• 8
  • 1
  •  
  •  
  •  
    9
    Shares

Баъзида ҳамма нарсани кўриб бўлганмизу, энди бизни ҳайрон қолдириш ёки ҳаяжонлантириш деярли имконсиз деб ўйлаймиз. Сўнгра қалбимизни жунбушга келтирадиган суратларга тўқнаш келамизу, ҳаёлан уларга такроран қайтаверамиз.

Эътиборингизга интернетни ҳаяжонга солган суратларни тақдим этамиз. Улар сизга таъсир қилиши аниқ.

1.

Ўқувчи мактабга бостириб кирган мерганлардан бирига ташланган ва синфдошларининг қутулишига имкон яратган. Битирув маросимида унинг хотираси ёдга олинди.

2.

Янги туғилган фарзандларини кўриш учун охиригача саратонга қарши курашган эркак. У улгурди.

3.

“Бувим 102 ёшда. Унинг орзусини амалга оширишда ёрдам берган барча кўнгиллилардан миннатдорман”

4.

1 млн одам иштирокидаги оммавий қаршилик намойишидан кейин Гонконг кўчаларидаги тозалик даражаси

5.

Сураткаш балиқчилар тўрига илиниб қолган ярим метрли ўрдакни кўриб қолган ва уйида парваришлаб, қўйиб юборган

6.

“Огайо дарёси ҳудудини тозалашга ёрдамлашяпман. Бир ҳафтада 18 тоннадан ортиқ чиқинди тўпладик”

7.

Югурувчи Бетти Робинсон авиаҳалокатга учраб, хатолик туфайли вафот этганлар қаторидан жой олган. У 7 ҳафта комада бўлиб, 2 йил қайта юришни ўрганган. 5 йилдан сўнг у Олимпия ўйинларида олтинни қўлга киритган.

8.

“Ота-онам, 1955-йил. Сурат уларнинг биринчи учрашувидан олдин ойимнинг уйида олинган. Улар 60 йил бирга яшаганлар”

9.

“Мен бошпанага бошқа итни олишга келгандим, аммо уни олиб кетибдилар. Шунда Энглбертга кўзим тушди: орқа панжалари ишламайди, қўлоқлари музлаган, атиги 3та тиши бор. Мен “агар мен олмасам, ҳеч ким уни олмайди”, деб ўйладим”

10.

Конго миллий паркининг қаровчиси гориллани қучоқламоқда. У ҳатар мавжудлигига қарамай ҳеч қачон қарамоғидагиларни ташлаб кетмайди. Қаровчилар кўпинча браконьерларнинг қурбонига айланадилар.

11.

Қоидасиз жанглар чемпиони Даун синдромига эга мухлисининг орзусини амалга ошириб, у билан рингда курашди.

12.

12 ёшли болакай бошпаналардаги итларга капалак бўйинбоғлар тикади: улар суратларда янада чиройлироқ кўриниши ва тезроқ олиб кетилиши учун.

13.

“Тасодифан дўконда Том Хардини учратиб қолдим. У харидларим учун пул тўлаб, ҳаттоки уларни машинамгача олиб боришга ёрдамлашди”

14.

“Укам Даун синдромига эга. У қўлида болаларни ушлаб туришни яхши кўради, аммо кўпчилик бунга рухсат бермайди. Кеча рафиқам билан фарзандимизни унга тутқаздик. У болани қучоқлаб, 5 дақиқа қимирламай ўтирди. Кўзларим ёшланди”

15.

Аёл ҳар доим аёллигича қолади

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!