Дубай – бутун дунёдаги миллионлаб саёҳатчилар ва туристлар учун орзулар шаҳридир. Аксарият одамлар бу маконда шукуҳли, ғайриоддий келажак мавжуд. Қизиқ, аслида ҳам шундаймикан?

  • 3
  •  
  •  
  •  
  •  
    3
    Shares

Дубай – бутун дунёдаги миллионлаб саёҳатчилар ва туристлар учун орзулар шаҳридир. Аксарият одамлар бу маконда шукуҳли, ғайриоддий келажак мавжуд. Қизиқ, аслида ҳам шундаймикан? 

 

1.Дубай — сайёрадаги энг бой одамлар шаҳри

Статистика бошқа маълумотларни кўрсатмоқда: жами бўлиб сайёрамизда 5 минг нафар долларлик миллиардер истиқомат қилади. Уларнинг энг катта қисми Пекинда яшайди. Иккинчи ўринни Нью-Йорк эгаллаган бўлса, Дубай уларнинг атиги 20 тасига “бошпана” ҳисобланади.

 

2.Дубайда ночорлик йўқ

Мутлақо ёлғон. Бу ерда яшайдиган кўп сонли жуда фақир мухожирлар арзимаган учун меҳнат қилиб, кичкина хоначаларда бир неча кишилаб яшаб келишади.

 

3.Дубайда болаларни ўстириш жуда яхши

Агар болаларни деярли ҳамма вақт кондиционерли хоналарда бўлишга мажбур қиладиган иқлим ҳисобга олинмаса, бу ерда болаларни тарбиялаш билан боғлиқ энг катта қийинчилик улкан маблағлар сарфланадиган таълимдир. Масалан, оддий мактабдаги 11 йиллик таълим учун 100 минг доллар сарфланади. Университетларнинг қийматларинику айтмаса ҳам бўлади. Уларда фақатгина БАА фуқаролари бепул ўқийди.

 

4.Дубай — бу давлат

БАА – Дубай, Абу-Даби, Ал-Фужайра, Шаржа, Рас-ал-Ҳайм, Ажман, Умм-ал-Қавайн – Амирликнинг 7 пойтахти

Энг кенг тарқалган хато фикрлардан бири. Дубай оддий шаҳар ҳисобланади.

 

5.Дубайда алкоголь ичимликлар ичилмайди

Бу мутлақо нотўғри. Барча сайёҳлар ва мусулмон бўлмаган фуқаролар алкоголь истеъмол қилиши мумкин. Уни сотиб олиш учун махсус карта ёки сайёҳлик визаси керак.

 

6.Дубайда ишсизлар бўлмайди

Чиндан ҳам шундай, чунки ишга жойлашмаган чет эллик фуқаролар дарҳол депортация қилинади, маҳаллий аҳоли учун эса иш топиш қийин эмас.

 

7.Дубай яхши экологияга эга

Дубайда экологияга ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш деган тушунча йўқ. Шаҳар аҳолиси, шу билан бирга янги осмонўпар бинолар ва уйларнинг сони тезкор суръатларда ўсиб бормоқда. Бунга яна сунъий усулларда ичимлик сувини олишга бўлган доимий эҳтиёж ва чиқинди тўпланиши билан боғлиқ ечилмаган муаммони қўшинг.

 

8.Дубайда йил давомида яхши об-ҳаво бўлади

Бу ердаги осмонга деярли доим кулранг чанг пардаси тортилган бўлади, баҳор ва ёз кунларида эса ҳарорат +48°С ни ташкил қилади. Бундан ташқари, намлик ҳудди ҳаммомдагидек ўта баланд бўлади.

 

9.Дубай бугунги турмуш даражасига узоқ йиллар натижасида эришди

БАА давлати 1971 йилдагина пайдо бўлган. Дубай – товуш тезлигида ривожланиб бораётган жуда “навқирон” шаҳар.

 

10.Дубайдаги полиция фақат супер автоуловларни минади

Lamborghini тоифасидаги машиналар полицияга йўлларда анча кўп бўлган ҳудди шундай автоуловларга эга тезкор дубайликларга осон етиб олиш ва қўлга тушириш имконияти учун керак. Бироқ, шаҳарда кўпинча оддий полиция автоуловлари ҳам учраб туради.

 

11.Дубай — энг илғор технологиялар шаҳри

Бу қисман ҳақиқат. Кўчаларни совутиб турувчи кондиционерлар (!), робот-полициячилар ва бошқа ғаройиб технологияларга бефарқ қолиш қийин. Шу билан бирга, Дубайнинг кўплаб ҳудудларида шу пайтгача оддий канализация ва оқава тизими мавжуд эмас.

 

12.Уйда шер ёки йўлбарс боқиш — дубайликларда оддий ҳолат

Дубайда йиртқични уй ҳайвонига айлантириш қонунан таъқиқланган. Бу жиноят учун камида ярим йилга қамалиш ва давлатга катта миқдорда жарима тўлаш мумкин.

 

13.Дубай — осмонўпарлар шаҳри

Барча машҳур суратларда шаҳар айнан шундай қиёфада намоён бўлади. Аслида эса, “фазовий” осмонўпарлардан ташқари, бу ерда бир неча қаватли энг оддий уйлар ҳамда ҳеч билан қўшни бўлишни истамайдиган дубайликлар яшайдиган умуман баланд бўлмаган виллаларни кўплаб учратиш мумкин.

 

14.Дубай аҳолисининг катта қисми — маҳаллий араблар

Тасаввур қилинг-а, Дубайда яшайдиган аҳолининг тўртдан бир қисми ҳиндистонлик мухожирлардир. Умуман олганда Дубайда ташқаридан келганлар 91% ни ташкил қилади! Маҳаллий аҳолининг сони эса – атиги 9%.

 

15.Дубай бойлиги нефт қазиб олишга асосланган

Дубай бюджетига улкан маблағларни келтирадиган яна бир муҳим тармоқ – бу марварид қазиб олиш. Мазкур ҳудуднинг марвариди жаҳондаги энг зўр, сифатли ва қимматлилардан ҳисобланади.

Ушбу мақолани дўстларингиз билан ўртоқлашинг!