1 апрел – тасаввурингиз сарҳадларидан четга чиқиб, яқинларингиз ҳамда ҳамкасбларингиз билан бирга ҳазиллашиш ва қувнаш мумкин бўлган кундир. 

  •  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

1 апрел – тасаввурингиз сарҳадларидан четга чиқиб, яқинларингиз ҳамда ҳамкасбларингиз билан бирга ҳазиллашиш ва қувнаш мумкин бўлган кундир. Шу муносабат билан ЛифеҲақ.уз исталган дидга мос келадиган – энг зиёнсизларидан то чаққон қочиш кўникмаси талаб этиладиганларигача (қурбонда ёмон ҳулқингизни муҳокама қилиш истаги туғилиши тайин) – ажойиб ҳазиллар рўйҳатини тузиб чиқди.

«Сут доғи»

© instructables.com

Елимни шиша устига қуйиб доғ шаклига келтиринг. Қуриганидан сўнг уни клавиатура устига қўйинг. Тайёр!

Кран ҳам қувноқ тус олиши мумкин

© texasmonkey.blogspot.ru

Озуқа бўёғининг битта таблеткасини тақсимлагич ичига солинг ва ранг-баранг тонгни қарши олинг.

Машинадаги стикерлар

© malaysiaminilover.com

Бунинг учун жуда кўп стикерлар керак бўлади, аммо натижа ўз самарасини беради. Масалаҳат: машинанинг турли қисмлари товланиб турадиган рангларни аввалдан ўйланг. Ҳаттоки, ёзув ҳосил қилса ҳам бўлади. Тасаввурга эрк беринг!

Банан ёки кекс?

© imgur.com

Ширинликларни ҳуш кўрувчиларга бағишланади. Банан шаклида пиширилган кексни совутинг ва устидан крем билан қопланг. Кимнидир ғаройиб бана билан меҳмон қилинг!

Севимли ҳамкасбингиз учун кўк рангли «ўлим экрани»

© popsugar.com

Бундай принтсcреэн тажрибасиз фойдаланувчини даҳшатга солади. Маслаҳат: таассурот бузилмаслиги учун иш столини тозаланг ва елимқоғозлар билан суратни жойланг.

Илон қаерда?!

© librarylearners.com

Бўш катак ва «Илонга тегманг» ёзуви кутилган натижани беради. Айниқса, атрофда йўқолган судралувчини излаб ҳар бир бурчакни текшираётган телбанамо қарашли илон эгаси айланиб юрса – янада қизиқ бўлади.

Мавҳумликка сакраш

© librarylearners.com

Бирон-бир одамнинг кутилмаган ҳолатдан сакраб тушганини кўрганмисиз? Маслаҳат: қурбоннинг қўлида синадиган ёки осон тўкиладиган нарса йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.

Маккор «сичқонча»

© попсугар.cом

Сичқончага қувноқ расмларни ёпиштириб қўйинг. Маслаҳат: ҳам кулгули, ҳам оддий дўстона расмлардан фойдаланиш мумкин.

Уйда сичқон

© themetapicture.com

Уйда юрган сичқонни тасвирлаш қийин эмас – шунчаки, тўнкарилган қути ва ҳажми мос келадиган думли лавлаги керак бўлади. Маслаҳат: мукаммал лавлаги топилмаса, арқондан ясалган думли картошка ҳам бўлаверади. 

Офис жанглари ана шундай бошланади

© reddit.com

Йўқ-йўқ, бугун ҳеч қандай питсса бўлмайди. Сўрашга ҳам ҳожат йўқ.

Ўргимчакни ёқтирмайдиган дўстингиз борми?

© cba.ca

Бу ҳазил учун Сизга кичкина пластмасса ҳашаротлар ва бўлажак тушликка путур етказаётганингизда қурбонни чалғитувчи озгина омад керак.

Ширинликка нима дейсиз?

© тҳеидеароом.нет

Яқинларингиз ва ҳамкасбларингизни қирғичдан чиқарилган картошка ва колбасадан тайёрланган ажойиб торт билан ҳушнуд этинг. Торт мазали бўлсада, кўринишидан анча фарқ қилади.

Космонавт шарбати

© meetthedubiens.com

Ушбу «желе»ли шарбатни ичишни иложи бўлмаса керак, аммо тўнкарилиб кетган стакандаги шарбат нега тўкилмаганини тушуна олмай турган одамнинг ҳайратини кузатиш анча ижобий кайфият бағишлайди.

Биз ҳозиргина янги гилам сотиб олдик

© laniebuck.blogspot.ru

Бўялган елимли доғни исталган юзаларда қўллаш мумкин. Маслаҳат: елим буткул қуриганига ишонч ҳосил қилинг, акс ҳолда гиламга яхши бўлмайди.

Классика барҳаёт

© sheknows.com

Шаффоф лак билан қопланган совунли зарарсиз ва қувноқ ҳазил – кўпгина одамлар сув остида совунни ишқалаб, бир грамм ҳам кўпик ололмай ҳайратланганлар.

«Бўлишиш керак», — дердилар онам

© lifeatwillowcottage.blogspot.ru

Қалбаки печенелар ширинлик севувчилар орасида катта талабга эга бўлади. Маслаҳат: печене ичидаги кремни эҳтиёткорлик билан олинг, чунки маккорона режангиз учун у бутун бўлиши керак.