Менимча, кўпчилигимизда ўзимизни тўғри йўлга бошлаш мақсадида ўтмишга қайтиш истаги бир марта бўлса-да уйғонган бўлса керак.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Улар билан танишиб, турлича бўлишимизга қарамай, эртами ёки кечми ўхшаш хулосаларга келишимизга ишончимиз комил бўлди.

  • Сен барини тўғри бажаряпсан. Баракалла! Шубҳаланиш, ҳаёт шафқатсиз, мени ҳеч ким яхши кўрмайди деб ўйлаш керак эмас. Аслида бари жуда яхши!
  • Мен чекишни бошламасликни маслаҳат берардим.
  • Илтимос, тунда 7 соат ухлашга имконият топ. Тажриба ва қаҳрамонликлар керак эмас.
© imgur.com
  • Мен шахсий орзу, истак ва мақсадларга кўпроқ эътибор қаратишни маслаҳат берган бўлардим. Доимо биринчи ўринда ўзингиз ҳақингизда ўйланг. Илк марта айнан ўсмирлик даврида истакларимни яширишни бошлаганман. Ҳозир эса ўз талабларимни шакллантириш мен учун мушкул. Яна баъзида ёқтирган нарсамни тан олиш уят бўлиб туюлади.
  • Мен янада кўпроқ ва астойдил ўқишни маслаҳат берган бўлардим, чунки катта бўлганда кўп нарсани такрорлашга тўғри келаркан. Бари ўз вақтида амалга оширилиши лозим. Ахир хорижий тилни 30 ёшда ўргангандан кўра ёшликда ўқиган маъқул. Таълим эса ҳаётда катта аҳамиятга эга.
  •  Кириш имтиҳонларига яхши тайёрлан. Шундай қилсанг, тўғри келган жойга эмас, ўзинг истаган ўқув юртига кирасан.
  • Бўлар-бўлмасга кўп пул сарфлама.
© vovan13/depositphotos.com 
  • Ёшликнинг қадрига ет – бу давр бошқа ҳеч қачон такрорланмайди. Эркинликдан завқлан, ўйна, сайр қил ва ҳаётдан мамнун бўл. Бу даврни ёдда тут: кейинчалик унга хаёлан тез-тез қайтасан. Бу фарзандларингни тарбиялаш ва тушунишда ёрдам беради.
  • Ўқиш, курс ишлари ва имтиҳонларни деб қаттиқ ҳавотирга тушма. Мутахассислик ҳаётда асқотса ҳам, ҳаммаси сен ҳозир ўйлаганингдагидек мантиқий ва эҳтимолли бўлмайди. Конференция, грант ва малака оширишлар учун ҳужжат топширишга чўчима. Барини амалга оширса бўлади! Ўз намунаси билан сени таассуротга соладиганлар билан бирга ўқи ва ишла.
  • Қишда қалпоқ, иссиқ ички кийим ва икки қават пайпоқ кийиб юр. Акс ҳолда оёғингни музлатиб қўясан ва бутун умр совқотасан.
  • Ота-онангга қулоқ сол ва уларни ҳафа қилмасликка ҳаракат қил.
  • Оилада бир-бирига айтиладиган: ҳамманинг ҳаётга нисбатан ўз ҳафагарчилиги, сувараклари ва қарашлари бор, фикрини жуда жиддий қабул қилмаслик керак. Катталар ҳам ўсмирлар каби объектив эмаслар.
  • Шахсий маълумотларга эътиборли бўл. Баъзи файлларни ўчириб ташлаш ёки ҳеч қачон яратмаслик керак.  Компьютер ва телефонга эса пароль қўйиш керак.  
  • У билан ҳозироқ ажраш. У ҳақида бутунлай унут.
  • Ўзимга эса фақат бир маслаҳат бераман: ўзлигинча бўл ва нима бўлишига қарамай, орзуинга томон олға қадам ташла. Бу ота-онанг ёки дўстларингнинг эмас, сенинг ҳаётинг ва унда умр кечириш сенинг ишинг. Бироз қатъийроқ бўлсанг, ҳаммаси ҳозироқ ўзгача бўлиши мумкин.