Тишлар соғлом бўлиши учун уларни кунига икки маротаба тозалаш, чайиш, йилига икки маротаба стоматолог ҳузурига бориш керак. Шунингдек, қуйидаги одатларни йўқотиш зарур.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Спорт билан ҳимоясиз шуғулланиш


Ахир хоккейни шлемсиз ўйнамайсизку? Ёки капасиз бокс тушасизми? Ҳар қандай алоқали спорт билан шуғулланганда тишлар учун мўлжалланган махсус ҳимоясиз бошламанг. Ҳеч қачон махсус кийимдан бош тортманг. Акс ҳолда тишингиз ҳар йили спорт майдонларида синадиган беш миллион тишлардан бирига айланади. Америка стоматология уюшмасининг маълумотларига кўра, шлем ва капа каби ҳимоя воситалари йилига 200 000та тишни сақлаб қолади.

Ҳимоя қанча туришини ва янги тишларга кетадиган маблағни таққосланг ҳамда тўғри танлов қилинг.

ММА, бокс, кураш, хоккей, футбол, баскетбол, америкача футбол, сув полоси, скейтбординг, регби каби спорт турлари билан шуғуллансангиз, албатта ҳимоядан фойдаланинг. Аслида бу рўйхат янада узун бўлиши мумкин. Махсус ҳимоя воситалари нафақат тишларни, балки тил, милклар ва яноқларни спорт билан шуғулланиш вақтида тишлаб олишдан сақлаб қолади.

2. Тил пирсингига қизиқиш

Стоматологлар тил пирсинги ва бошқа барча металл штангаларни ёқтирмайдилар, чунки:

  • Пирсинг тишга шикаст етказиши ва ҳаттоки уни парчалаши мумкин.
  • Пирсинг милкка босим ўтказиши туфайли у юпқалашиб кетади (ҳаттоки тишни йўқотиш даражасида) ва сезувчан бўлиб қолади.
  • Оғизда миллионлаб бактериялар мавжуд. Безаклар туфайли улар тезроқ кўпаяди ва носоғлом муҳитни яратади.
  • Пирсингни тишлаб олиш мумкин, шунингдек ундаги тошлар парчаланиб кетиши мумкин.
  • Тешилган жой яллиғланиши мумкин, агар шиш бошланса, нафас олишда қийинчилик пайдо бўлади.
  • Безаклардаги айрим материаллар аллергияга сабаб бўлади.
  • Пирсинг туфайли тилдаги асаб толаларига шикаст етиши мумкин. Одатда бу вақтинча ҳолат.
  • Пирсинг тишларнинг рентген суратларига таъсир қилиши мумкин.

3. Желели конфетлар ейиш

Ҳаммамиз кариес ривожланишига сабабчи бўлган шакар ҳақида биламиз. Лекин айрим ширинликлар бошқаларига нисбатан хавфлироқдир. Масалан, тишларга ёпишиб қоладиганлари зарарли. Агар желенинг парчалари тишлар орасида кириб қолса, уларни олиш жуда қийин ва сўлак уларни зарарсизлантира олмайди. Желедан ташқари, карамеллар, қуритилган шакарли мевалар, мармелад ҳам хавфли. Бироқ уларнинг бари шакар ўрнини босувчи вариантлар саналади. Охир оқибат, ширинлик егандан сўнг шунчаки тишларни тозаласа ҳам бўлади.

4. Йўтални шимиладиган дорилар билан даволаш

Улар йўтални енгиллаштириб, томоқдаги оғриқни камайтиради, аммо кариесингиз бўлса, шимиладиган дорилар уни чуқурлаштиради, чунки уларнинг аксариятида шакар миқдори кўп бўлади. Дориларни доим шимиш орқали оғзимизда тишлар ва милкларни емирадиган бактериялар учун ажойиб озиқланиш муҳитини яратамиз. Дорини олганда таркибини ўрганинг ва шакарсиз турларини изланг.

5. Тишларни ғижирлатиш

Умуман олганда кўпчилик тунда тишларини ғижирлатади. Бу ҳолат бруксизм деб номланади ва унга ирсият ёки хавотирлилик ва стресс сабаб бўлиши мумкин. Одатда тишларни уйқуда ғижирлатамиз, аммо баъзида уйғоқ ҳолатда ҳам шундай қилишимиз мумкин.

Аслида бу ҳолат хавфсиз, аммо у тишларга зарар етказиши мумкин: эмални юпқалаштириши, тишнинг синиши ёки тушишига олиб келиши.

Кўпчилик уйқусида тишларини ғижирлатишини ҳаттоки билмайди. Бироқ тонгда тушунарсиз сабабга кўра томоқ, қулоқ, бош оғриса, жағда зўриқиш ҳис этилса, тишлар нимагадир парчаланиб, туша бошласа, эҳтимол бунга айнан бруксизм сабаб бўлиши мумкин.

Агар бунинг сабаби стрессда бўлса, масалани психолог ҳузурида ҳал қилиш зарур. Тиш шифокори эса фақатгина тишлар учун ҳимояни ва каравотда ётиш ҳолатини ўзгартиришни тавсия қилади.

6. Газли ичимликлар ичиш

Шакар ва кислоталар – эмаль учун даҳшатли бирикма. Лимонадда шакар ўрнини босувчи модда бўлган тақдирда ҳам, унда барибир эмални емирадиган ва тишлар сезувчанлигини оширадиган кислота қолади.

Тишлар тозаланганидан кейин камида 30 дақиқа давомида газли ичимлик ичмаслик зарур. Агар кўп ичсангиз, найчадан фойдаланинг.

7. Бутилкалар ва қадоқларни очиш

Тишлар овқат ва табассумлар учун яратилган! Уларни бошқа мақсадларда ишлатиш тавсия этилмайди. Тишлар – пичоқ, очқич ва қайчи эмас. Шу боис қадоқлар, бутилкаларни очиш, ипларни узиш ва буюмларни ушлашда махсус асбоблардан фойдаланинг, акс ҳолда тишларни синдириш мумкин.

8. Мевали шарбатлар ичиш

Табиийки, улар газли ичимликларга нисбатан соғломроқ, аммо барибир шакарга бой. Улардаги шакар миқдори тахминан лимонаддагидек. Шу боис оғзингизда шакар қолмаслиги учун мевали шарбатларни сув билан ичинг.

9. Картошка чипсларини ейиш

Ингичка чипслар майда бўлакчаларга парчаланади ва тишлар орасига кириб қолади, сўнгра сўлак таъсири остида уларга ёпишиб қолади. Бунда натижа ҳудди мармеладли конфетлардагидек. Таомнинг бундай ёпишиб қолган бўлаклари бактерияли караш ривожланиши учун ажойиб заминдир. Шунинг учун егуликдан сўнг оғизингизни ҳеч бўлмаганда чайиб юборинг.

10. Мунтазам овқатланиш

Маълум бўлганидек, мунтазам равишда ниманили чайнасак, овқат тишлар орасида қолиб кетмаслиги учун оғизни ҳам доим чайишга ёки тишларни тозалашга тўғри келади. Бироқ тиш чўткасидан тез-тез фойдаланиш ҳам шубҳали машғулот бўлиб, фойда келтириш ўрнига тишларнинг сезувчанлигини ошириши мумкин. Яхшиси таом қабул қилиш вақтларини аниқ белгиланг ва тишларни тозалашга ёрдам берадиган қаттиқ мевалар ва сабзавотларни ейишга ҳаракат қилинг. Масалан, олма ёки сабзи.

11. Қаламлар ва ручкаларни чайнаш

Кўпиинча ҳаяжонланганда ёки диққатни жамлашга уринганида одамлар қалам ёки ручканинг учини чайнайдилар. Шу тариқа тишлар ёки милкларни шикастлаш мумкин. Ҳаяжонни зарарсиз усуллар билан енгишга уриниб кўринг. Масалан, шакарсиз сақич тўғри келади.

12. Кўп қаҳва ичиш

Афсуски, тонгдаги севимли бир фнжон қаҳва тишларга зарар етказиши мумкин. Кофеин туфайли оғиз қуриши ҳисси пайдо бўлади, сўлак етишмаслиги эса кариес ривожланишига олиб келади. Шакарли қаҳва ичилса, бу жараён янада тезлашади.

13. Чекиш

Чекиш учун яна сабаб излаяпсизми? Марҳамат. Тамаки ҳам оғиз шиллиқ қаватини қуритади ва тишлардаги караш миқдорини оширади. Шунингдек, чекувчиларда кўпинча пародонтит кузатилади. Бундан ташқари, чекиш томоқ ёки лаб саратони, хуллас оғиз бўшлиғида янги ҳосилалар юзага келиши хавфини оширади.

14. Қизил вино ичиш

Оппоқ дастурхондан қизил вино доғини кетказиш нақадар қийинлигини эслаб кўринг. Энди эса бу ичимликнинг тишларингизга таъсирини тасаввур қилинг.

Қизил винодаги учта таркибий қисм тишларга бўёқ беради:

  • Қизил винога чуқур ранг берадиган хромоген.
  • Бўёқлар тишга осонгина кириши учун эмални бир оз шикастлайдиган кислота.
  • Бўёқ моддасини эмалда қолдирадиган моддалар – танинлар.

Тишлар бўялмаслиги учун вино кетидан оқсилли егулик (масалан, пишлоқ) енг, бир бокал винодан кейин тоза сув ичинг ёки бўёқни ўчирадиган сўлак кўпроқ ажралиши учун сақич чайнанг.

Ҳайриятки, қизил вино излари узоқ вақт сақланмайди.

15. Оқ вино ичиш

Оқ вино таркибида кучли бўёқлар бўлмайди, аммо улар сиз ейдиган таомда бўлиши мумкин. Ҳудди қизил винодагидек оқ винода ҳам мавжуд танинлар ва кислоталар эса бу бўёқлар тишларда қолади. Шунчаки нимани истеъмол қилаётганингизга эътибор беринг ва кислотали маҳсулотлардан (яъни вино) кейин эмални шикастламаслик учун 30 дақиқа давомида тишларни тозалаш мумкин эмаслигини унутманг.

16. Ортиқча ейиш

Компульсив ортиқча ейиш деганда инсоннинг кўп ширинлик, шакар, фастфуд ва кариес ривожланишига сабаб бўладиган бошқа нарсаларни истеъмол қилиши тушунилади.

Ортиқча ейиш ҳазм қилиш фаолиятининг бошқа касаллиги – булимияни бошлаб беради. Бунда одам меъёрсиз овқат ейди ва қайт қилишга сабаб бўлади. Ошқозон кислотадан иборат бўлгани учун, тез-тез қайт қилиш тишлар ва уларнинг атрофидаги тўқималар емирилишига олиб келади. Овқатланишга доир касалликларни мутахассислар, яъни стоматологлар эмас, балк психиатрлар ёки психотерапевтлар даволайди.