•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Замонавий кўча рассомларининг ишлари жамоат мулкига айланиб, шаҳардаги ҳар қандай жойни ўзгартириб юборишга қодир. Айниқса, ҳозирда турли қизиқ ишлар яратилаётган пойтахт бўлмаган шаҳарларнинг жиҳозланишида стрит-артнинг ўрни катта.

Ҳис этиш

Рассом — Данила Шмелев

Мухаббат. Оренбургдаги оддий беш қаватли бино деворларида тоза ва ҳақиқий мухаббат рамзи 3D-кўринишида акс эттирилган.

Товонбалиқ

Рассом — Александр Дергачев

Бир йил аввал ушбу деворда пайдо бўлган айиқ зеркимаслиги учун рассом унга шўхчан балиқни жойлаштиришга қарор қилди. Умуман олганда, Ханты-Мансийскдаги болалр ижодиёт маркази деразаси рўпарасидаги ўзига хос бетон юзани бутунлай чизиш ва бўяш граффитистар режасига кирган.

Кинг-Конг

Рассом — Андрей Топоров

Икки метрли панжага эга мулойим Кинг-Конг Омскда суратга тушиш учун машҳур стендга айланган.

Ғолиб Георгий

Рассом — Thiago Mazza

Екатеринбург кўчаларидаги юзалардан бирига бразилиялик рассом томонидан чизилган “Ғолиб Георгий” нафақат бизнинг мамлакатда, балки муаллиф ватанида ҳам машҳур. Шунинг учун мазкур иш халқларимиз маданиятини бирлаштирувчи саналади.

Қоғоз кемача

Рассом — Максим Чукин

«Қоғоз кемача» — «Стенограффия» фестивалининг ўзига хос рамзидир. У ўтган йилдан бери жамоа билан турли шаҳарлар бўйлаб саёҳат қилмоқда. Бу сафар эса Оренбург бўғозига ўрнатилди.

Бамборинкалар

Рассом— Данила Шмелев

Бамборинкалар — бу мандаринли капалаклардир. 3D-стенд Омск аҳолиси томонидан жуда севимли, улар мандаринли ҳақиқат фонида ўзларини суратга олиш учун ташриф буюришади.

Бахт қуши

Рассом— Анастасия Москвина

Бу ишнинг эскизи болалар расмлари чизмалари асосида яратилган. Ёрқин, бахт келтирувчи қуш қутб айланасида жойлашган деярли ернинг қирғоғида жойлашган, аниқроғи Янги Порт қишлоғидаги, бино деворини безаб турибди.

Дон Кихот

Рассом — Александр BLOT

Екатеринбургдаги мазкур ижод муаллифи кўча рассоми ва Дон Кихот ўртасида паралель ўтказган, ахир иккала рицарь ҳам эзгулик келтиради.

Болалар орзуси

Рассом— Марина Ягода

Бу ўтган йилги фестивалдаги иш бўлиб, уни кўрсатмасликнинг иложи бўлмади. Рассомга тасвирни чизишда Янги Порт қишлоғидаги болалар интернати тарбияланувчилари ёрдам беришди. Бу жойлар учун камёб саналган шимолий қутб жилоси билан табиат унинг декорацияларини ўзи яратди.

Рояль

Рассом — Андрей Топоров

Омскдаги мусиқа билим юрти биносининг бурчагида ўқитувчи ва ўқувчилар қандай ишлаётганини кўриш мумкин бўлган ижод намунаси пайдо бўлди.

Бола туши

Рассомлар — Александр Дергачев ва Сергей Иванов

Ноябрьск туманларининг бирида ухлаётган бу ёқимтой қиз ва унинг уйқусини қўриқлаётган айиқни кўраганда оёқ учида юргинг ва пичирлаб гапиргинг келади.

Денгиз мушуги

Рассомлар —«Бақувват бармоқ» жамоаси

Янги Порт қишлоғидаги яна бир стрит-арт-объекти. Табассум қилаётган денгиз мушуги ва ёрқин балиқлар – ярим йил қуёш кўрмайдиган ҳудуд учун айни керакли нарса.

Манаслик йигит

Рассом — Константин Zmogk

Омскдаги бу уй қирғиз халқининг йирик асари Манаслик йигит тўғрисидаги афсонанинг алоҳида бўлимларини биринчи бўлиб ёзиб олиб, таржима қилган тарихчи ва этнограф Чокан Валиханов шарафига қўйилган кўчада жойлашган.

Юлдуз йўли

Муаллифлар: Андрей Колоколов, Таисия Спирина, Максим Парфенов, Александр Галешников

Катта шаҳар аҳолиси юлдузлар остида камдан кам орзу қилишади. «Стенограффия» жамоаси Санкт-Петербургдаги бу вазиятни тўғрилашга қарор қилишди. Фестиваль кунлари Мойка дарёси бўйлаб шаҳар аҳолиси ёрдамида деярли 400 юлдуз “сочиб юборилди”. “Юлдуз йўли” анъанавий тушунчадаги стрит-арт бўлмаса ҳам уни сизга намойиш этишга қарор қилдик, ахир у мазкур йилнинг энг ёқимли лойиҳаларидан биридир.

Буюклар сояси

Муаллифлар Андрей Колоколов, Таисия Спирина, Максим Парфенов, Александр Галешников

Қоронғу тушиши билан Санкт-Петербургдаги Миллий кутубхона биноси ташқи қисмида ноябрь ойида бир ҳафта давомида адабиёт оламини “тўнтариб юборган” рус ёзувчиларининг портретлари акс эттирилди. Ёритиш ва соянинг ғаройиб технологиясидан кўча объектларини яратишда илк марта фойдаланилди.

«Нефть газ саноати»нинг кўмаги фестивалга нафақат географияни  кенгайтириш, балки имкониятларни оширишда ёрдам берди. Рассомлар маҳаллий бошқарув вакилларининг рухсати билан шаҳар юзасида суратлар чизишади. Бу эса ишларнинг сақланишини таъминлайди. Уларнинг тўлиқ шакли билан мана бу ерда танишишингиз мумкин. Бундан ташқари, шаҳар аҳолиси ҳам чизишга жалб этилмоқда. Бу уларга ўзларини ҳаётимизни қутқаришни бошлаган гўзалликнинг бир қисми сифатида ҳис этишда кўмак беряпти.