Жанубий Корея – замонавий технологиялар ва кўп асрлик анъаналарга содиқлик ўзаро уйғунлашиб кетган қарама-қаршиликлар мамлакати. Мазкур ғаройиб давлатга ҳар сафар ташриф буюрганда ҳисобсиз янги сирлар очилишини эслатмаса ҳам бўлади. Жанубий Корея ҳақидаги сизни ҳеч бўлмаганда ҳайратга соладиган энг кутилмаган ҳолатларни сизга намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Ҳомиладор аёлларга давлатнинг кўмаги

Жанубий Кореяда барча ҳомиладор аёлларга ҳукумат томонидан кредит картаси берилади. Картада зарур маблағ – $500 бўлади. Бу пулни фақат шифокорлар қабулига ва бўлажак она учун дориларга сарфлаш мумкин. Жумладан, аёл жамоат транспортидаги қулайлик учун ижтимоий калит тасмасини олиши мумкин. Метрода ҳомиладор аёллар учун мўлжалланган жойлар пушти рангга бўялган, тасма эса нишонни фаоллаштириш орқали атрофдагиларга вагонда ҳомиладор аёл борлигига шаъма қилади. Бу уятчан аёллар, шунингдек ҳомила муддати кичик бўлган хонимлар учун ёрдам. Шунингдек, ҳомиладор аёллар учун махсус машина тўхташ жойлари ҳам мавжуд.

2. Деярли ҳар бир бекатда автобуснинг жорий қатновига оид маълумот кўрсатилган табло бор

Бу ерда барча автобуслар янги ва кондиционерлар билан жиҳозланган. Ҳайдовчилар оқ қўлқоплар ва қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакдан иборат бир хил формага эга. Автобуслар деярли сутка давомида қатнайди. Айтиш керакки, таксида юришнинг қиймати ҳам худди шундай бўлади, аммо бунинг учун 3-4 киши бирга кетиши керак.

3. Супермаркетларда маҳсулотларни бепул еб кўриш мумкин

Аксарият маҳаллий супермаркетларда чекланмаган миқдорда татиб кўриш учун мўлжалланган егуликлар бўлади. Харидор нимадир сотиб олиш….ёки олмасдан аввал қанча маҳсулотни татиб кўрганини ҳеч ким назорат қилмайди.

4. Кореяликлар фойдали совғалар беришни ва олишни яхши кўришади

Янги уйга кўчган хонадон эгаларига бериладиган анъанавий совға, бу – бир қути хожатхона қоғози ўрамларидир. Кореяликлар ўрамнинг узунлиги умр давомийлигига шаъма қилишига ишонадилар. Умуман олганда кореяликлар фойдали, айниқса ейиш мумкин бўлган совғаларни яхши кўришади. Масалан, Жанубий Кореядаги бир компаниянинг раҳбарияти ўз ходимларига озиқ-овқат тўпламларини совға қилган. Ушбу махсус тўпламлар турли бирикмаларда катта байрамлар олдидан сотилади.

5. Кореяда телесуҳандонлар Янги йилга миллий либос кийишади


© AdaKwon / pikabu  

6. Ҳар бир болалар боғчаси шаҳар бўйлаб сайрлар чоғида омма орасида болаларни йўқотиб қўймаслик учун ўзининг маълум рангдаги формасига эга

7. Черковларда ташриф буюрувчиларга кичкина, аммо ёқимли совғалар берилади

Ҳар чоракда йирик черковлар томонидан ўз қатновчилари учун бир неча маротаба стоматолог ёки сартарошга бепул ташрифлар уюштирилади. Жанубий Корея кўчаларида турли дин вакиллари жуда кўп бўлиб, улар фаол тарзда одамларни жалб қиладилар. Энг оммалашган усул – черков манзили ёзилган нам салфеткаларни бепул тарқатишдир. Айтганча, дунёдаги энг кўп қатновчига эга черков ҳам айнан Жанубий Кореяда жойлашган бўлиб, унга йилига 1 млн.дан ортиқ одам ташриф буюради.

8. Юқори синф ўқувчилари ярим тунгача ўқишади

Кореялик болалар жуда кўп ўқишади. Бошланғич синфларнинг ўқувчилари соат 9:00дан 18:00гача ўқишади, ўрта мактаб уйига соат 22:00да қайтади. Юқори синфлар эса тунги соат биргача дарс қилиши мумкин. Атайин шундай ҳолатлар учун мактаб кутубхоналари сутка давомида ишлайди. Бироқ, ҳаддан ортиқ ўқиш туфайли болалар даҳога эмас, аксига айланишади. Уларнинг аксарияти иштиёқ ва хоббига бўлган қизиқишни йўқотади, чунки шахсий ҳаётга шунчаки вақт қолмайди. Улар ўқийдилар, йўлда ухлайдилар ва вақтларини ижтимоий тармоқларда ўтказадилар.

9. Жанубий Кореяда деярли барча севишганлар бир хил кийинишади

Ҳар бир севишган жуфтлик улар бирга эканлигини албатта атрофдагиларга билдириши керак. Улар буни бир хил либослар ёрдамида амалга оширадилар. Маҳаллий дўконларда бир-бирини севадиган ёш ва ўрта ёшдаги одамлар учун кўплаб бир хил кийимлар ва пойабзаллар мавжуд.

10. Ўқитувчига энг яхши миннатдорлик – бир финжон қаҳва ёки ширинликлар

Ўқитувчилар ва бошқа ҳар қандай давлат хизматчиларига йирик совға бериш пора ҳисобланади. Одатда, ўқитувчиларга миннатдорлик билдиришни истаган ота-оналар ва болалар уларга қандайдир ширинликлар ёки бир финжон қаҳва совға қиладилар.

11. Метродаги мавзуга доир вагонлар

Жанубий Кореядаги метрода турли мультипликация қаҳрамонларига бағишланган кўплаб мавзуга доир вагонлар мавжуд. Бекатлар ушбу қаҳрамонларнинг овозида эълон қилинади, шунингдек ўриндиқларга уларнинг ҳайкаллари ўтқизилган.

12. Жанубий Корея – ғарб одатларини билмайдиган ёпиқ

Агар кореяликдан дунёдаги энг машҳур хонанданинг исмини сўрасангиз, унинг жавоб бериши эҳтимолдан йироқ. Кореяликлар бошқа давлатлар ҳақида деярли ҳеч нарса билмайдилар. Мутлақо. Улар ғарб киноларини кўрмайдилар, ғарб мусиқасини тингламайдилар, Ғарб одатларини билмайдилар, мактабларда жўғрофий фани йўқ. Улар учун ҳар қандай хорижлик – америкаликдир. Бироқ, улар ўзларининг поп-саноати вакиллари ҳақида сизга мамнуният ва иштиёқ билан сўзлаб беришади. Кореялик ёшлар орасида энг машҳур мусиқий гуруҳ – BTS гуруҳидир.

13. Жанубий Кореяда итларни ейишмайди

Деярли барча ёш авлод вакиллари ҳеч қачон ит гўштини еб кўрмаган. Бироқ Жанубий Кореяда ҳозир ҳам бундай таомни татиб кўрса бўлади, аммо мазкур тажриба ўта қиммат туради. Замонавий корейс ошхонаси жуда соғлом ҳисобланади. Одатда, бу – ёғсиз грилда пиширилган гўшт, жуда кўп сабзавотлар ва кўкатлар ва албатта, гуруч. Жуда кўп гуруч. Кореяликлар гуручдан ҳам кўпроқ фақат қаҳвани севишади.

14. Чиқинди идишларининг йўқлиги ва кўп жамоат хожатхоналари

Бу ерда чиқинди идишлари йўқ, чунки кореяликлар жуда озода халқ. Ҳар метро бекати, ҳар бир ҳиёбон ва жамоат биносида хожатхоналар бор. Улар жуда тоза ва ногиронлар учун алоҳида хоналарга эга. Аёллар учун мўлжалланган хожатхоналарда болаларнинг тагликларини алиштириш учун махсус жойлар мавжуд.

15. Кореяликларнинг меҳнатсеварлиги чегара билмайди

Яқиндан буён Жанубий Корея ҳукумати мамлакатни қамраб олган меҳнатсеварликка қарши уруш эълон қилди. Энди меъёридан ортиқ ишлашни яхши кўрадиган офис ходимларининг компьютерлари жума куни кечқурун автомат равишда ўчади. Буларнинг бари одамлар нормал ҳаёт билан яшай олишлари учун қилинади. Янгилик барчага тааллуқли, аммо алоҳида ҳолатларда истиснолар бўлиши мумкин. Бироқ, кореяликларнинг ҳаммаси ҳам янгиликни қўлламади. 67% давлат хизматчилари офис техникасини мажбурий ўчириш улар учун қўлланилмаслигини сўраб мурожаат қилган.

Жанубий Кореяга йўлингиз тушганми? Жавобингиз ижобий бўлса, мазкур ажойиб мамлакат сизда қолдирган таассуротларингиз билан бўлишинг. Салбий жавоб бўлса, юқоридаги ҳолатларнинг қайси бири сизни кўпроқ ҳайратга солганини билишни истардик.