмдаги видеони томоша қилмоқчи бўлсангиз, катта экранли кувватли қурилмани харид қилишни ўйлаб кўринг.
  • Саёҳатчилар, овчилар, экстремаллар ҳимояланган смартфонларни танлашлари мумкин, ҳозир танлов анча катта.
  • Ҳаётини суратларсиз тасаввур қила олмайдиганларга, табиийки, яхши камерофон керак бўлади.
  • Ҳар куни одамни асабини бузувчи қувватлашни талаб этмайдиган, ҳажмли аккумуляторга эга смартфонлар ҳаммага ёқади.
  • Энг илғор фойдаланувчилар замонавий Type-C кабели ва симсиз қувватлаш функциясини афзал кўрадилар.
  • ГЛОНАСС, BeiDou, GPS, Galileo — телефонда навигация тизимлари қанча кўп бўлса, уни позициялаш шунча яхши кечади.
  • Айрим Huawei ва Honor қурилмаларида Google хизматлари йўқлигини унутманг.
  • Жорий модель йилига мансуб смартфонларни танланг: улар нисбатан долзарб дастурий ва аппарат таъминотига эга бўлиб, ишлаб чиқарувчидан узоқроқ янгиланиш олади.
  • Ишлатилган, айниқса қиммат қурилмалар – ўзига хос “сирли сандиқ”дир. Телефоннинг ўтмиши номаълум бўлганлиги сабабли, бундай харид кутилмаган муаммолар ва молиявий йўқотишларга айланиши мумкин.

ТЕЛЕФОНГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

Мақоламиз охирида смартфоннинг ҳар қандай тажрибали фойдаланувчини боши берк кўчага олиб кирадиган интернетдаги таснифини “таржима қиламиз”.

Демак: 

Galaxy S20 Ultra; 6.9″ Quad HD+ Dynamic AMOLED 2X; AOD; Infinity-O Display; 511 ppi; HDR10+ certified; 120Hz refresh rate support; 5000mAh; Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac/ax; USB type-C; NFC; Location (GPS, Galileo, Glonass, BeiDou); 12 GB/128 GB; IP68.

Смартфоннинг номидан кейин кўрсатилган қўрқинчли белгилар тўплами нимани англатади?

Ўқиймиз:

Galaxy S20 Ultra модели, фронтал камеранинг О-симон кесимига эга ҳошиясиз 6,9 дюймли AMOLED дисплей билан жиҳозланган. Ўлчам 3200 х 1440, пикселлар зичлиги – 511 PPI, янгиланиш тезлиги – 120 Гц. Кенгайтирилган динамик диапазон кўмаги мавжуд. Аккумулятор ҳажми 5000 мА*с. Wi-Fi 6, NFC модуллари ва барча долзарб навигация тизимлари мавжуд. Оператив хотира ҳажми – 12 ГБ, ички хотира – 128 ГБ. Смартфон чучук сувга бир ярим метр чуқурликка ботирилишга ярим соат чидайди.

* Нархлар эълон қилинган 29.10.2020 санаси ҳолати бўйича кўрсатилган