•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Ўзига ишонмаслик – одамлар имкон қадар аҳамиятли, омадли, нуфузли ва зўр  эканлигини намоён этишга уринишининг асосий сабабидир. Афсуски, бу ҳаракатларнинг катта қисми ташқаридан ғалати кўринади.

Қуйида гўёки инсонни зўр қилиб кўрсатадиган, аммо аслида ҳамманинг ғашига тегадиган одатлар билан танишинг.

Ўзининг ёмон сифатини аслидек қабул қилиш

Катта ёшдаги одам яхши ва ёмонни фарқлай олиши керак. Бунда тарбия ёки қийин характерни айблаш нотўғри: сизда бу ҳақида ўйлашга ва ҳулқингизни тузатишга вақт бўлган.

  • Айрим одамлар ўзини устида ишлаш ўрнига қуйидагича гапирадилар: “Тўғри, мен ёмонман. Мен шундайман ва бунинг учун узр сўрамайман!”. Ахир сен 30 ёшдасан – бу гап билан ҳеч кимни лол қолдирмайсан. @O-MercyMe

Ҳудди атир-упа фабрикасидан чиққандек ифор таратиш

Яхши ифор таратишга интилиш ёмон эмас. Бироқ меъёр ҳиссини унутсангиз, мутлақо тескари натижага эришасиз.

  • Мен ва турмуш ўртоғим машина сотиб олишга борганимизда сотувчилардан бири ҳудди одеколонга чўмилгандек ифор таратарди. Чиндан, у яқинроқ келганида атиринининг таъмини оғзимизда ҳис қилардик. Бошқалар шундай ҳис қилишини била туриб шунчалик атир сепиши мумкинми?! @Cutielov5

Нотўғри овқатланишдан фахрланиш

Болаликда кўпчилигимиз сабзавотлар ва фойдали егуликни ёқтирмаганмиз, аммо катта ёшда уларнинг аҳамиятини англамаслик  мумкинми?

  • Турмуш ўртоғимнинг бир таниши сабзавотларни қанчалик ёмон кўришини ҳаммага айтишни яхши кўради. У 40 ёшлар атрофида, аммо қариб кетгандек кўринади ва бир нечта тиши тушган. У мутлақо зўр эмас, аммо исмалоқ ва брокколини яхши кўрмаслик ҳудди болаликда бўлганидек долзарблигига ишончи комил.  Аслида бу нотўғри. Тирик ва соғлом бўлиш энг зўр нарса. @wickerocker

Китоб ўқимаслик

Замонавий турмуш тарзи китоб мутолаасига кам вақт қолдиради, лекин кунига бир соат ажратиш қийинчилик туғдирмайди. Асосийси, устуворликларни тўғри белгилаш.

  • “Сендан фарқли ўлароқ, менинг китоб ўқишга вақтим йўқ” деб, бир вақтнинг ўзида ижтимоий тармоқларда ўтирадиган ёки кунига 6 соат телевизор томоша қиладиган одамлардан ҳайратланаман. @Books_N_Coffee

Хизмат кўрсатувчи ходимларни камситиш

Касбий мажбуриятлари туфайли сизга яхши муносабатда бўлишга мажбур хизмат кўрсатиш соҳаси ишчилари ҳисобига ўзингизни кўрсатиш – тажовузкор сурбет номига эга бўлишнинг самарали усулидир.

  • Агар учрашув чоғида официантни камситиш орқали ўз аҳамиятингизни кўрсатсангиз, шеригингиз шу заҳоти кетиб қолмаган тақдирда ҳам, бир кун келиб унга ҳам шундай муносабатда бўлишингизни тушунади. @drumwolf

Баланд товушда мусиқа тинглаш

Сизнинг мусиқий танловингиз, бу – шахсий ишингиз ва атрофдагиларни тинглашга мажбурлаш ёмон одат.

  • Авваллари бу одамларнинг шунчаки қулоқчинлар сотиб олишга қурби етмайди деб ўйлардим, аммо энди уларда портатив колонкалар пайдо бўлган. Мен уларга танбеҳ бергим келади, лекин жамоат тартибларига тупурган одамларнинг қандай муносабат билдириши ҳавотирга солади. @trinaenthusiast

Алкоголь соҳасидаги рекордларни мақтаниш

Бошқаларга нисбатан кўпроқ алкоголли ичимлик ича олишингиз фақатгина сиздаги метаболизм хусусиятлари ёки катта тажрибангиздан далолат беради ва бундан фахрланиш нотўғри.

  • Ўтган кечада ичилган миқдор билан институтда мақтаниш эҳтимол зўр кўринар,  аммо 30 ёшда бу аҳмоқона кўринади. @juggy_11

Учрашувларга кеч қолиш

Кеч қолишни яхши кўрадиганларнинг фикрича, бандлиги билан атрофдагиларни қойил қолдирадилар. Бироқ, бу ҳолат фақатгина сизнинг масъулиятсизлигингизни кўрсатади.

  • Мунтазам кеч қолишлар фақатгина жаҳлга сабаб бўлади. Одамлар ўзининг аҳамияти ва бандлигини намойиш этиш учун кеч қолишларга катта эътибор қаратадилар. Лекин ҳақиқатда зўр тадбиркорлар жадвалини назорат қилиш ва учрашувларга эртароқ келишнинг уддасидан чиқадир. Шунингдек, ҳеч ким кейинги учрашувга шошилмаса, музокаралар анча яхши ўтади. @true4blue

Ўзига руҳий касалликларни ўйлаб топиш

Тушкунлик, социопатия, социофобия – шу ва бошқа ўхшаш руҳий касалликлар ажралиб туриш ва ўзига эътибор қаратишга уринадиганлар орасида жуда оммалашган. Бундай ташхисни қўйиш учун шифокорга мурожаат қилишга ҳожат йўқ. Фақат аслида бундай патологиялар (айниқса ўйлаб топилганлари) фахрланиш учун сабаб бўлолмайди.

  • Руҳий хасталиклардан (биполяр аффектив хасталик, диссоциал хасталик ва ҳ.к.) доим “азият чекадиган” одамлар жуда аҳмоқона кўринадилар. Уларнинг фикрида бу ҳолат уларни зўр қилиб кўрсатади, аммо аслида бунинг мутлақо тескариси. Агар урфда бўлиш учун ўзингизга шундай ташхис қўйсангиз, шунчаки тентаксиз. @Stage-Wrong

Ўзини бошқа одам қилиб кўрсатиш

Аслида мавжуд бўлмаган одамни жуда яхши ўхшатган тақдирингизда ҳам, эртами ёки кеч барибир сизни фош этадилар.

  • Ўзини бошқадек кўрсатишга уринадиган одамлар жуда кулгили кўринади. Бунда гап ўзини яхшироқ қилишга уриниб, истагига эришгунича алдайдиганлар ҳақида эмас. Мен ўзини-ўзи, шунингдек бошқаларни ҳам алдаётганлар тўғрисида айтяпман. @supermodern

Чекиш

Атиги 50 йил аввал чекиш мардлик, омадлилик ва ўзига бўлган ишончни кўрсаган бўлса, ҳозир ҳаммаси ўзгарган. Чекувчилар шунчаки бошқа одамларни узоқроқ кетишга ундайдилар.

  • Чекиш ҳиди билинмайдиган кинода зўр кўринади. Ҳаётда эса сигареталар, ҳудди уларни чекадиганлар каби сасийди. @BenjamintheFox

Сен тушунмайдиган мавзуда фикр билдирадилар

Ҳамма нарсани билиши ва ҳеч қачон хато қилмаслигига ишончи комил бўлгани учун ҳар ерда ўз фикрини билдирадиган одамлар фақатгина масъулиятсизлиги намоён  бўлгунича зўр бўлиб кўринадилар.

  • Рафиқамнинг синглиси янги йигитини кечки таомга олиб келди. У мен билан рафиқам малакали бухгалтер эканлигимизни биларди, аммо шунга қарамай, солиқ қоидалари тўғрисида гапира бошлади. У айтган гапларнинг тахминан ярми мутлақо сафсата эди. Улар турмуш қурмоқчилар, даҳшат… @bowlongufl

Бой кўринишга уриниш

Қалбаки нусхалар ёки аранг пулингиз етган буюмлар ҳисобига бой кўринишга интилиш даромадингиздан хабардор бўлганлар учун кулгили ҳолат. Энг яхши оқибатда пулларини бошқара олмайдиган одам сифатида ном қозонасиз, ёмон оқибатда эса – барчани кўзини шамғалат қилишга уринаётган омадсизга айланасиз.

  • Қимматли кийимларда юрадиган талабалар, бой кўринамиз деб ўйлайсиз, аммо аслида бу ё қалбаки нусха ёки ҳамёнингизни бошқара олмайсиз. Яқинда таълим учун ҳукуматдан ойига € 800 кредит оладиган дўстим € 450 турадиган Gucci пойабзалини сотиб олди. Балки пулларни бошқа нарсага сарфлаган ёки кредит бўйича мажбуриятни камайтирган маъқулмиди? @imjohnk
  • Қалбаки нусхаларни харид қилманг! Бренд буюмларни олишга қурбингиз етган тақдирда ҳам зўр бўлиб қолмайсиз, аммо яққол қалбаки нусхаларни кийиб, ўзингизни бой қилиб кўрсатишга уриниш янада ёмон. Айтганча, пулларни оқилона сарфлаш ўрнига турли аҳмоқликларга ишлатсангиз, ҳеч қачон бой бўлмайсиз. @zimmah

Бошқаларни паст баҳолаш

Ҳаммадан яхши бўлиб кўринишнинг энг оддий усулларидан бири, бу – бошқаларни ёмонроқ қилиб кўрсатиш. Афсуски, бундай ҳатти-ҳаракатнинг сабаблари осон ўқилади ва натижада яқинларнинг ҳайрати эмас, балки ишончсизлигига тўқнаш келасиз.

  • Албатта ҳаммадан яхши бўлишга уринадиган одамлар асабга тегади. Кимдир ўз ютуғини айтганида улар ўз муваффақиятлари билан уларни ерга уришга уринади. “5 дақиқага бир километр югурдинг? Ростанми? Ўтган ҳафтада мен атиги 3 дақиқада югуриб ўтдим ва бу жуда осон эди. 5 дақиқа… балки пиёда юргандирсан?” @marie224
  • Омма орасида бошқаларни камситиш ва устидан кулиш? Оғайни, катта бўлиш вақти келди! Бу вазиятда фақат ўзинг кулгили кўринасан. @selkieskinned

Ўз фикрини бошқаларга уқтириш

Қанчалик яхши эксперт бўлманг, бошқаларнинг фикри ва дидини паст баҳолаш мумкин эмас. Битта нарсага диққатни қаратиш одамни зерикарли, олам унинг атрофида айланмаслигини тушунмаслик эса – ҳудбин ва маданиятсиз қилиб қўяди.

  • Мен билан бирга ишлайдиган бир йигит ўз қизиқишларига шу қадар берилганки, бошқа нарсаларни ёқтирадиганларни аҳмоқ деб ҳисоблайди. “Кўп марта фойдаланиладиган ўйинлар ёқадими? Сен геймер эмас, аҳмоқ истеъмолчисан”. “Металдан бошқа нимадир ёқадими? Дидсиз одамсан!” @unknown author

Болаларга ортиқча эркинлик бериш

Бугун инсон, жумладан энг кичик ёшдагиларнинг ҳуқуқларига кўп эътибор қаратилмоқда. Табиийки, бу ажойиб, аммо айрим ота-оналар чегарадан чиқиб, фарзандларини эркалатиб юборадилар ва натижасидан фахрланадилар. Эркатой боланинг нотўғри ҳолатни тушуниб етгунига қадар кўплаб хатоларга йўл қўйиши ва қатор низолардан ўтиши керак бўлади.

  • “Зўр” ота-она бўлиб, болаларига истаганларини қилиш эркинлигини бериш. Кичкинтой Били менинг ўғлимни урди – бу зўр эмас. Ҳеч биримиз учун. @buckus69
  • Менимча, зўр ота-она ва шунчаки боласини назорат қилмайдиган ота-она ўртасида фарқ бор. Биринчиси эркинлик беради, аммо болани унинг фойдаси учун тизгинлаш вақтини билади. @Polaris328

Қурол билан суратга тушиш

Агар касбингиз ёки қизиқишингиз қурол билан боғлиқ бўлмаса, у билан бирга суратга тушиш аҳмоқона фикр.

  • Қурол билан суратга тушишни тилга олиш зарур. Айниқса, у камерага қаратилган бўлса. @dystopianview

Сиз бошқаларнинг зўр бўлиб кўринишга уринишларини сезганмисиз? Буни қандай аниқлайсиз?

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!