Яқин инсонлар, оила – ҳар бир кишида мавжуд бўлган муҳим нарса. Сиз учун бугун тўпланган кинематографик тўплам айнан шу тўғрисида.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ширин ноябрь

Sweet November

© WarnerBros. Pictures  

Чуқур маъно ва нореал гўзалликка эга фильм. Жиддий костюм кийиб олган, меҳнатсевар агент Нельсон Мосс тезлик билан югуради ва бошқача ҳаёт услубини тасаввур қила олмайди. Бироқ жонли, ўз-ўзига эътиборли, жозибадор ва файласуф Сара Дивер эса бунинг акси.

Қирғин

Carnage

© Constantin Film Produktion GmbH  

Йўқ, гап сиз ўйлаган нарса ҳақида эмас. “Қирғин” – воқеалар боши, охири йўқ муҳитда содир бўладиган комедия. Ота-онаси баҳслашиб қолган ўғил болалар ким ҳақ, ким ноҳақ эканини билишга қарор қиладилар. Фильм давомида томошабин сюжетни ҳис-ҳаёжон билан кузатади. Картина катталарнинг иккиюзламачилигини очиқ кўрсатиб, оилавий ҳаёт нозикликлари, замонавий жамиятга хос фикрларни намойиш этади. 

Баҳор умидлари

Hope Springs

© Columbia Pictures  

Умид ва мухаббат берадиган жуда таъсирли фильм. Фильм қаҳрамонлари турмуш қурганларига 30 йилдан ошган. Уларнинг ҳамма нарсалари: ғаройиб болалари, набиралар, шахсий уй, сокин ҳаётлари бордек кўринади. Бир-бирларига бўлган ҳисларидан ташқари ҳамма нарса. Муносабатларга илиқликни қайтариш учун ва юракларни қайтадан ёндириш учун жуфтлик оила муаммолари билан шуғулланадиган шифокор Фелдга мурожаат қилишади.

Чўқинтирган ота

The Godfather

© Paramount Pictures  

Картинада гангстерлар ўртасидаги тўқнашувлардан ташқари оилавий қадриятлар, уй ва бурч тўғрисида узун ҳамда чиройли монологлар ҳам бор. Оилада рад этиш мумкин бўлмаган таклифлар қилиш, номуснинг нималиги ва катталарга ҳурматда бўлиш зарурлигини биладилар.

Ҳақиқий ёлғон

True Lies

© 20th Century Fox Film Corporation  

Бу фильм — жиддий нарсалар тўғрисида баён этилган жангари ва оилавий мелодрама. Гарри – рафиқасини севадиган эр. Унинг турмуш ўртоғи Хелен эса эрини зерикарли компьютерчи деб ҳисоблайди. Бироқ у аслида эрининг махсус агент эканини билмайди. Агар араб террористлари уни ва ҳеч нарсадан хабари йўқ аёлини ўғирлаб кетмаганларида Гарри иккитомонлама ҳаёт кечиришда давом этган бўларди.

Йирик балиқ

Big Fish

© Columbia Pictures  

Ўғил отасининг юрган йўлида тасаввур қилиб, ўйлайдиган ҳаётини қайта тиклашга ҳаракат қилади. “Йирик балиқ” – ортиқча баланпарвоз гаплар ва мелодрамасиз оилавий қадриятлар, мухаббат, ҳаёт ва ўлим ҳақида таъсирли ҳикоя айтиб беришнинг аъло намунасидир.

Бевафо

Unfaithful

© Fox 2000 Pictures  

Конни Самнернинг оилавий ҳаёти сокин, тинч ва бежирим. Биргинча учрашув барини ўзгартириб юборди: аёл ҳиссиётасирасига айланади ва оиласи ҳамда маҳоратли ошиғи ўртасида танловни амалга оширишга мажбур бўлади. Ёлғон, қўрқув ва айбдорлик ҳисси ўрнашиб олган турмушнинг келажаги бормикан?

Авлодлар

The Descendants

© Fox Searchlight Pictures  

Жаннатмакон Гавайя. Маҳаллий аҳоли вакили, бадавлат ҳуқуқшунос Мэтт Кинг кома ҳолатида бўлган аёли ҳақида ёқимсиз хабарни эшитиб қолади: маълум бўлишича, у эрига ҳиёнат қилган. Икки нафар қизи билан хоинни топиш, шу йўл билан оила ўчоғини сақлаб қолишга астойдил ишонади.

Қасамёд

The Vow

© Spyglass Entertainment  

Асал ойи вақтида Пейж и Лео автоҳалокатга учрайдилар. Аёли комада бўлган пайтда Лео унинг каравотидан бир соатга ҳам узоқлашмайди. Бироқ қизнинг ҳаётга қайтиши хотирасини йўқотиши билан кечади: у севгилисини танимайди, мухаббатини эслолмайди. Энди Лео Пейжнинг юрагини қайтадан забт этишига тўғри келади.

Шамолларда қолган ҳисларим

Gone with the Wind

© Metro-Goldwyn-Mayer (MGM)  

Асрларга татигулик қадимий мумтоз фильм. Актерлар Вивьен Ли ва Кларк Гейбл фуқарорлар уруши даври севги қиссасини аъло даржада ҳикоя қилишган. Скарлетт О’Харава Ретта Батлер тақдири томошабинни нафақат инсон ҳаёти, балки оилавий бахтнинг нозиклиги ҳақида ўйлашга мажбур қилади.

Келинг, рақс тушамиз

Shall We Dance

© Miramax Films  

Фильм қаҳрамонининг бир маромдаги ҳаёти, вафоли аёли ва ажойиб қизи бор. Ҳаётда бари яхшидек кўринади, бироқ нимадир етишмайди. Ҳар кеч поездда ишдан қайтаётиб, у бино деразаси ёнида гўзал аёлни кўради. Бир куни шу бекатда тушиб қолишга қарор қилади…

Борт ортида 

Overboard

© Metro-Goldwyn-Mayer (MGM)  

Бу комедия зерикишга қўймайди. Дурадгор Дин Проффитт кийиниш хонасини тўғрилаб берагани учун ҳақ тўламаган ҳашаматли яхта эгаси миллиардер аёл хотирасини йўқотгани ҳақида билиб қолади. Дин қасдини олмоқчи бўлади: у аёлни касалхонадан олиб, уни ўзининг рафиқаси, тўрт нафар шумтака болаларининг онаси деб эълон қилади. Бутун “оила”нинг ҳаёти ўзгариб кетади.

Ноўрин таклиф

Indecent Proposal

© Paramount Pictures  

Сизга аёлингиз билан ўтказилган бир кеча учун 1 миллион доллар таклиф этилади. Бир кеча ва бир ондаёқ барча молиявий масалалар ҳал бўлади, амалга ошмас орзулар рўёбга чиқади. Сиз бунга рози бўлармидингиз?

Нью-Йоркдаги куз

Autumn in New York

© Lakeshore Entertainment  

48 ёшли мухаббат ихлосманди ва 22 ёшли Шарлоттанинг севги ҳикояси. Ёшдаги фарқ ҳеч қандай роль ўйнамайди, улар бахтиёрлар. Бироқ бир нарса бор: Шарлотта оғир касал, умри бор йўғи бир йил ёки ҳатто ундан камроқ қолган…

Оилавий шароит сабабли

© Мосфильм  

Галина Аркадьевна қизи турмушга чиқишга шошилган, деб ҳисоблайди. Лида ва унинг турмуш ўртоғи тез орада оилаларида кўпайиш юз бериши ҳақида айтишгач, ёш жуфтликнинг ҳар қандай фикрини маъқулламай қўяди ва уйни алмаштиришга қарор қилади. Бироқ муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлади: ёқимтой бир эркакни учратиб, уникига кўчиб ўтади ва жуфтлик учун ота-она билан яшаш нимани англатишини шахсий тажрибаси орқали англайди.