Биз учун одатий аҳамият касб этувчи аксарият буюмлар мутлақо бошқа мақсадлар йўлида ихтиро қилинган ва маълум даражада қизиқ келиб чиқишга эга.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ичимликларнинг қопқоқларидаги бўртма нуқталар

Одатда ошхонада аввалдан ичимликлар солинган бир неча стакан тайёр туради. Ичимлик совиб қолмаслиги учун уларнинг қопқоқлари ёпиб қўйилади. Қопқоқни очмасдан станканларда нима борлигини аниқлаш учун ходим ёнида ичимлик номи ёзилган тугмаларга қарайди. Бу харидор учун ҳам қулай – тугма бостирилган бўлади ва Сиз қопқоқни очмасдан ўз ичимлигингизни танишингиз мумкин.

Кедрдан кийим илгичлар

Нима учун шу кунгача ёғочдан ишланган буюмлар бозорнинг катта улушини эгаллаб келиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, ваҳоланки, уларни бошқа материал билан алиштириш мумкин (масалан, пластик билан)? Маълум бўлишича, кедр дарахти куяларни ҳайдайдиган табиий мойларга эга бўлиб, у буюмларингизни сақлаб беради.

Егулик учун таёқчалардаги улагич

Кўпчиликнинг фикрича, улагич – бу таёқчалар остига қўйиладиган таглик. Аслида, у фақат бир мартта фойдаланиладиган таёқчаларда бўлади. Улагич бу таёқчалар билан ҳеч ким аввал овқатланмаганини кўрсатади. Бундан ташқари, якка тартибдаги қадоққа жойлаштиришда таваккалнинг олди олинади (машина фақат битта таёқчани қадоқлай олмайди).

Тиш чўткасидаги кўк қилчалар

Агар тиш чўткангиздаги кўк қилчалар рангини йўқотаётганини сезсангиз, бу уни алиштириш вақти келганининг аниқ аломатидир. Кўк ранг – тиш чўткасини алиштириш керак бўлган вақтни кўрсатиб турадиган индикатор.

Қуёш кўзойнаклари

Қора кўзойнаклар XII асрдан буён ишлатилган, аммо қуёш нурларидан сақланиш учун эмас, балки бегоналарнинг қарашларидан қочиш учун. Бундай кўзойнакларни ҳис-туйғуларини ҳеч ким кўра олмаслиги учун суд мажлисларидаги ҳакамлар кийган.

Фрисби

Йель университети талабалари ўқишдан бўш вақтларида Frisbie Pie Company фирмасининг пишириқ учун темир тагликларини бир-бириларига қарата отганлар. «Фрисби» номи талабалар орасида шу қадар оммалашган-ки, Wham-O вакиллари ўзларининг учар ликобчалари номини Frisbee дея ўзгартирганлар (улар 1957 йилда ишлаб чиқарила бошлаган).

Бренди

Бугунги кунда маълум бўлган бренди биринчи мартта XII асрда пайдо бўлган. Дастлаб винони ҳайдаш уни сақлаш усули бўлиб, винони ташиш жараёнини осонлаштирган. Брендини истеъмол қилишдан аввал унга сув қўшилган ва шу тариқа яна вино олинган. Бироқ, ёғоч бочкаларда сақланганидан сўнг маҳсулот ўзи олинган винога нисбатан яхшироқ бўлиши аниқланган.

Пуфакли қатлам

Ҳозирда пуфакли қатлам нозик буюмларни ҳимоялаш учун қўлланилади. Бироқ, дастлаб 1957 йилда Альфред Филдинг ва Марк Чаванн осон тозалаш мумкин бўлган гулқоғоз учун янги материални ихтиро қилишга уринганлар. Кейинчалик пуфакли қатлам IBM компаниясига қадоқ сифатида тавсия қилинган ва компания ундан ўз компьютерларини қадоқлашда фойдалана бошлаган.

Ёстиқ

Ёстиқ ҳашаротлар ухлаётган одамларнинг бурни, қулоқлари ва оғзига кириб кетмаслиги учун ўйлаб топилган. Қадимги хитойликлар юмшоқ ёстиқ тана қувватини тугатишига ишониб, қаттиқ ёстиқлардан фойдаланганлар. Африкаликлар эса, ёстиқда ухлаганда аждодлар билан мулоқот қилиш мумкинлигини таъкидлаган. Европада эркаклар ёстиқлардан деярли фойдаланмаган, чунки улар заифлик белгиси ҳисобланган.

Футболка

Иккинчи жаҳон уруши даврида футболка ички кийим сифатида ишлатилган. Шаҳар оммасининг орасида футболкада пайдо бўлиш кийимсиз сайр қилишга тенг бўлган. Ушбу фикр 1951 йилда экранларга чиққан «„Истак“ трамвайи» кинодрамаси туфайли ўзгарган. Ушбу фильмда Марлон Брандо деярли ҳар бир кадрда оқ футболкада кўринган. Вақт ўтиши билан футболка ички кийимдан устки кийимга айланган.

Югуриш йўлакчаси

Югуриш йўлакчасининг ўтмишдоши 1818 йилда дастлаб маҳбусларни жазолаш учун (маҳбуслар таёқларни тутиб, парракларда оёқларини айлантирганлар), кейинчалик аҳлоқ тузатиш муассасаларида донни майдалаш учун қўлланилган.

Веб-камера

Биринчи веб-камера 1991 йилда ишга туширилган бўлиб, кофе қайнатувчи машинани кўрсатиб турган. Кембридж университетида катта илмий лойиҳа жамоаси учун атиги битта кофе қайнатувчи машина бўлиб, у ҳам бошқа қаватда жойлашган. Шунинг учун айрим ҳамкасблар кўпинча кофесиз қолган. Натижада, вазиятдан йўл топишга тўғри келган – масофадаги компьютерда дақиқасига уч мартта янгиланиб турадиган тасвир пайдо бўлган.

Чой халтачаси

Чой халтачаси 1904 йилда савдогар Томас Салливан томонидан тасодифан ихтиро қилинган. Чой катта темир қутиларда сотилган, аммо Салливан майда қадоқ фойдалироқ бўлишини тушунган ва идиш сифатида шойи халтачаларни ишлатган. Нью-Йорклик рестораторлар эса чойни янги қадоқнинг ўзида дамлаш қулайлигини аниқлаганлар.

Спиннер

Спиннер ўйинчоғи 2017 йилда оммалашиб кетган бўлса-да, шу каби мосламалар 1993 йилдаёқ ихтиро қилинган. Дастлаб спиннернинг яратилиши қизи учун газета ва ёпишқоқ тасмадан ўйинчоқ ясаб берган Кэтрин Хеттингер исми билан боғланган. Бугунги кунда спиннер ди??атни жамлаш билан бо?ли? муаммо ва хавотир аломатларига эга одамлар учун стрессга қарши ўйинчоқ сифатида кўрсатилади.

Симлардаги пойабзал

© depositphotos

«Шуфити» инглиз тилидаги shoe (пойабзал) ва graffiti сўзларидан юзага келган бўлиб, «пойабзал граффитиси» сифатида таржима қилинади. Мазкур санъат турининг пайдо бўлиши борасида бир нечта фикр мавжуд.

  1. Талабалар ўқиш тугаганини шу тариқа нишонлайдилар. Ҳарбийлар эса – қўлларига тушган ҳамма нарсани ҳавога отиб, хизмат тугаганини нишонлайдилар. Дастлабки пойабзал жуфти симларда илиниб қолганидан сўнг бу анъанага айланган.
  2. Баъзиларнинг фикрича, осилган пойабзал келажакда керак бўлади. Масалан, келгуси ҳаётда – инсон вафот этганидан сўнг унинг руҳи эртами ё кеч ерга қайтади.
  3. Симлардаги пойабзал таъсир кўрсатиш ҳудудининг чегарасини белгилайди, яъни – бу ерда сизнинг қонунларингиз тугаб, бизнинг қонунлар амал қила бошлайди.
  4. Нью-Йорк ёки Лос-Анжелесда бу маҳаллий жиноий тўдаларнинг бир-бирига махфий белгиларидир – яъни шу орадаги уй эгалари наркотик савдоси билан шуғулланишини билдиради. Пойабзалнинг ранги ва фасони бўйича айнан нима сотиб олиш мумкинлиги аниқланади.
  5. Ўғрилар қисқа туташув ҳосил қилиш учун симларга пойабзалларни отадилар. Диспетчерлар кучланишни ўчирганларида, ўғрилар симларни ечиб оладилар.