Парҳезшуносларнинг маслаҳатларига амал қилган ҳолда, сизга гўёки бир-бири учун яратилган маҳсулотлар бирикмаларини тақдим этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Парҳезшуносларнинг маслаҳатларига амал қилган ҳолда, сизга гўёки бир-бири учун яратилган маҳсулотлар бирикмаларини тақдим этамиз.

1. Олма ва қора шоколад

Бу бирикмани анъанавий деб бўлмайди, аммо уни таътиб кўриш фойда беради, чунки олма таркибида мавжуд катехин ферменти ҳамда кверцетин антиоксиданти биргаликда мўъжиза яратади: иммунитетни мустаҳкамлайди, мия фаолиятини кучайтиради, юрак ва томирлар ишлашини яхшилайди ҳамда онокологик хасталиклар ҳавфини камайтиради.

2. Сули ёрмаси ва янги сиқилган апельсин шарбати

Овсянка ва апельсин шарбати – ажойиб фенол манбаидир. Яъни, улар ҳазм қилиш тизими фаолиятини яхшилаб, организмдан шлаклар ва заҳарли моддалар чиқарилишига ёрдам беради.

3. Помидор ва жигар

Организмда темир моддасининг етишмаслиги ҳолсизлик, сурункали чарчоқ, метаболизм секинлашиши ҳамда юрак ва томирлар билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлади. Бироқ, жигар таркибида мавжуд темир фақатгина С витамини билан бирга яхши ўзлаштирилади ва шу ерда помидор ёрдамга келади – унинг таркибида аскорбин кислотаси бор.

4. Кашнич ва лимон

Кашнич цитрус мевалари билан яхши чиқишади. Кўкатда мавжуд темир моддаси С витаминининг қонга яхшироқ сўрилишига ёрдам беради. Ушбу муҳим витамин мустаҳкам иммунитет ва яхши метаболизм учун жавоб беради.

5. Сабзавотлар ва йогурт

Таркибида ранг берувчилар, консервантлар ва шакар бўлмаган табиий йогуртни танланг. Унда кўп бўлган кальций ошқозон ишини яхшилаб, ичак микрофлорасини меъёрига келтиради. Унга сабзавотлар, масалан сабзи ёки карафс (сельдерей) қўшинг ва витаминларга бой таом ҳосил бўлади. Сабзавотлардаги клетчатка эса кальцийнинг яхшироқ сўрилишига ёрдам беради.

6. Кўк чой ва лимон

Кўк чой ва лимон чанқоқни яхши босади ҳамда қувват беради. Кўк чойда узоқ умр кўриш ва иммунитет учун жавоб берадиган кахетинлар мавжуд. Унга яна лимон қўшсангиз С витамини бу таъсирни бир неча баробарга оширади.

7. Помидор ва зайтун мойи

Ҳар бир италиялик бу жуда мазали бирикма эканлигини тасдиқлаши мумкин. Қайд этиш керакки, Италия аҳолиси юрак-томир касалликларига камдан-кам дучор бўлади ва бунинг сабаби бор. Помидор таркибидаги ликопин юрак ва томирлар ишини яхшилаб, атеросклероз ҳамда салбий ўсимталар ҳосил бўлишининг олдини олади. Ёғлар билан бирга истеъмол қилинганида эса у организмга яхшироқ сўрилади.

8. Гўшт ва розмарин

Гўшт – муҳим оқсил манбаидир, аммо уни тўғри тайёрлаш керак. Парҳезшунослар қатъий маслаҳат қилади: фақат пишириш ва димлаш. Агар гўштни печда пишириш ёки қовуриш канцероген бирикмалар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Бироқ, гўштни розмарин билан олдиндан мариновка қилиш ёрдамидатўғри тайёрлаш орқали салбий натижаларни йўқотиш мумкин. Розмарин ўз ҳолича ҳам фойдали, унинг таркибидаги антиоксидантлар эса гўшт печда пишаётган вақтда зарарли моддалар ҳосил бўлишига йўл қўймайди.

kitchenmag.ru материаллари асосида