Афсуски, турли одамлар бор. Йўлимизда безорилар учрамас деган умид билан юрамиз, аммо шундай учрашув содир бўлиб қолган тақдирда нима қилиш кераклигини барибир билиш зарарли эмас.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эътиборингизга ҳавфли вазиятларда қутулишга ёрдам берадиган усулларни тақдим этамиз.

  • Агар орқангиздан ҳужум қилган бўлсалар, тирсагингизни букиб кафтингизни бошқа қўлингиз билан ушланг ва ҳужум қилаётганга бор кучингиз билан тирсакда зарба беринг. Агар омадли ҳаракат бўлса, рақибни бир неча сонияга ҳаракатсизлантиришингиз мумкин. Бу вақт эса қочиб кетиш учун етарли.
  • Қизларга рақибнинг оёғига пошналари билан босишнинг ўзи етарли бўлади.
  • Агар ҳужум қилаётган Сизни бўғишга уринаётган бўлса, унинг жимжилоқларини ушлаб, бор кучингиз билан буранг.
  • Агар сумкангизда сепиш мумкин бўлган қандайдир воситалар бўлса, уларни олишга ва рақибнинг юзига сепиб ҳаракатсизлантиришга уриниш керак.

Сизни тунамоқчи бўлишса нима қилиш керак

  • Агар ўғри қандайдир қурол билан таҳдид солаётган бўлса, у билан урушманг. Баҳслашмасдан, қимматли бўлса ҳам сўраган нарсанини беринг.
  • Жиноятчи ташқи қиёфасидаги деталларга эътибор беринг: холлар, чандиқлар, суратлар.
  • Уйга кирманг, дарҳол полицияга боринг: ўғрини қанча тез излаш бошланса, буюмларингиз шунча тез қайтарилиши эҳтимоли каттароқ бўлади.

Ёпиқ жойда ҳужумга учрасангиз нима қилиш керак

  • Агар жиноятчи кўп қаватли уй йўлагида ортингиздан югураётган бўлса, ҳеч қачон лифт ёки подволга бекинманг, чунки жиноятчининг ҳам Сиз билан бирга ўша ерга кириши эҳтимоли катта.
  • Йўлакдан иложи борича одамларни учратиш ёки кузатувдан осон қутулиш мумкин бўлган жойга қочинг.
  • Ёпиқ жойларда, аксинча, сепиладиган воситаларни ишлатманг: улар нафас йўлларингизга тушиши мумкин ва Сиз қоча олмайсиз.

Эҳтиёткорлик чораларини кўринг

  • Дарҳол югурманг. Аввал қандайдир тўсиқдан ўтинг (йўлдан ўтинг, бурчакка қайрилинг ёки метрога тушинг), сўнгра югура бошланг.
  • Йўлда кетаётган одам билан суҳбатлашинг. Кузатаётган ортингиздан қолганини кўрмагунча суҳбатни давом эттираверинг. Одатда, жиноятчи ёлғиз бўлмаган одамга ҳужум қилмайди.
  • Агар такси ҳайдовчиси шубҳали кўринса, шу заҳоти сафарни тўхтатиш керак. Таксига ўтирар экансиз доим машина рақамини яқинларингизга хабарда жўнатинг.
  • Тўғридан-тўғри хатарни кутиш шарт эмас: агар Сизни қоронғу йўл ёки ҳиёбондаги ўриндиқда ўтирган шубҳали одамлар иккилантираётган бўлса, бошқа йўлдан юринг. Агар уй йўлагида чироқ ўчган бўлса, қўшнингизни кутинг ва у билан бирга киринг ёки Сизни кутиб олишларини сўранг.
  • Қаердалигингиз ва қачон уйга келишингиз ҳақида доим яқинларингизга хабар беринг.