Табиийки, тарифлар ўсишига таъсир қила олмаймиз, аммо квитанциялардаги қийматни камайтиришга қурбимиз етади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Табиийки, тарифлар ўсишига таъсир қила олмаймиз, аммо квитанциялардаги қийматни камайтиришга қурбимиз етади.

1. Чўғланма лампаларни диодлиларига алиштиринг

Бу маълум ҳаражатларни назарда тутади, аммо улар ўзини оқлайди. Диодли лампалар оддийларига нисбатан 8-10 баробарга камроқ энергия истеъмол қилади.

2. Кетаётганда чироқларни ўчиринг

Жуда оддий маслаҳат, аммо кўпинча унга амал қилмаймиз. Айниқса болаларга чироқларни ўчиришни ўргатиш керак. Уйда йўқлигингизда барча хоналардаги чироқ ёниқ бўлиши мумкин.

3. Ҳаракат датчикларини ўрнатинг

Бу мосламалар нафақат кўп қаватли уйларнинг йўлаклари, балки хусусий уйлардаги айвонлар ва чордоқлар, йўлаклар, балконлар, омборхоналар ва кам кириладиган ҳамда чироқни ўчириш унутиладиган бошқа хоналар учун долзарбдир.

4. Маиший техниканинг энергия самарадорлигини текширинг

tehnika.expert

Замонавий маиший техника энергия самарадорлиги тоифаларига бўлинади.

Бу кўрсаткич қанча юқори бўлса (А++, А+, А), қурилма соатига шунча кам энергия истеъмол қилади. Агар совутгич ва бошқа қурилмаларингиз С дан паст белгига эга бўлса, уларни алиштириш ҳақида ўйлаб кўринг. Тўғри, бунга ҳам пул сарфланади, аммо узоқ муддатли истиқболда фойда кўпроқ бўлади.

5. Совутгични текширинг

Эшиклардаги резиналар ва музлатгичдаги музни текширинг. Агар синтетик ўтказмалар яхши ёпишмаган бўлса совутиш самарасиз кечади. Маҳсулотларнинг сарҳиллиги азият чекади ва электр энергияси деярли бекорга сарфланади.

Музлатувчи ва айниқча, совутувчи бўлимдаги муз қопламаси унинг самарадорлигини камайтиради. Иложи борича тез-тез совутгични тозалашга ҳаракат қилинг, зеро бу фақат гигиена учун зарур эмас.

6. Маҳсулотларни музлатгичдан олдинроқ олинг

Биринчидан, табиий эритиш фойдалироқ. Иккинчидан, бир неча соатда ҳаммаси эриши мумкин бўлганда микротўлқинли печь ёки газ печини ёқишнинг нима кераги бор?

7. Электр плитасини аввалроқ ёқинг

Одатда, электр плиталарининг юзаси узоқ вақт давомида иссиқни тутиб турадиган керамик материаллардан ишланади. Шу боис, рецепт охирида “паст оловда яна 5-10 дақиқа пиширинг” деб ёзилган бўлса, плитани олдинроқ ёқиб қўяверинг. Пишириладиган юза совигунича таом тайёр бўлади.

8. Тез қизийдиган материаллардан ишланган идишлардан фойдаланинг

Керамик, шиша ва мис идишлар чўян ва пўлатга нисбатан тезроқ қизийди. Бу – физика қонуни. Това қанча тез қизиса, шунча кам энергия сарфланади. Бу – тажамкорлик қонуни.

Шунингдек, бир-икки кишилик чучварани пишириш учун уч литрли кастрюлдан фойдаланиш шарт эмас. Катта идишлар узоқ исийди, демакки, пулларингиз сарфланади.

9. Чойнакка айнан ҳозир керак бўлган сув миқдорини қуйинг

Электр чойнак кўп энергия истеъмол қилади. Тўла икки литрли чойнак қайнаши учун қарийб беш дақиқа керак. Бироқ, бу қайнаган сувнинг ҳаммасини доим ҳам ишлатасизми?

Бир бокал сувнинг қайнаши бир дақиқадан ортиқ вақт олмайди, демак бир неча ваттни тежаб қоласиз. Яъни, ойлик кўрсаткичларга ўгирганда анча сезиларли бўлади (15–20 кВт/с). Чойнакни сардакдан тозаланг, шунда у электр энергиясини тежаб тезроқ қайнайди.

10. Чангютгични тозаланг

Чангютгич ҳам электр энергиясига ўч бўлади. Агар у чанг ва ифлосларга тўлган бўлса, фойдаси ҳам нолга тенг бўлади. Бир жойни ўн марттадан тозалашга тўғри келади. Бу эса ортиқча вақтдан ташқари, ортиқча киловаттлар ҳам дегани.

11. Кичикроқ қувватларда кир ювинг

Кўпинча кир ювиш режимини буюмларнинг ёрлиғига қарамасдан танлаймиз.

Сувнинг 60 °С гача исиши 30 °С га нисбатан тўрт марттага кўп энергия сарфланишини талаб қилади.

Айрим кирларни ювиш учун ҳар доим ҳам иссиқ сув (60 °С ва баландроқ) керак эмас. Кейинги сафар кир ювишда шуни ёдда тутинг.

Тежашнинг яна бир усули – камроқ айланишларда сиқиш (1 200 ўрнига 600 ёки 800). Тўғри, нисбатан намроқ кирларни оласиз, аммо электр энергясини тежайсиз.

12. Махсус устани чақиринг

Агар крандан сув томчилаётган ёки унитазнинг қутидонидан сув оқаётган бўлса, қувурга сув эмас, пулларингиз оқиб кетаётган бўлади. Барча сантехник камчиликларни мустақил ёки уста ёрдамида бартараф этинг.

13. Сувни бекорга оқизманг

Тишларни тозалаганда, соқол олганда ёки идишларга ювиш воситасини сураётганда кранни ўчириб қўйинг. Бесамар оқаётган сув – шунчаки исрофгарчилик.

14. Аэраторлар ўрнатинг

Бу – аралаштиргичларга ўрнатилиб, сувни сачратиб берадиган ва унинг сарфланишини 2-3 баробарга камайтирадиган мослама. Мослама ишлаб чиқарувчиларининг таъкидлашича, оддий сув оқимида крандан 10-15 литр оқса, мослама билан атиги 5-6 литр оқади. Аэратор у қадар қимматлигини ҳисобга олсак, сезиларли тежамкорлик бўлади.

15. Идиш ювиш машинаси сотиб олишни ўйлаб кўринг

Бир томондан, бундай машина кўп электр энергиясини истъемол қилади. Бошқа томондан, у сувни сезиларли тежашга ёрдам беради.

Идиш ювиш машинаси билан қўлда кран остида идишларни ювгандагига нисбатан 2-3 баробарга камроқ сув сарфланади.

Қатор шартларга амал қилинса, фойда янада яққол кўринади:

Энергия самарадорлиги тоифаси максимал даражада юқори бўган идиш ювиш машинасини сотиб олинг.

Кун давомида идишларни тўпланг ва машинани суткада бир мартта ишлатинг.

16. Коммунал ҳисоб юритинг

Businesswoman Calculating Tax At Desk With Calculator In Office

Тадқиқотларга кўра, 71% фуқаролар турар-жой коммунал хизматнинг асосий муаммоси сифатида хизматлар сифатини эмас, балки юқори қийматини қайд этган. Иштирокчиларнинг қарийб ярми коммунал хизматлар учун тўлайдиган аниқ қийматни айта олмаган.

Мамлакатимизда коммунал тўловлар ҳисобини юритиш ва уларнинг тўғри ҳисобланганидан шубҳаланиш одат тусига кирмаган. Афсус.

Доим квитанциядаги рақамларни ҳисоблаш мосламаларининг кўрсаткичлари ва амалдаги тарифлар билан таққосланг.

Бошқарувчилар ва энергия таъминоти компанияларидан, жумладан, хонадонда яшамаган вақтингиз учун ҳам қайта ҳисоблашни талаб қилишга тортинманг ва коммунал хизматлар учун комиссияларсиз тўланг.

Бу маслаҳатларга комплекс равишда амал қилинг ва тежамкорлик анча сезиларли тус олади. Агар Сизда ҳам зарур маслаҳатлар бўлса, изоҳларда ўртоқлашинг.