• 3
  • 1
  •  
  •  
  •  
    4
    Shares

Ота-она бўлиш ажойиб ва ҳаяжонли вазифа, аммо болаларнинг инжиқликлари, кундалик юмушлар ва ортиқча қизиқувчанлигидан ҳеч ким суғурта қилинмаган. Фарзандингиз неча ёшлигидан қатъий назар, бу мақолада исталган ёшдаги болакайларнинг ота-онаси учун қўл келадиган маслаҳатларни топасиз. Масалан, ҳожатхона қоғози ўрамини ёйилишдан асраб қолиш, кўпайтириш жадвалини асабийлашмасдан ёд олиш ва бошқалар. Мақола охирида эса кулгили ҳолат билан танишасиз.

Бу рўйхатга қўшимчангиз борлигига ишончимиз комил. Таклифларингизни кутиб қоламиз.

Болалар учун интерфаол ҳамён-доскани ясанг

«Уй юмушлари орқали пул топиш:
– юқори хонани тозалаш;
– гаражни йиғиштириш;
– идиш ювиш машинасидаги идишларни олиб қўйиш».

Автомобилдаги орқа ўриндиқ хавфсизлиги

Орқа ўриндиқдаги увоқлар, ифлослик каби муаммоларни ҳал қилиш учун унинг устини йўргак матоси (имкон бўлса сув ўтказмайдигани) билан қопланг.

Сачратмасдан расм чизинг

Кружканинг устига елим ҳалта кийдирилса, у ифлосланмайди

Кўпайтириш жадвалини осон ёдлаш учун зинапояга рақамлар ёзилган стикерларни ёпиштириб чиқинг

Парвоз чоғидаги ўйинларни ўйлаб қўйинг

Агар кичкина ёшдаги бола билан парвоз қилаётган бўлсангиз, йўлга ёпишадиган стикерларни олинг (чиқишдан аввал уларни олишни унутманг).

Ҳожатхона қозоғи ўрамининг ёйилишини чекланг

Бола ҳожатхона қоғозини ёйиб юбормаслиги учун уни суратда кўрсатилганидек резина билан маҳкамланг.

Киндер-сюрприздаги ўйинчоқ идишидан фойдаланинг

Бутун уй бўйлаб охиригача ейилмаган хўрозқандлар муаммоси сизга таниш бўлса, бу усул сизни ундан батамом халос қилади.

Китобларингизни ҳимояланг

Бола китобларни олмаслиги учун китоб жавонларини суратга кўрсатилганидек ҳимояланг.

Илгичдан кичик китоб жавонини ясаш мумкин

Эгилувчан металл илгичдан кичкина китоб жавонини ясаш мумкин. Батафсил маълумот бу ерда.

Бутилка учун қулай ушлагич

Кераксиз ўйинчоқнинг бир бўлагини кесиб (суратда кўрсатилганидек), болага ўзингиз девайс ясаб беринг.

Бола учун йўлга тамадди тайёрлаб беринг

Тухум солинадиган идиш ва пластик тухумлар ёрдамида болага тамадди учун ажойиб органайзер ясаб беринг (майда ўйинчоқлар учун ҳам қулай).

Йўлда болаларни ювиладиган фломастерлар билан чалғитинг

Йўлга чиққанда трафарет ва сув билан ювиладиган фломастерлар олинг ҳамда болаларга орқа ён ойнасига расм чизишни таклиф қилинг (сўнгра ювиб ташлаш мумкин).

Қўлбола болалар каравотини ҳозирланг

Агар хонада болалар каравоти бўлмаса, курсиларни тўғри ўрнатишга уриниб кўринг. Батафсил маълумотни бу ерда кўринг.

Ўйинчоқларни тез ювинг

Ўйинчоқларни ювиш учун идиш ювиш машинасидан фойдаланинг, фақат мос режимни танланг.

Ўйинчоқлар хавфсизлигини таъминланг

Ваннахона учун мўлжалланган ўйинчоқлар ичига сув кириб, замбуруғлар пайдо бўлмаслиги учун, суратда кўрсатилганидек тешикни елим билан ёпинг.

Конструкторни қулай жойлаштириш

Конструкторнинг майда бўлаклари бутун уй бўйлаб ёйилиб ётмаслиги учун ваннахонага мўлжалланган органайзердан фойдаланинг. Бу усулни бу ерда кўриш мумкин.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!