• 3
  • 1
  •  
  •  
  •  
    4
    Shares

Биз ҳамма нарсанинг ўз баҳоси бор деб ўйлашга кўникканмиз. Лекин, баъзида ,у ғалати ва аҳмоқона нарсалар кимга керак бўлганинию, одамлар поп-маданият ёки тарихнинг бир бўлаги учун қанча пул тўлашга тайёрлигини тушуниш жуда қийин.

Эътиборингизга ким ошди савдоларида сотилган энг ғалати ва антиқа лотлар рўйхатини тақдим этамиз.

15-ўрин: Бритни Спирснинг сақичи, $ 216

Бритни Спирс чайнаган сақич Лондондаги меҳмонхонада поп-маликага хизмат кўрсатган ишбилармон официант томонидан савдога қўйилган. Нақадар жирканч!

14-ўрин: банка ичидаги нафас, $ 530

Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг нафаси қамалган банка eBay интернет-аукционида бахтиёр мухлис томонидан нимагадир сотиб олинган.

13-ўрин: тўй тортининг бўлаги, $ 925

1947-йилда қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйига тайёрланган ҳамда ёш келин-куёвнинг тилаклари ёзилган 65-йиллик тўй тортининг бир бўлаги. Қизиқ, у музлатилганми ёки консерваланган? Татиб кўришнинг иложи бўлмаса керак.

12-ўрин: тишланган сэндвич, $ 3 154

Жастин Тимберлейкнинг охиригача ейилмаган французча тости eBay орқали бир мухлисага сотилган. У тостни қуритиб, кейинчалик хонасида безак сифатида ишлатишини айтган.

11-ўрин: ишлатилган дастрўмол, $ 5 300

Актриса Скарлетт Йоханссон икки маротаба бурнини артиб, лаб бўёғи изини қолдирган ва кейинроқ имзо қўйган дастрўмол. Лот ҳайрия аукционида сотилган – бу ифлос дастрўмолнинг ўта баланд қийматига ягона оқлов.

10-ўрин: ясама тиш, $ 24 минг

ясама тиш

Уинстон Черчиллга тегишли бўлган қисман тилла ясама тиш Буюк Британия бош вазирининг туғма нотўғри талаффузини тузатиш учун яратилган. Бу тиш хусусий коллекционерга нима учун керак бўлгани сирлигича қолган.

9-ўрин: буйрак тоши, $ 25 минг

Адашмадингиз, “Юлдузли йўл” (Star Trek) фильми актёри Уильям Шатнерга тегишли буйрак тоши ҳайрия аукционида сотилган. Олинган даромад ночорлар учун уйлар қурилишига сарфланган. Тошга нима бўлгани – маълум эмас.

8-ўрин: Дональд Трамп чизган расм, $ 29 минг

Амалдаги АҚШ президенти томонидан 2005-йилда ўтказилган хайрия кечасида чизилган Манхэттен расмининг нархи бошланғич қийматдан 3 баробарга ошган. Чамаси, замонавий санъатнинг нархи жуда тез ўсиши бежиз эмас экан.

7-ўрин: Гитлернинг телефон дафтарчаси, $ 45 минг

Гитлернинг телефон дафтарчаси

Гитлернинг 200дан ортиқ телефон рақамлари ёзилган қайдлар дафтарчаси кутилган нархдан 2 баробарга каттароқ қийматга сотилган. Харидор ҳам, унинг анча олдин ўлиб кетган одамларнинг рақамларига оид режалари ҳам сирлигича қолган.

6-ўрин: малика Леянинг чўмилиш либоси, $ 96 минг

“Юлдузлар жанги” қаҳрамонининг ҳалокатли ва афсонавий чўмилиш либоси ким ошди савдосида сотилган энг қимматли киносагага оид буюмлар рўйхатидан ўрин олган. Актриса бу нарсани ўзида қолдиришдан бош тортган: “Бу аҳмоқона либосни қаерда ва нимага сақлайман?”

5-ўрин: улкан туяқуш тухуми, $ 100 минг

улкан туяқуш тухуми

Филқуш номи билан ҳам аталувчи Мадагаскар эпиорнисининг тухуми XVI–XVII  асрларга мансуб. Бу жонивор тури инсон томонидан қириб юборилган. Эҳтимол шунинг учун ноёб тухумларнинг нархлари шу қадар баланддир.

4-ўрин: бир тутам соч, $ 115 минг

1958-йилда Элвис Пресли сочини кестирганидан сўнг унинг сартароши йиғиб олган сочлар. Рок-н-ролл қироли каби соч турмаги ҳақида орзу қилганмидингиз? Марҳамат!

3-ўрин: никоҳ узуги, $ 118 минг

Жон Фицжеральд Кеннедининг машҳур қотили – Ли Харви Освальдга тегишли бўлган никоҳ узуги.

2-ўрин: Эйфель минорасининг парчаси, $ 220 минг

Эйфель минорасининг парчаси

Густав Эйфель 1889-йилда машҳур иншоотни очиш учун кўтарилган айланма темир зинанинг бир бўлаги.

1-ўрин: “Титаник”даги скрипка, $ 1,7 млн.

“Титаник”даги скрипка

Чўкаётган кеманинг палубасида мусиқачилар чалган мусиқий асбоб. Унинг асллиги 7 йил давомида текширилган, баҳслар ҳанузгача давом этиб келмоқда.

Бонус: мусиқачи Жеймс Блантнинг синглиси

мусиқачи Жеймс Блантнинг синглиси

Мусиқачи Жеймс Блант ўз… синглисини ким ошди савдосига қўйган! Қиз зудлик билан Ирландиядаги дафн маросимига бориши керак бўлган ва мусиқачи “оғир аҳволдаги хоним қутқарувчи кутаётганлиги” тўғрисида ҳазиломуз лотни эълон қилган. Ғолиб қизни ўз вертолётида етказиб қўйганидан ташқари, унинг орзусидаги эркак бўлиб чиққан. Тез орада жуфтлик турмуш қурган ва икки нафар фарзандига вертолёт моделлари шарафига исм берган.

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!