Айтингчи, аввалдан режалаштирилган ва текширилган суратингизнинг нотаниш томонидан чиппакка чиқарилишидан ҳам ортиқроқ ёқимсиз нарса борми?

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Қуйида юлдузлар тасодифий омадлилар билан бирга тушиб қолган кадрларни тақдим этамиз

 Арнольд Шварценеггер, тайландлик сайёҳлар ва Эйфель минораси.

 Сайёҳ ҳалта тутган ғалати эркакнинг Стивен Тайлер эканлигини билмади.

«Болажоним билан суратга тушмоқчи эдим, аммо қандайдир аҳмоқ барини барбод қилди». Бу Николас Кейдж эди.

Агар сиз тўйингизни Нью-Йоркда нишонласангиз, тўй суратларида Зак Браффни кўришга тайёр туринг.

Кевин Спейси Бостондаги қизнинг суратини бузди.

 Эҳтимол, сўнгги вақтдаги энг яхши селфи. Барчаси рестлер ва актёр Дуэйн Жонсон туфайли.

Маълумки, инглиз қироличаси ҳазилкашлиги билан ажралиб туради. Австралиялик спортчи қизларнинг селфиси вақтида Зоти Олиялари ўзини йўқотиб қўймади.

© Шаҳзода Гарри Ҳамдўстлик ўйинлари иштирокчилари суратини барбод қилди.

 «Сигарали одам келиб, юлдуз билан суратимни белига тепди». Арнольд Шварценеггер бошқаларнинг суратларини «бузишни» ёқтирадиган кўринади.

Бироқ, юлдузлар нафақат нотанишлар, балки ўз ҳамкасбларининг устидан ҳам кулишни ҳуш кўрадилар

Джордж Клуни британиялик хонанда Элли Голдинг ва OMEGA компанияси вакили билан. Фикрмизча, Клуни — бу кечадаги энг ёрқин шахс.

Фотобомбалар қилишда асосий маҳорат – бу кулиб юбормаслик. Анджелина Джоли Дастин Хоффман ва Джек Блэк билан бирга.

Бенедикт Камбербэтч доим эътибор марказида бўлишни истайди. «Оскар» маросимида U2 билан бирга, 2014 йил.