• 3
  • 1
  •  
  •  
  •  
    4
    Shares

Ортиқча бўрттиришсиз айтиш мумкинки, инсоният тарихи – янглишликлар тарихидир. Бироқ, улар мутлақо зарарли эканлигини таъкидлаш хатодир, зеро кўпинча айнан янглишликлар туфайли фан ривожланади. Қуйида ёлғон бўлиб чиққан бир нечта “факт” билан танишинг.

1. Бананлар пальмаларда ўсади

Аслида банан – пальма билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ўтсимон ўсимликнинг меваларидир. Гарчи бу ўт улкан ҳажмларга эга – айрим шохларининг баландлиги 15 метрга етиши мумкин. Айтганча, банан, бу – резавор мева.

2. Бўрилар Ойга қараб увиллайди

Аслида ой тўлиши ва бўрилар увиллаши ўртасида бевосита алоқа мавжуд эмас. Бўрилар учун увиллаш мулоқот усули бўлиб, улар бошини фақатгина товуш яхшироқ тарқалиши учун тепага қаратадилар. Бўрилар мутлақ қоронғуликда ҳам увиллаши мумкин, аммо ойдин кечалар, одатда, шамолсиз бўлгани учун увиллашни эшитиш осонроқ. Шунингдек, ой ёруғлиги бўлмаганда увиллаётган бўрини кўриш имконсиздир.

3. Ғор одамлари ғорда яшаган

Замонавий тадқиқотларга кўра, ибтидоий одамлар кўчманчи ҳаёт тарзини кечирганган, ғорлардан эса вақтинча тураргоҳ сифатида фойдаланганлар. Бундан ташқари, одамларнинг энг қадимги бошпаналари ғорларда эмас, балки очиқ жойлардан топилган. Масалан, олимларнинг ҳисобига кўра ёши 1,7 миллион йилга тенг бўлган Танзаниядаги Олдувай бошпанаси.

4. Компас ўқи Шимолий қутбни кўрсатади

Қайд этиш керакки, бу унчалик тўғри эмас. Компаснинг ўқи кўрсатадиган Шимолий магнит қутби, географик Шимолий қутбдан фарқли ўлароқ, доим ҳаракатда бўлади ва етарлича тез сурилади (йилига тахминан 55-60 км). Бундан ташқари, Шимолий магнит қутби ҳар куни овал траектория бўйлаб 85 км.га кўчади.

5. Ойнинг қоронғи томони бор

Ҳаммага маълумки, Ой доим Ерга нисбатан фақат бир томони билан қараб туради. Айнан шу факт қўлдошимизнинг қоронғи томонига оид уйдирманинг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Бироқ, нимагадир ҳамма Ой, ҳудди Ер каби Қуёш атрофида айланишини, демак унинг барча томонлари бир хил ёритилишини унутиб қўяди.

6. Йил фаслларининг алишишига Ернинг Қуёшгача бўлган масофасидаги ўзгариш сабаб бўлади

Ҳақиқатда йил фаслларининг алишиши Ер ўқи сайёранинг Қуёш атрофида айланиши юзасига бурчак остида бўлиши туфайли юз беради. Хусусан, Шимолий ярим шар Ернинг қиялиги сабабли Қуёшга камроқ қараганида, қиш мавсуми бошланади. Бу орада Жанубий ярим шар кўпроқ ёруғлик олади ва мувофиқ тарзда одамлар ёзги иссиқдан баҳра оладилар.

7. Чарльз Дарвин одам маймундан келиб чиққанини айтган

Аслида Дарвин ҳеч қачон одам маймундан келиб чиққанини очиқ таъкидламаган. У ўзининг “Одамнинг келиб чиқиши ва жинсий саралаш” асарида фақатгина одам ва маймун ўртасида қандайдир боғлаб турувчи ҳалқа, жумладан умумий аждод бўлиши кераклигини ёзган.

8. Алкоголь қиздиради

Алкоголь тана ҳароратини кўтармаслиги билан бир қаторда, организмнинг иссиқлик йўқотишини анча ошириши мумкин. Гап шундаки, кучли ичимликлар томирларни кенгайтиради ва иссиқ қон тери қатламлари остига бориб, қисқа вақтга иссиқликни ҳис қилишимизга сабаб бўлади.

9. Император пастга қаратилган бармоғи билан гладиаторни ўлимга ҳукм қилган

Император бош бармоғини пастга тушириш орқали гладиаторни ўлдиришни буюргани борасида ҳеч қандай исбот мавжуд эмас. Мазкур ҳаракатни ифодалаш учун қўлланиладиган pollice verso жумласи “катта бармоқни ўгириб” деган маънода таржима қилинади. Аммо пастгами ёки тепагами – аниқ эмас. 1872-йилда Жан-Леон Жером ушбу машҳур уйдирмага асос солган Pollice verso ишорасини ўз суратида чизган.

10. Коинот, бу – вакуум

Коинотда бироз зичлик мавжудлигига қарамай, уни вакуум дейиш тўғри эмас. Гап шундаки, Борлиқ кенгликлари водород молекулалари, электр магнит нурланиш ҳамда тахминий қора материя билан тўлган. Афсуски, олимлар ҳозирча уни аниқлай олмаганлар.

 11. Сайёрада 4та океан мавжуд

2000-йилда Ер юзида бешинчи – Жанубий океан пайдо бўлди. Йўқ, у бизнинг давримизда ҳосил бўлмаган, шунчаки олимлар Антарктида қирғоқларини ювувчи сув массивини бошқа океанлардан ажратдилар. “Янги” океан таркибига 14та дарё киради.

 12. 25-кадр инсон онгига таъсир қилади

1957-йилда америкалик Жеймс Викари тажриба ўтказган: у оддий фильмга маълум ичимликни ичишга ва попкорн ейишга ундайдиган кадрни қўшган. Унинг таъкидлашича, сеанслардан сўнг дарҳол ичимлик ва егуликнинг савдоси кескин ошган. Бироқ, бир йил ўтгач Америка психология уюшмаси 25-кадр таъсирини рад қилган. 1962-йилда эса Викарининг ўзи тажриба натижаларини қалбакилаштирганини тан олган.

 13. Уйқу вақтида мия дам олади

Айтишларича, миямиз дам олиши учун кўп нарсалар қаторида уйқу ҳам жуда зарур экан. Аслида эса уйқу вақтида мия дам олмайди – унинг фаоллиги бироз бошқача тус олади. Масалан, сичқонларда ўтказилган тадқиқотга кўра, уйқу вақтида мия токсинлардан ҳалос бўлиш учун ўзини тозалаш функциясини ишга туширади.

 14. Уяли алоқа сунъий йўлдошлар туфайли ишлайди

Адашдингиз! Аслида уяли тармоқларнинг ишлаш принципи қуйидагича: рақам терилганидан кейин телефон таянч станциясининг сигналини топади. Ўз навбатида, ундаги бошқарув блоки кабель орқали уни контроллёрга етказади. Энди котроллёр сигнални симлар орқати коммутаторга юборади ва коммутатор қўнғироқни қаерга жўнатишни ҳал қилади.

 15. Эҳромларни қуллар қурган

Миср эҳромлари қуллар томонидан қурилган деб ўйлаймиз. Бироқ, кенг кўламли тадқиқот эҳромлар қурилишида эркин ёлланма ишчилар меҳнат қилганини кўрсатди. Маълум бўлишича, уларда ҳаттоки замонаий касба уюшмаларига ўхшаш гуруҳлар ҳам бўлган.

 16. Вазнсизлик – тортишишнинг йўқлиги

Халқаро космик станция бўйлаб учиб юрган космонавтлар туширилган кадрлар барчага таниш. Бироқ, бу ҳолат тортишиш бўлмагани учун юз бермайди, ахир ХКСда эркин парвознинг тезлашиши Ердагига нисбатан атиги 10 фоизга камроқ. Космонавтларнинг “учиши” ХКСнинг айланма орбита бўйлаб тўхтовсиз ҳаракатланиши билан изоҳланади. Натижада, улар узлуксиз эркин парвоз ҳолатида бўладилар.

17. Миянинг ўнг ярим шари ижодий қобилиятлар учун жавоб беради

Тахминларга кўра, ўнг мия ярим шари ривожланган одамларда ижодий қобилият устунлик қилади. Чап ярим шар яхши ишлайдиган одамлар эса таҳлил қилиш ва мантиққа кўпроқ таянади. Бироқ, яқинда ўтказилган тадқиқот бу уйдирмани бутунлай йўққа чиқарди. Олимлар 7 ёшдан 29 ёшгача бўлган 1 011 нафар одамнинг мия фаолиятини таҳлил қилиб, у ёки бу ярим шарнинг устунлик қилишига оид ҳеч қандай аломатни аниқламадилар.

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!