• 8
  • 1
  •  
  •  
  •  
    9
    Shares

Инсон моҳирона ёлғон гапириши мумкин. Бироқ, ҳар ким ҳам ёлғонни осон билдириб қўядиган имо-ишоралари ва мимикани назорат қила олмайди.

“Жаноб тана тили” номи билан машҳур Алан Пизнинг тадқиқотларига асосланган ҳолда, одамнинг аслида нимани ўйлаётганини тушунишга ёрдам берадиган ҳатти-ҳаракатлар билан танишишни таклиф қиламиз. Буни сиёсатчилар мисолида кўриб чиқамиз, зеро улар биз “ўқишни” истаган одамлар орасида биринчи ўринда турадилар.

Сўзларига мутлақ ишонч. Ишониш мумкин

Агар президент шундай қилса, унинг сўзларига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. “Окей” ишораси – ўз сўзларига юз фоиз ишончни англатади.

100 фоиз ёлғон: елкага эътибор беринг

15 жестов политиков, по которым легко определить, врут они или нет

Парчани кўринг: саволга жавобан бу одам аввал беихтиёр бир елкасини кўтарди, сўнгра иккаласини қисди. Унинг юзидан жавоб беришни истамаслигини, ниманидир билмаслигини тушунамиз, аммо жавоб беришдан аввал назоратсиз бир елкасини қисиши орқали у билмаслиги ҳақида ёлғон гапирганини ишонч билан айта оламиз.

Имо-ишора – ўзига бўлган ишонч кўрсаткичи

Йўқ, бу масонлар рамзи эмас. Бу ҳолат “пастки шпиль” деб номланади ҳамда текис ва қатъий равишда музни ёрувчи кемани эслатади. Шунингдек, “тепага музёрар”га ўхшайдиган “юқори шпиль” ҳам мавжуд. Бу ҳам ўзига бўлган ишонч ва ҳаттоки маълум даражадаги устунлик ҳиссидир. Шу билан бирга, бу қоматни тик тутишга ёрдам беради.

Мана бу ишора эса ишонарли бўлиб кўриниш истагида қўлланилади

Агар нотиқ қўлларини кўкрагига қўйса, демак, унга ишонишларини хоҳлайди.

Агар киши “ҳа” деганида бошини тепага-пастга ирғитса – рост. Агар “ҳа” деганда беихтиёр бошини ён томонга силкитса – ёлғон

Бир қарашда, “ҳа” деб туриб бошини сарак-сарак қилиш ёки “йўқ” деганда маъқуллаб силкитиш ақмоқликдек кўринади, аммо ишонинг, бу беихтиёр юз беради. Сиз ҳам тезда ёлғон тўқиш зарурати туғилганида ҳудди шундай қиласиз, шунчаки буни сезмайсиз.

Агар киши саволга жавоб бераётганда четга қараса – у эслаяпти. Агар тўғри қараб, дарҳол жавоб қайтарса – у алдаяпти.

Одам ниманидир эслаш учун рефлекс ҳолатида кўзларини четга олади. Ўнгга, чапга, тепага, пастга – аҳамиятсиз.

Чалиштирилган кафтлар асабийлик аломати

Бунинг устига чалиштирилган бармоқлар бир-бирига ишқаланса, бу асабийликнинг сўнгги даражаси. Бироқ! Бу ҳолатда катта бармоқлар тепага қараб турган бўлса, аксинча, ўзига бўлган ишонч ва юқори баҳолаш ҳолатидир.

Ҳақиқий диққат-эътибор мана бундай ифодаланади

Агар киши шунчаки бошини кафтига тираб турган бўлса, у зериккан. Агар бу ҳолатда кўрсаткич бармоқ тепага қараган (ҳудди антенна каби) бўлса, бу яққол қизиқиш аломати.

“Жим бўл, ўзингни тут!”

Бу ҳатти-ҳаракат билан одам қанчалик танқидий кайфиятда эканлиги ёки норозилигини айтиб юбормаслик учун гўёки оғзини ёпади. Баъзан одамлар бундай ишора ўрнига шунчаки лабларини қисадилар. Агар нутқингиз давомида рақибингиз лабларини қисган ёки оғзини бармоқлари билан ёпган бўлса, билингки, у норози, аммо ҳиссиётларини назорат қиляпти.

Агар нутқ давомида бундай юз ифодаси ҳосил бўлса, бу – ўз сўзларига яққол ишонмаслик аломати.

“Ҳаммаси жойида бўлади”, – деди Бош вазир ва шу заҳоти лабларини қисди. Демак, ҳаммаси жойида бўлмайди.

“Сўзларим чин ҳақиқат, кўряпсизми?”

Кафтларнинг намойиш этилиши – доим ростгўй бўлиб кўриниш истаги.

“Мен ҳақман, эшитдингизми?!”

Бу жуда кескин ҳаракат – ҳудди бошингизга таёқ билан ургандек.

“Энди эса сизларга қатъий буюраман!”

Омма узра узатилган қўл – қатъий ундов, амр қилиш.

Чинакам жирканиш

“Негадир уяляпман” vs. “Вазият назоратимда”

Аслида, сиёсатчи қанчалик ўзига ва сўзларига ишонган / ишонмаганлигини унинг ўтиришига қараб билиш мумкин. Ёпиқ ҳолат, бир жойга бужмайиш – ишонмайди. Очиқ ҳолат, катта майдоннинг эгалланиши – ўз ҳолатига тўлиқ ишонч.


Бу имо-ишоралар барча одамларда кузатилади, шунчаки таниқли шахсларда уларни кўрсатиш осонроқ. Сиз ҳам буни танишларингизда синаб кўринг!

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!