Бизнинг сайёрамиз – ҳақиқий мўъжизалар маконидир. Биз у ҳақида ҳамма нарсани биламиз деб ўйлаймиз, аммо баъзида шундай ҳудудлар учшари мумкинки, уларни кўриб бу Ер сайёраси эканлигига шубҳа қиласиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сизни Ер юзидаги барчаси шу қадар ноодатий кўринганидан фазовий уйимиз сарҳадларидан ташқарига чиққандек туюладиган турли бурчакларни таништирамиз.

16. Яширин пляж, Мариета ороллари, Мексика

Қоялар орасида бутун дунёдан яширинган пляж Мариета оролларида 100 йил аввал ўтказилган ҳарбий синовлардан сўнг пайдо бўлган. Бугунги кунда оролларга қўриқхона мақоми берилган бўлиб, туташ сувларда дельфинлар ва китларни кузатиш мумкин.

15. «Лассен-Волканик» Миллий боғи, АҚШ

Калифорнияда жойлашган «Лассен-Волканик» миллий боғи ўзга сайёраларга хос манзараларидан ташқари, вулқоннинг барча 4 тури мавжуд бўлган Ер юзидаги ягона ҳудудлиги билан машҳурдир. Булар: стратовулқон, қалқонли вулқон, шунингдек лавали ва тошқолли конуслар.

14. Рорайма тоғи, Бразилия — Венесуэла — Гайана

© reddit  

Бир қарашда олдингизда ер бўлаги булутлар аро эркин сузиб юргандек кўриниши мумкин. Аслида эса бу Рорайма тоғидир. Унинг чўққиси атрофидаги булут ҳеч қачон йўқолмайди, шунингдек ушбу тоғ этагидаги кўплаб ўсимлик турлади бошқа ҳеч қаерда учрамайди.

13. «Чжанъе Данься» Миллий геопарки, Хитой

Ушбу тоғдаги ранг-баранг “қатламли пишириқлар” – қумлоқ ва бошқа ер жинсларининг 24 млн. йил давомида бир-бирининг устига тўпланиши натижасидир. Миллионлаб йиллар давомида эсган шамоллар ва ёққан ёмғирлар ушбу тоғга юмалоқдан тортиб то конуссимонгача бўлган турли шаклларни берган.

12. Уюни шўрҳок ери, Боливия

Қуриб қолган Уюни кўли ўзида 10 млрд. тонна тузни сақлайди. Ҳар йили ёмғирлар мавсумида Уюни ингичка сув қатлами билан қопланади ва сунъий йўлдошларни калибрлаш учун қўлланиладиган дунёдаги энг катта табиий кўзгуга айланади.

11. Сальвадор Дали чўли, Боливия

100 кв. метрдан ортиқ майдонни эгаллаган жонсиз чўл гўёки машҳур даҳонинг суратидан аслга айлангандек кўринади. Силлиқ, ҳудди акварель бўёқлари билан чизилгандек кўринадиган тоғлар, йўқ ердан ўсадиган дарахтларни эслатадиган ғалати тошлар ҳамда ададсиз қум – Дали айнан шу ерда ўзининг сюрреалистик асарларини яратгандек туюлади.

10. Данакиль ботиғи, Эфиопия

Данакиль ботиғини — инсоният тамаддунининг бешиги деб ҳисоблаш мумкин, зеро айнан шу ердан фанга маълум биринчи машҳур гоминид – Люсининг қолдиқлари топилган. Экстремал шароитларга мослашган ноёб микроорганизмлар яшайдиган олтингугуртли кўллар туфайли маҳаллий ландшафт Юпитер йўлдошларидан бири бўлган Ио кўринишини эслатади.

9. «Тўлқин» галереяси, Аризона штати, АҚШ

«Тўлқин» — қумлоқдан ҳосил бўлган табиий галерея. 200 млн. йил муқаддам бу ерда мавжуд бўлган қумли барҳанлар вақт ва табиат ҳодисалари таъсирида маҳаллий ландшафтни ўзга сайёра манзарасига айлантирган. Бу ҳудудга кириш осон эмас – маҳаллий ҳукумат кунига кўпи билан 20 та йўлланма тақдим этади ва уларни лотереяда ютиб олиш керак.

8. Ой водийси, Атакама чўли, Чили

© mariuszkluzniak/flickr  

Ой водийси сайёрамизнинг энг қурғоқ ҳудудлардан бирида – Атакама чўлида жойлашган. Водий манзараси ҳудди ойникига ўхшайди, чунки маҳаллий кўллар ҳам фақат тузли қатламдан ташкил топган бўлиб, тошли қоялар эса у ер, бу ерда қад кўтариб туради.

7. Учувчи гейзер, Невада штати, АҚШ

Флай геотермал манбаи инсон аралашуви туфайли ҳосил бўлган: қудуқ қурилиши чоғида йўл қўйилган хато оқибатида қайнаб турган сув ташқарига чиқиб кетган. Унинг таркибидаги минераллар баландлиги 1,5 метрга тенг “вулқонни” юзага келтирган бўлиб, унинг ҳажми ҳозир ҳам катталашишда давом этмоқда.

6. Проходна ғори, Болгария

Проходна ғори ёки “Яратган кўзлари” – Болгариядаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан биридир. Қоядаги икки томони очиқ тешиклар ғаройиб равишда симметрик бўлиб, ҳақиқатдан ҳам кўзларни эслатади. Айниқса, ёмғир вақтида улардан гўёки кўз ёшларидек сув оқа бошлайди.

5. Эгри ўрмон, Померания, Польша

Польшадаги ўрмонларнинг бирида танаси ердан бир неча ўн сантиметр баландликдан бошлаб кескин равишда шимол томонга қараган 400 га яқин қарағай ўсади. Мазкур ҳодисанинг келиб чиқиши сирлигича қолмоқда: кимдир буни табиат билан боғласа, бошқалар инсоннинг қўли бор деб ўйлайди.

4. Сокотра архипелаги, Яман

Сокотра архипелагидаги манзараларга баландлиги 10 метрга етадиган дарахтлар – симобли қизғиш рангдаги драценлар ўзига хослик бағишлайди. Агар дарахтнинг пўстлоғи кесилса, у қонга ўхшаш шарбат ажрата бошлайди. Бундай дарахтлар сайёранинг бошқа ерида учрамайди, шу боис архипелаг алоҳида ўзга оламдек кўринади.

3. Брайс дараси, Юта штати, АҚШ

Ҳудди дарахтларни эслатадиган ғаройиб ўткир учли ҳосилалар – Брайс дараси манзарасини ўзига хос қилиб турадиган ҳолатдир. Айниқса, кун ботишида оқдан қизил рангга ўтиш вақтида манзара мутлақо ўзгача тус олади.

2. Ўлик водий, Намиб чўли, Намибия

Dead Vlei водийсидаги ўлик дарахтлар – ўзларининг номларига турган ўзига хос ёдгорликдир. Қачонлардир қумли барҳанлар водийни дарёдан узиб қўйган ва дарахтлар қуриб ўлган. Олимларнинг фикрича, улар 600 йилдан кўпроқ вақт давомида шу ҳолатда қолиб келади.

1. Перито-Морено музлиги, Патагония, Аргентина

Перито-Морено музлигининг антиқа рангига сабаб – зич бостирилган музнинг кўкдан ташқари спектрнинг барча рангларини сингдириб олишидир. Ушбу улуғвор музликни нафақат кўриш, балки эшитиш ҳам мумкин – дарз кетаётган муз ўзига хос ва ҳеч нарсага ўхшамайдиган куй таратади. 

Асосий сурат: wikimedia