Биламизки, уй бекалари газ печида таом пиширишда азалдан зар қоғоздан фойдаланиб келадилар. Шу боис, у доим қўл остида бўлади. Маълум бўлишича, зар қоғозни овқат тайёрлашдан ташқари бошқа ишларда ҳам қўллаш мумкин экан.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эътиборингизга уй хўжалигида зар қоғоздан фойдаланишнинг энг яхши усулларини тақдим этамиз. Уларнинг барчасини қўллаб кўрганлар учун – мақола охирида бонус ҳам бор.

Воронка сифатида ишлатинг

Агар суюқликни зудлик билан бошқа идишга қуйиш ёки ниманидир сочиш керак бўлиб қолса, суратда кўрсатилганидек зар қоғоздан воронка ясанг.

Кийимни бир йўла икки томондан дазмолланг

Кийимга дазмол босишдан аввал унингтагига суратда кўрсатилганидек зар қоғоз қўйинг. У тез исийди ва кийим бир йўла икки томондан текис бўлади.

Қайчини чахланг

Агар қайчиларни чахлаб, зангини кетказмоқчи бўлсангиз, мана бу блогда ёзилганидек зар қоғоз бўлагини 7-10 мартта кесинг.

Батареялар иш муддатини узайтиринг

Агар батареялар ўчган бўлиб, ёнингизда янгиси бўлмас, зар қоғоз бўлакларидан фойдаланинг. Уни мазкур йўриқномага мувофиқ қўйинг. 

Буюмлардан статик кучланишни олинг

Кир ювиш машинасига кирлар билан бирга зар қоғоздан ясалган бир нечта шарчани солинг (батафсил шу ерда кўринг). Ювилганидан сўнг кийимлар электрлашмайди ва ўзига сочлар, жун, майда чиқиндиларни ёпиштирмайди.

Дазмолни тозаланг

Дазмолни қуйида кўрсатилганидек зар қоғоз шарчаси ёрдамида тозаланг.

Кумушни тозаланг

Кумушни тозалаш учун идиш тубига зар қоғоз солиб, сода, туз ва қайнаган сув қўшинг. Батафсил йўриқнома мана бу блогда кўрсатилган.

Мебелни осон кўчиринг

© trucsetbricolages  

Мебель жиҳозларини суриш осон бўлиши учун оёқчалари остига қуйида кўрсатилганидек зар қоғоз бўлакчаларини қўйинг. Зар қоғоз тиргакларнинг яхшироқ сирпанишига ёрдам беради.

Wi-Fi сигналини кучайтиринг

Зар қоғоз Wi-Fi сигналини кучайтиришга ёрдам беради. Қоғозни бир неча қават қилиб букланг ва антенна ортига экран сифатида жойлаштиринг. Тафсилотлар бу ерда.

Елим тўппончасини тозаланг

Бир бўлак зар қоғоз елим тўппончасини эскирган елимдан осон тозалашга ёрдам беради. Йўриқнома шу ерда.

Таомларни куйишдан ҳимояланг

Товани куйишдан ҳимоялаш учун унга бир қават зар қоғоз қўйинг. Натижада, таомни ёғ ишлатмасдан тайёрлаш мумкин бўлади.

Хромланган юзаларни зангдан тозаланг

Бир бўлак зар қоғозни шар шаклида буклаб намиқтиринг ва куч билан занглаган хромли юза устидан юргазинг. Батафсил йўриқнома мазкур блогда.

Ҳалталарнинг ёпинг

Агар очиқ қадоқ ёки ҳалтани зичлаб ёпиш зарур бўлса, ҳалта четига мана бу ерда кўрсатилганидек бир бўлак зар қоғозни қўйинг ва устидан дазмол босинг.

Зар қоғоздан сенсор экрани учун фойдаланинг

Маълум бўлишича, телефоннинг сенсор экрани зар қоғоз билан тегишга таъсирчан экан. Агар оддий қаламни зар қоғоз билан ўрасангиз, қўлбола стилус пайдо бўлади. Қўл остингизда сенсорли қўлқоплар бўлмаса, кўрсаткич бармоғингизни зар қоғоз билан ўранг ва ҳаттоки оддий қўлқопда ҳам смартфондан фойдаланаверинг.

Печенье учун шакллар ясанг

Печенье учун мўлжалланган деярли исталган шаклни мазкур йўриқнома ёрдамида бир неча дақиқада зар қоғоздан ясаш мумкин.

Бонус: тишларни оқартиринг

Бир оз озуқа содасини тиш пастаси билан аралаштиринг, сўнгра қалин қилиб зар қоғозга суринг ва тишларингиз устидан маҳкам ёпиштиринг. Бир соатдан сўнг зар қоғозни олиб ташланг ва оғзингизни яхшилаб чайинг.