Кўришингиз билан “Бу ажойиб-ку!” дейишингиз аниқ бўлган маиший буюмлар тўпламини тақдим этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Кўришингиз билан “Бу ажойиб-ку!” дейишингиз аниқ бўлган маиший буюмлар тўпламини тақдим этамиз.

1. Исийдиган кўзгу

Исиши туфайли кўзгунинг бир қисми умуман терламайди.

2. Икки томонли тиш пастаси

Икки қопқоқли тюбикни дизайнер Доминик Вилкокс (DominicWilcox) ўйлаб топган. Ундан тугаб қолай деган пастани чиқариб олиш осон.

3. Қисқичсиз камар

Бу  камар қоринга тақалмайди ва кийим остидан сезилмайди.

4. Икки томонли лампа

Ётоқхонада икки каравот бўлса, уларнинг бирининг эгаси тунгача китоб ўқишни ёқтирса, бу лампа – идеал ечим.

5. Телефон учун кўп фунцияли мослама

KeizusQuadopod мосламасини тузилиши туфайли исталган эҳтиёжга мослаш мумкин.

6. Электрон пул тўплагич

Бу пул пул тўплагичёрдамида режалаштирилаётган харид учун маблағ етарли ёки етарли эмаслигини билиб турасиз.

7. Йиғма кўзойнаклар

 HilxUnflod кўзойнаги сумкада кўп жой эгалламайди, кўзойнак ғилофига солиб қўйиш шарт эмас. Улар бор-йўғи бир неча сонияда оддий қўл ҳаракати билан йиғилади.

8. Парда учун карниз

Парда устма-уст ёпилгани учун заррача қуёш нурини ҳам ўтказмайди.

9. Мини-дазмол

Бу дазмол саёҳат учун аъло даражада мос келади. Ҳажмининг кичиклиги туфайли қўл сумкасига ҳам осонлик билан сиғади.

10. Лампочкаси ажраладиган ёритиш мосламаси

Тунда ҳожатхонага борадиган бўлсангиз, Boon компанияси ёритиш мосламаси лампочкаларидан бирини бемалол ўзингиз билан олишингиз мумкин. Одну

11. Бир марталик қувватлаш мосламаси

ЦунЧисян (TsungChih-Hsien) ўйлаб топган бу портатив қувватлагичнинг асосий белгиси – унинг кичик ҳажми. Айнан шу сабабли у энг кичик сумкага ҳам сиғади.

12. Душ учун чироқли мослама

Йўқ, ёритгич чирой учун эмас. У ҳарорат индикатори вазифасини бажаради. Яна сув босими остида ҳеч қандай батарея ва қувватлагичсиз ишлайди. 

13. Ақлли каравот

«Сени билади, ҳис этади, сенга мослашади» — бунинг бари SleepNumberкаравоти ҳақида. У инсон тана ҳароратига реакция қилади, иситишни ишга туширади. У ҳатто уйғотгич билан ҳам жиҳозланган.

14. Капалак клавиатура

Keyboardio — биз учун одатий бўлган клавиатуранинг замонавий кўриниши. Тугмаларининг ғаройиб жойлашуви туфайли матнни териш вақтида қўлларни табиий ҳолатда бўлишига имкон яратади.

15. Кўп функцияли диван

Бу диван — ишлаш муҳити ва дам олиш жойини ўзида мужассамлаштирган. Унда ҳатто кичик деталлар ҳам ҳисобга олинган: аудиотизим, махсус ёритиш ва сақлаш учун кўплаб бўлинмалар.