Сизни энг тажрибали хариташунос ва тадқиқотчилар ҳам билмайдиган “яширин” қишлоқлар билан таништириш истагидамиз. Ушбу суратлар сизни ўзига бутунлай мафтун этади!

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сизни энг тажрибали хариташунос ва тадқиқотчилар ҳам билмайдиган “яширин” қишлоқлар билан таништириш истагидамиз. Ушбу суратлар сизни ўзига бутунлай мафтун этади!

1. Аогашима, Филиппин денгизи

Бу қишлоқни “дунёдаги энг жасур” деб аташ мумкин. У Филиппин денгизидаги Аогашима оролида жойлашган бўлиб, аҳолиси 200 нафар кишини ташкил этади. Энг қизиғи шундаки, бу одамлар вулқон кратери марказида яшайдилар.

2. Монемвасия, Греция

У тоғ қояси ортига яширинган! Кичик, бироқ ғаройиб грек қишлоғи 375 йилдаги кучли ер силкиниши натижасида қитъадан ажралиб қолган улкан тош орол ортида қизиқувчан кўздан беркинган.

3. Путгал ибодатхонаси, Ҳиндистон

Ажойиб маскан. Путгал ибодатхонаси Ҳиндистонда жойлашган. У Занскар вилоятидаги ғорлардан бирига киришдаги қоя ёнида яширинган. Тадқиқотчилар ибодатхона 12 асрнинг бошида ташкил этилиб, 1800 йилларгача маълум бўлмай қолган деган фикрдалар.

4. Исорток, Гренландия

Гренландия шарқидаги бу сокин қишлоқчада суратда кўриш мумкин бўлган катта қизил бино – супермаркетга эга. У ерда барча керакли маҳсулотларни топиш мумкин. Қор ва муз қуршовидаги бу қишлоқда жами 64 киши истиқомат қилади.

5. Гасадалур қишлоғи, Дания

Бу цивилизациядан узоқда жойлашган митти қишлоқчада бор-йўғи 16 киши яшайди. У Фарер оролининг чиройли қирғоғидаги баланд қояда жойлашган. 2004 йилда ушбу қишлоқ аҳолисини замонавий ҳаёт билан боғлаш мақсадида тоғ орқали махсус ер ости йўли қурилган. Бироқ бу йўлакка тушишдан олдин баландлиги 400 метр бўлган тоғга кўтарилиш керак.

6. Хуакачина, Перу

Қишлоқ ердаги энг қуруқ жойлардан бирида жойлашган. У Хуакачина деб номланган. Иқлимга қарамай, у ерда дарахтлар, меҳмонхоналар, дўконлар ва ҳатто водий-кутубхона ҳам бор. Бу қишлоқнинг 98 нафар аҳолисини ўз бизнесини илгари сурадилар.

7. Бандиагар тепалиги, Мали

Бу ғаройиб шаҳарчада Догон қабиласи яшайди. Ушбу иншоот рангли лойдан барпо этилган. Мажмуа таркибига турар жойлар, дон сақланадиган омборхона, меҳроб ва ибодатхоналар киради.

8. Андредал, Норвегия

Бу эртаксимон жой Норвегиядаги ингичка водий Аурландс-фьордда яширинган. Тан олинг, у Дисней мультфильмидаги кадрни ёдга солади. Бу ерда 100 га яқин одам яшайди, улар қарамоғида 500 та эчки бор. Бу маскан эчки сутидан тайёрланган жигарранг пишлоқ ва ҳатто эчки гўштидан тайёрланган ғаройиб колбасаси билан донг таратган. 1998 йилга қадар бу аҳоли пунктига фақат кемада бориш мумкин эди, ҳозирда эса у ерда йўллар барпо этилган.

9. Фурора, Италия

Эртакка ўхшаш қишлоқ Италиядаги қирғоқлардан бирида жойлашган. Шаҳар мэри қишлоқ қирғоқбўйи йўлдан кўриниш учун бу шаҳар аҳолисига ўз уйларини максимал даражада ёрқин рангларга бўяш мажбуриятини юклаган.

10. Сапа, Вьетнам

Сапа, шубҳасиз сайёрадаги энг гўзал жойлардан бири. Бу ерда маҳаллий аҳолининг уйлари, фермалари, ўз маҳсулотларини экспортга юборадиган гуруч далалари жойлашган.

11. Кубер Пэди, Австралия

Жанубий Австралиянинг шимолий қисмида бу мамлакатнинг мингдан ортиқ аҳолиси махсус жойларда истиқомат қилишади. Жой “КуберПэди” номи билан машҳур.

12. Юмронқозиқнинг улкан уюмлари

Агар бу иншоотга ташқаридан назар солсангиз, у улкан юмронқозиқ томонидан “барпо этилган” уюмлар каби кўринади. Ушбу мажмуа кундуз кунидаги чидаб бўлмас жазирамадан сақланиш учун атайлаб ер остига қурилган.

13. Тристан да Кунха, Муқаддас Елена

Сайёрамиздаги энг узоқ масканлардан бири. Бу жойнинг 300 нафар аҳолиси бўлиб, улар энг яқин қирғоқдан 1000 миль узоқликда жойлашган. У ерга Жанубий Африкадан олти кунлик денгиз саёҳати билан етиб бориш мумкин.

14. Монсанто, Португалия

Бу Португалиядаги қишлоқ 200 тоннали тош тагида қурилган. Бу жойнинг 828 нафар аҳолисини ҳақиқатан ҳам жасур одамлар деб аташ мумкин!

15. Сузувчи ороллар. Боливия ва Перу

Урос ороли Боливия ва Перу чегарасида жойлашган. У бутунлай қамиш билан қопланган. Ороллар аҳолиси эса Уру номли инк қабиласидир.

16. Роугон, Франция

Манзараси гўзал француз қишлоғи Вердон ғорининг чиройли кўриниши билан ном қозонган. Айтишларича, бу ерда жуда кўп ёввойи ҳайвонлар яшайди.

Манба