Янгиликларни кўриб навбатдаги салбий оқимни қабул қилмаган кунимиз йўқ. Жаҳонда кўплаб ёмонликлар юз бермоқда, бахтсизликлар ва кулфатлар содир бўлмоқда – буларнинг барини телевизорларнинг экранлари ва газеталар саҳифаларидан ўзимизга сингдирамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Янгиликларни кўриб навбатдаги салбий оқимни қабул қилмаган кунимиз йўқ. Жаҳонда кўплаб ёмонликлар юз бермоқда, бахтсизликлар ва кулфатлар содир бўлмоқда – буларнинг барини телевизорларнинг экранлари ва газеталар саҳифаларидан ўзимизга сингдирамиз.

Сиз билан фақатгина яхши ва ёруғ нарсаларни бўлишишни истадик ва Ер юзида ҳали ҳаммаси тугамаганини кўрсатиш учун яхши фактлар ва янгиликларни тўпладик.

1. Тоғ қоплонлари йўқолаётган тур тоифасидан чиқарилди

Халқаро табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш уюшмаси сентябрь ойида тоғ қоплони, ёки илвирсни йўқолаётган турлар рўйҳатидан чиқарди. Йўқолаби бораётган тоифага сони 2 500 дан кам қолган ҳайвонлар киритилади. Бугунги кунда Россия, Марказий ва Жанубий Осиёда 7 500 га яқин тоғ қоплони яшамоқда.

2. Лихтенштейн сўнгги урушга 80 та аскарни жўнатган, аммо уйга 81 та қайтган

1866 йилда Лихтенштейн иштирок этган сўнгги урушга мамлакат 80 нафар аскарни жўнатган. Жами 80 та, ҳаттоки 81 та аскар уйларига тўлиқ ва зарарсиз қайтиб келган. Гап шундаки, улар дўстлашиб қолган италиялик аскарни ўзлари билан бирга олиб кетишган.

3. Олмахон думидан соябон сифатида фойдаланади

Олмахонлар ёғингарчиликдан ҳимояланиш учун думидан фойдаланиши мумкин: масалан, уни қорга қарши соябонга айлантиради.

4. Қон қуйиш станциялари донорларга СМС юборади

Айрим давлатлар, масалан Россия ва Швецияда, қон қуйиш станциялари қонлари кимгадир тўғри келиб, ҳаётни қутқариб қолганида донорларга хабарлар жўнатади. Бундай хабарни олгач, ҳаммаси бекорга эмаслигини тушуниб етсанг керак.

5. Норвегияда полковник мақомига эга пингвин бор. Шунингдек, у рицарь ҳамдир

Сэр Нильс Улаф – қирол пингвини. У Эдинбургдаги ҳайвонот боғида яшайди, аммо Норвегия Қироллик гвардиясининг фаҳрли қўмондони ва тумори ҳисобланади. Унга фаҳрли полковник мақоми берилган бўлиб, 2008 йилда рицарлик даражасига кўтарилган.

Савол туғилади: сиз-чи, нимага эришдингиз?

6. Бутан мамлакатдаги фаровонликни ялпи миллий бахт билан белгилайди

Бошқа давлатлар ялпи ички маҳсулот – моддий кўрсаткич ҳақида бош қотираётган бир вақтда, Бутанда маънавият юқори даражага қўйилади. Бу – давлат фалсафаси. “Халқнинг бахти ялпи ички маҳсулот фоизларидан муҳимроқ”, – дейди қирол Жигме Сингье Вангчук.

7. Каланлар, ёки денгиз қундузлари сувда панжаларидан ушлаб турибдилар

Денгиз қундузлари сувда ухлаётганида оқим бир-биридан узоққа олиб кетмаслиги учун панжаларини ушлаб ётадилар. Шунингдек, бу жониворларда егулик ёки семимли тошчани солиш мумкин бўлган чўнтак мавжуд.

8. «Союзмультфильм» болаликдаги севимли мультфильмнинг давомини ишлайди

9. Германияда қатъий сабабсиз ҳайвонларни заҳарлаш таъқиқланган

Немис бошпаналарида жониворлар фақатгина эгалари улардан воз кечгани учун заҳарлаб ўлдирилмайди. Бу ерда мушуклар, итлар ва экзотик жониворлар қачон кимдир олиб кетишини кутиб, ишчилар ва кўнгиллиларнинг парвариши билан яхши шароитларда яшайди. Айтганча, Германияда бошпаналардан 90% жониворлар боқиб олинади.

10. Япон макакалари кўргилҳушлик учун қорбўрон ўйнамоқда

Мазкур жониворлар қишга мослаша олишидан ташқари, ундан завқ ҳам олишнинг уддасидан чиқади. Бу кичкинтойлар эпчил ва уддабурон бўлиб, бир-бири билан қорбўрон ўйнашни жуда ёқтиришади.

11. Мусиқачи Билли Жоэл мухлисларига биринчи қатор чипталарини бепул тарқатади

Билли Жоел ўз концертларида биринчи қаторлар учун чипталарни катта қийматда сотмайди. Мусиқачининг тан олишича, унинг ижодини ҳаттоки ҳақиқатдан билмайдиган бойларнинг кўз олдида ўтириши ёқтирмайди ва уларнинг бутун қиёфаси “Қани бўл, мени ҳурсанд қил” дегандек кўринади.  Бунинг ўрнига Билли уни чиндан яхши кўрадиган, аммо қимматли чиптани сотиб олишга қурби етмайдиган ҳақиқий мухлисларига тарқатади.

12. Япониялик ғаввос 25 йилдан буён балиқ билан дўстлашади

Япониялик ғаввос Хироюки Аракава 25 йил аввал сувга шўнғишларининг бирида балиқни ўлим ҳавфидан қутқарган ва уни Йорико деб номлаган. Қарийб 3 ўн йиллик ўтган бўлса-да, Йорика ўз ҳалоскорини унутмаган ва ғаввос сувга шўнғиганида балиқ унинг ёнига сузиб келиб, ўзини силашга ва ўпишга руҳсат беради.

13. Италиялик ёшлар маданий тадбирлар учун ҳукуматдан пул олади

Мы собрали 16 добрых фактов, чтобы доказать: этот мир гораздо лучше, чем кажется

2016 йилдан бошлаб Италиядаги ҳар бир 18 ёшли ўсмир 500 Евролик “маданий бонусдан” фойдаланиши мумкин. Бу пулларни ёшлар маданиятини бойитишга – театрлар, концертлар, музейларга боришга, китоблар сотиб олишга ишлатиши керак. Пуллардан иловани смартфон ёки компьютерга кўчириб олиб, унда рўйҳатдан ўтганган кейин фойдаланиш мумкин.

14. Дельфинлар бир-бирининг исмларини билади

Дельфинлар бир-бирини исми билан чақира олади. Албатта, улар одамларникига ўхшаймайди ва кўпроқ чийилдоқ товушлар тўпламини эслатади. Ҳар бир дельфин ўзининг ноёб товушига жавоб қайтаради.

15. The Beatles қўшиқларида «севги» сўзи 613 маротаба қайтарилади

Ва бу ажойиб.

16. Ёлғиз япониялик ўзи «Фукусима»даги авариядан сўнг ташлаб кетилган жониворларни боқади

Наото Мацумура исмли киши Томиока қишлоғида яшайди. Қачонлардир бу ерда 16 минг аҳоли бўлган, аммо «Фукусима»даги ҳалокат туфайли ҳозир бу киши ёлғиз қолган. Унинг уйида электр ва сув йўқ, лекин у кетмайди: Наото одамлар ташлаб кетган ўнлаб отлар, мушуклар ва итларга ғамхўрлик қилади. Бу одам – уларнинг ягона умиди.