•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сайёрамиз бизнинг тасаввуримизга қараганда анча турфа хилдир. Баъзан қандайдир ноёб ҳолат ҳақида эшитиб, кун давомида уни ўйлаб юрасан, киши. Аслида, қундузларнинг мўйнаси билан нима ишимиз бор деб ўйлашимиз мумкин. Охир-оқибат эса, ҳаттоки, дўстларингга ҳам айтиб берасан.

Бир яшаётган олам ҳайратга соладиган ҳолатларнинг битмас-туганмас манбаи эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилган ҳолда, уларни сиз билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

1. Аксарият филлар мовий китнинг тилидан камроқ тош босади

Мовий китлар – одамзотга маълум бўлган энг йирик мавжудотлардир. Мовий китнинг вазни 200 тоннага, тили эса – 4 тоннага етиши мумкин. Бу орада филлар, масалан ўрмон филлари, 2,7 тоннагача тош босади.

2. 1992-йилда юк ташиш кемасидан 29 мингдан ортиқ ванна учун мўлжалланган резина ўрдакчаларни сувга ювилиб кетган

1992-йилнинг январь ойида юз берган довул чоғида бир тўплам резина ўрдакчалар кўп йиллик саёҳатини бошлаганлар. Уларнинг ҳаракатланиш траекторияси олимларнинг қизиқишига сабаб бўлган ва 11 йил ўтгач айрим давлатлар топилган ўрдакчалар учун мукофотлар бера бошлаган. Бугун улар коллекция ишқибозларининг қидирув объектига айланган.

3. Асаларилар – маҳоратли раққослар

Асал ташувчи ариларнинг уяси олдида улардан бири бир жойда қотиб турган ҳолида қоринчасини қимирлатиб, ғаройиб шаклларнинг чизишини кўриш мумкин. Бу орада қолган арилар ҳаяжон билан кузатиб турадилар ва томошадан сўнг ҳаммаси бирга қаергадир учадилар. Аслида, раққос ари уларга гуллар чангига бой бўлган ҳудудни кўрсатиб берган бўлади. Мана шундай мулоқот тили.

4. Швейцарияда фақат битта денгиз чўчқасини боқиш тақиқланган. Ахир улар зерикиб қоладилар

Ҳудди шу ҳолат тўтиларга ҳам тааллуқли. Мазкур жониворлар ёлғизликни оғир кўтарадилар ва бундай шароитда кўпинча ҳалок бўладилар. Швейцарияда кичик дўстларимизга алоҳида эътибор қаратилади ва бу муаммо қонун даражасига олиб чиқилган.

5. Камалак аслида ёйсимон эмас, думалоқ

Камалак – сув томчиларида ёруғликнинг синиши ва дисперсияси туфайли келиб чиқадиган ҳодиса. Биз бу ҳосиланинг фақатгина устки қисмини кўрамиз. Уни тўлиқ кўриш жуда қийин: бунинг учун бир қанча метрологик омиллар мос келиши, кузатувчи эса баландликда бўлиши керак.

6. Қундузларнинг мўйнасида севимли тошлар ва егулик учун чўнтаклар бор

Ушбу жониворлар олдинги оёғининг елкадан тиззасигача бўлган қисмида тери шалвираган бўлади ва ундан чўнтак сифатида фойдаланиш мумкин. Қундузлар косасини очишни билиш керак бўлган моллюскалар, қисқичбақалар ва бошқа косали мавжудотлар билан озиқланади. Бунда уларга тошлар ёрдам беради, уларнинг энг мақбулини эса мўйнанинг ичида бирга олиб юриш мумкин. Унда овқат учун жой етарли. Қундузлар кўп ейди, шу боис захиралар камлик қилмайди.

7. Сабзини жуда кўп ейиш сарғайишга сабаб бўлади

Егулик сифатида сабзи ёки таркибида юқори миқдорда бета-каротин бўлган бошқа маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳақиқатдан ҳам терингиз рангини ўзгартириши мумкин. Мазкур модданинг ортиқча миқдори уни сарғайтиради. Бошқа жиддий муаммолар юзага келмайди, аммо аввалги рангни қайтариш учун бундай маҳсулотлар иштирок этмайдиган парҳез талаб этилади.

8. Асаларилар ўзларига қиролича танлайдилар ва уни ривожланишга мажбурлайдилар

Кўпчилигимиз она-асаларилар айнан қандай пайдо бўлиши ҳақида ўйлаган бўлсак керак. Гап шундаки, асаларилар личинка қуртларини ўсишга мажбур қиладиган асалари сути билан боқадилар. Уяга янги қиролича керак бўлганида, улар личинка қуртини танлайдилар ва унга бошқаларига нисбатан кўпроқ сут берадилар. Бундай озуқа унинг бошқача ривожланишига сабаб бўлади.

9. Капалаклар қон, тер ва кўз ёшларини ичадилар

Капалаклар зарур озуқавий моддалар йўқлиги туфайли уларни ноодатий манбалардан излаши мумкин. Масалан, йиртқич ўлдирган жониворнинг қони, судралиб юрувчиларнинг кўз ёши ажратмалари (уларга бу ҳаттоки ёқади) ёки инсон тери шулар жумласидандир. Эҳтимол, сиз ҳам ушбу ҳашаротларнинг ўзингизга бўлган ғалати қизиқишини сезгандирсиз. Улар сизни жозибали деб топишганига ҳурсанд бўлишга шошилманг: эҳтимол уларни терингиз (ёки қонингиз) қизиқтиргандир.

10. Авваллари ананаслар ўта қиммат бўлгани учун ижарага берилган

XVI–XVIII асрларда Европада ананаслар етказиб беришдаги қийинчиликлар сабаб ўта ноёб ҳисобланган ва жуда қиммат турган. Ушбу экзотик мевани татиб кўриш имконига фақат зодагонлар эга бўлган, аммо ўрта синф вакиллари уни қандайдир байрам учун ижарага олишлари мумкин бўлган. (Бундай ҳолат ҳали ҳам Ўзбекистонда кузатилиши мумкин).

11. Сигирлар зинадан чиқадилар, аммо туша олмайдилар

Гап шундаки, ушбу жониворларнинг тана тузилиши ҳудди биз каби ҳаракатланиш имконини бермайди. Ҳаттоки юза зина ҳам сигир учун ҳақиқий синовга айланади. Узун оёқлар, тана олд қисмининг катта оғирлиги ва кам ҳаракатлилиги қулашга олиб келиши аниқ.

12. Агар Қуёш бирдан ўчиб қолса, биз буни фақат 8 дақиқадан сўнг биламиз

Биз Қуёшдан 150 млн. километр масофада жойлашганмиз, ёруғлик тезлиги эса сониясига 300 000 километрни ташкил қилади. Ушбу кўрсаткичларни бўлиш орқали Қуёш ёруғлиги бизгача 8 дақиқаю 20 сонияда етиб келишини аниқлашимиз мумкин. Яъни, агар у бирдан ёритишдан тўхтатса, биз буни дарҳол тушунмаймиз.

13. Қонсўрар кўршапалаклар жониворларнинг қон айланиш тизимини масофадан сезади

Мазкур мавжудотларга омон қолишлари учун қон зарур ва улар излашнинг қизиқарли усулини топганлар. Уларнинг бурнида масофадан туриб ҳароратни сезишга қодир ўзига хос инфрақизил датчик жойлашган. Шу тариқа улар жониворларнинг қон айланиш тизимини деярли кўра оладилар ва энг “мазали” томирни аниқлаб, бир мартада унга тишларини тиқишлари мумкин.

14. Гавайи тили алифбоси атиги 13та ҳарфдан ташкил топган

Булар 5та унли (A a, E e, I i, O o, U u) ва 8та ундош (H h, K k, L l, M m, N n, P p, W w, `). Сўнгги ҳарф – окина бўғиқ ҳалқум товушини билдиради.

15. Бойўғлилар кўзларини айлантира олмайдилар

Уларнинг кўз олмалари чаноқларига ёпишган ва доим ҳаракатсиз. Лекин улар ёмон овчиларга айланмаганлар, аксинча, бундай тузилиш бўлажак қурбонни яхшироқ нишонга олиш имконини беради. Шу билан бирга, ҳар қандай томонга 270 даражага қайрила оладиган ўта ҳаракатчан бўйин бунинг ўрнини босади.

Сизга қайси ҳолат кўпроқ ёқди? Биз ёдга олмаган бошқа ҳолатлар ҳақида айтиб бера оласизми?