• 4
  • 1
  •  
  •  
  •  
    5
    Shares

Ҳар ким қиммат нарсалар борасида ўз тасаввурларига эга. Бироқ, олмослар ва қимматбаҳо металлардан ташқари, қиймати ишониб бўлмас даражада юқори бўлган бошқа ғаройиб моддалар ҳам мавжуд.

Эътиборингизга саёрамиздаги энг қимматли суюқликлар рўйхатини тақдим этамиз.

15. Суюқ қоғоз

Liquid Paper – Newell Rubbermaid компаниясининг бренди бўлиб, бу ном остида ўтмишда матнни тўғрилаш учун қўлланилган тузатувчи суюқлик ишлаб чиқарилади. Бугун суюқ қоғоз ёрдамида антиқа текстураларни яратиш, унга ялтироқларни қўшиш, қўл меҳнатида фойдаланиш мумкин. Суюқлик таркибида эрувчан нафта, минерал спиртлар, қатрон, диспергаторлар ва ҳушбўйлик берувчи моддалар мавжуд. Табиийки, нархи ҳам шунга боғлиқ.

14. Пенициллин

Пенициллин, бу – турли инфекцияларни даволашда қўлланиладиган V пенициллини, G пенициллини, бензатин пеницллини ва прокаин пенициллинидан иборат антибиотиклар гуруҳи.

13. Пачули эфир мойи

Мазкур эфир мойи погостемон ўсимлигининг янги ва қуритилган барглари ҳамда гулларидан олинади. Бу модда яллиғланишга қарши, антисептик хусусиятларга эга бўлиб, безгак ва замбуруғлар, буйракдаги тошлар ва нохуш ҳидларга қарши курашади.

12. Одам қони

Катта ёшли одамнинг танасида тахминан 5 литр қон бўлиб, у плазма ва ундаги муаллақ ҳужайралардан иборат. Организм қонсиз фаолият юрита олмайди ва ҳаттоки тобора кўпроқ одамлар донорга айланаётганига қарамай, қонни тўплаш, ишлов бериш ва сақлаш анчагина маблағ талаб қилади. Нарх ҳам шунга мувофиқ.

11. Гамма-гидроксимойли кислота (GHB)

GHB шунингдек, 4-гидроксибутан кислотаси номи билан ҳам маълумдир. Бу модда оғриқни қолдирувчи сифатида ҳамда нарколепсия, уйқусизлик, катаплексия ва алкоголизмни даволашда қўлланилади. Шу билан бирга, GHB ферментлаш натижасида ишлаб чиқарилади ва айрим вино турлари, мол гўшти ва майда цитрус меваларида кам миқдорда учрайди. Аксарият мамлакатларда бу модда савдоси тақиқланган.

10. Тирноқ учун бўёқ

Бу тирноқлар учун текис қопланишни таъминлайдиган энг мустаҳкам ва ёрқин бўёқларни ишлаб чиқарувчи Essie маркасининг нархи. Тирноқ учун бўёқларни янада қимматроқ нархларда сотадиган брендлар ҳам мавжуд.

9. Принтер учун қора сиёҳ

Ҳайрон қолдингизми? Биз ҳам! Шунга қарамай, бу ҳали энг баланд нарх эмас. Бироқ, гап айнан оригинал бўёқ ҳамда машҳур ишлаб чиқарувчиларнинг картрижлари ҳақида бормоқда. Улар техникани такомиллаштириш, тадқиқотлар ва сиёҳларни яхшилашга катта маблағ сарфлайдилар.

8. Симоб

Симоб – хона ҳароратида суюқ ҳолатда қоладиган ягона металлдир. Бу модда ҳарорат ўлчагичларни ишлаб чиқариш учун, металлургияда, кимё саноатида ва қишлоқ хўжалигида қўлланилади.

7. Инсулин

Инсулин ошқозоности бези ёрдамида табиий йўл билан синтезланиб, қондаги глюкоза миқдорини сақлаб туради ва ёғлар алмашувида иштирок этади. Шунингдек, у қандли диабетда ҳаётий аҳамиятга эга модда ҳисобланади.

6. Chanel №5 атири

Чамаси, ушбу афсонавий атир ҳақида эшитмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. 1922-йилда савдога қўйилган Chanel № 5 қарийб бир аср давомида бозорда етакчи ўринларни эгаллаб келади. Унинг қиймати ноёб ўсимликларнинг гуллари ва илдизларидан олинган такрорланмас таркибдан келиб чиқади.

5. Қиличдумнинг мовий қони

Ушбу денгиз бўғимоёқлиларининг қонида гемоглобин мавжуд эмас, аммо унда қонга мовий ранг берадиган гемоцианин бор. Унга бактериялар тушган заҳоти тезкор ивиш юз беради. Шу боис, бу қон тиббий дори воситаларида токсинларни аниқлаш учун қўлланилиб, фармакологияда жуда қадрланади. Қиличдумлар қон олиш жараёнида ўлдирилмасдан, озодликка қўйиб юбориладилар. Бироқ афсуски, олимлар ҳозирча юз фоизлик тирик қолишни таъминлай олмаганлар. Биз фойдаланадиган аксарият дорилар қиличдумларнинг қони билан текширилган.

4. Диэтиламид лизергин кислотаси (ЛСД)

Ушбу яримсинтетик психологик жиҳатдан фаол ва ўта хавфли модда хиппилар даврида кенг оммалашган. Ҳозирда ЛСД аксарият мамлакатларда тақиқланган.

3. Қироллик кобрасининг заҳри

Қироллик кобраси – дунёдаги энг йирик ва хавфли илонлардан бири. Унинг биргина чақиши филни қулатишга қодир! Қироллик кобрасининг заҳрини тўпловчи одамлар катта хавф остида ишлайдилар, аммо бу модда жуда қадрланади ҳамда Альцгеймер, Паркинсон, шизофрения, депрессив тушкунлик каби хасталиклар учун дорилар ишлаб чиқаришда қўлланилади.

2. Чаён заҳри

Чаён заҳрида аниқланган оқсил склероз, ичак яллиғланиши касалликлари, ревматоидли артритни даволаш учун қўлланилади.

1. Дунёдаги энг қимматли алкоголь

Нотўғри эшитмадингиз, бу бир шиша D’Amalfi Limoncello Supreme ликёрининг нархи! Гап фақат Amalfi қирғоқларидан терилган лимонлардан қадимий итальян рецептлари асосида тайёрланган мазали ичимликда эмас, балки унинг шиша идишида. Шишанинг оғзи оғирлиги 13 каратли 3та йирик бриллиант, танаси эса 18,5 каратли ўта ноёб олмос билан безатилган. Айтганча, ушбу ликёрнинг атиги 2 дона шишаси мавжуд. Сиз ичимлик учун шунча пул тўлармидингиз?