•  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Амкар футбол клуби

Пермдаги «Амкар» футбол клуби ўз номини икки кимёвий модда – аммиак ва карбамиднинг қисқартмасидан олган, чунки булар клубга асос солган “Минерал ўғитлар” ОАЖнинг асосий маҳсулоти бўлган.

2. Қизил карточкалар


70-йилларнинг охирида мексикалик жамоаларнинг матчида ҳакам Гонсалес 26 та қизил карточка кўрсатган. Қўпол ўйин учун бир нечта ўйинчи четлаштирилганидан кейин иккала жамоа ким ҳақлини аниқлаштира бошлаган. Низо умумий жанжалга айланиб кетганидан сўнг, барча футболчиларни четлаштиришга қарор қилинган. Майдонга югуриб чиққан мураббийлар ҳам шу жазога йўлиққанлар – улар майдондан чиқариб юборилган.

3. Испания vs. Мальта

Футболда кўпинча йирик жанжаллар ҳам бўлиб туради. Ана шундай жанжаллардан бири Европа чемпионатида 1983 йилнинг 21 декабрида саралаш босқичининг аутсайдери бўлган Мальта термаси ва Испания жамоаси ўртасида юз берган. Голландияликлар гуруҳидаги етакчиларни аниқлаш учун испанларга 11 тўпга фарқ қиладиган ғалаба керак бўлган. Ўйин 12:1 ҳисоби билан якунланганида томошабинлар ва УЭФА ҳайратдан ёқа ушлаганлар. Ҳамма пора берилганидан шубҳа қилган, аммо видеоқайдлар ўрганилганида ҳеч нарса аниқланмаган. Фақат кейинчалик ўша йили Мальта терма жамоаси самолётда Рожедствога нуфузли дам олиш масканларидан бирига боргани ҳақида миш-мишлар юрган.


4. Уэмбли


Англиянинг Уэмбли шаҳридаги футбол стадиони фақат ўйинлар учун қурилган бўлиб, унда машқ қилиш таъқиқланган.

5. Бразилия

Бразилия – футбол бўйича барча жаҳон чемпионатларида иштирок этган ягона давлат.

6. Аср голи


Аср голи — XXI асрнинг биринчи жаҳон чемпионатини ўтказиш чоғида FIFA сайтида ташкил этилган сўров натижасига кўра футбол бўйича бутун жаҳон чемпионатлари тарихида давомида эътироф этилган энг яхши гол. У 1986 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида Англияга қарши чорак финалининг 54-дақиқасида аргентиналик Диего Марадона томонидан урилган. Ушбу матч 1986 йил 22 июнь куни Мехикодаги «Ацтека» стадионида бўлиб ўтганю “Аср голи” инглиз жамоасининг жарима майдонига Марадонанинг ажойиб ҳужумини якунлаб берган. Бу ҳужумда у олтита ўйинчи, жумладан дарвозабонни алдаб ўтишга муваффақ бўлган. Марадона бу ҳолатдан атиги уч дақиқа аввал “Тангри қўли” дея ном олган ўта мунозарали голни урган.

7. Лутц Пфанненштиль


Немис дарвозабони Лутц Пфанненштиль ФИФАнинг барча олти минтақавий конфедерациясида ўйнаган ягона футболчи бўлиб, 2001 йилда келишувли матчлар учун Сингапур қамоғида ўтирган.

8. Ўғирлик


1966 йилда Англияда футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилишидан сал аввал асосий соврин оммавий намойишдан ўғирлаб кетилган. Қидирув ишларига полиция ва Скотланд-Ярд бириктирилган, аммо кубок етти кундан кейин эгаси билан айланиб юрган Пиклс исмли кучукча туфайли Лондон боғларидан биридаги майсалар орасидан топилган. Чемпионатда Англия терма жамоасининг ғалабасидан сўнг кучукча банкетга таклиф қилинган ва футболчиларнинг ликобчаларини ялаб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган.

9.  Алиштириш


1960-йилларнинг ўрталаригача футболда алиштиришлар таъқиқ остида бўлган ва дарвозабон жароҳат олган тақдирда унинг ўрнини майдондаги ўйинчи эгаллаган.

10. Диего Марадона


Аргентина футболининг афсонаси ва юлдузи Диего Марадона «Наполи» учун ўйнаган даврлариданоқ катта қийматдаги солиқларни тўламаган, ҳозирда бу сумма деярли 40 миллион долларни ташкил этади. Шунинг учун Марадона Италияга келганида доим қайсидир буюмидан айрилиб қолиш ҳавфи остида бўлади. 2006 йилда Италия полицияси футболчининг Rolex соатини, 2009 йилда эса – қулоғидаги зирагини мусодара қилган. Зирак кейинчалик аукционда сотилган.

11. «Қутурган» мухлислар


Бу воқеа 60-йилларнинг бошида Порту-Алегридаги (Бразилия) футбол матчидан кейин юз берган. Қаттиқ ҳаяжонланган томошабинлар стадион майдонига чиқиб ҳакам томон юришган. Қўрқиб кетган ҳакам бор кучи билан кийиниш хонаси томон югурган. Бу тўсиқ олдида тўхтамаган мухлислар эшикни синдиришган. Ҳакам бурчакка биқиниб олиб, деярли ҳушдан кетар даражада даҳшатли ўлимини кутишга ҳозирланган. Бироқ, маълум бўлишича, томошабинлар шунчаки унга ажойиб ҳакамлиги учун миннатдорлик билдириш ниятида бўлишган.

12.  Оқсоқол

Англия Премьер-лигасидаги энг ёши катта футболчи Жон Барриж бўлган. 1955 йилда у 43 ёшу 5 ойлигида Марчестер Сити таркибида ўйнаган. Футболчи узоқ вақтли карьераси давомида 26 та турли клубда ўйнаган.

13. Дарвозабон-томошабин

50-йилларнинг охирида «Юргорден» (Стокгольм) ўсмирлар жамоасининг дарвозабони ўзига хос рекордни ўрнатган. Унинг жамоаси 18:0 ҳисобида ғалаба қозонган матчларнинг бирида у коптокка бирон мартта ҳам тегмаган. Копток ортиган югуриб юрган ҳимоячи иккита зарбани дарвозадан қайтарган.

14.  Археолог


Италиянинг Астицентр шаҳарчасидаги ўртоқлик учрашуви вақтида маҳаллий жамоанинг форварди Маскио тўпни теполмай ерга зарба берган. Зарба шу қадар кучли бўлганидан у оёғини жиддий шикастлаган. Тупроқ текширилганида қимматли тарихий топилмага айланган скелет топилган. Маскио пул мукофоти ва “археологик тадқиқотларга бўлган қизиқиши учун” нишонига эга бўлган.

15.  Окулист

Италиялик дарвозабон Гроссо ўйин чоғида ҳакамга кўзойнак тақишни маслаҳат қилгани учун ўйиндан четлатилган. Мазкур вазият текширилганида Гроссо оптик дўкон эгаси эканлиги, ҳакамнинг эса ҳақиқатдан яхши кўра олмаслиги аниқланган. Шу боис, интизом комиссияси дарвозабоннинг ҳакамга айтган сўзларини ҳақорат эмас, балки фойдали ва ўта оқилона маслаҳат сифатида баҳолаган. Натижада, дарвозабон кечирилган, ҳакам эса унинг дўконидан кўзойнак ҳарид қилган.

16. Коррида


Испаниянинг Фуэнте шаҳрида маҳаллий жамоа «Гонша» клуби ўйинчиларини қабул қилган. Бир неча дақиқа ўтгач меҳмонлар 2:0 ҳисоби билан етакчилик қилаётган бўлган. Бирдан майдонда, ҳудди коррида манежида бўлганидек, қутурган буқа, сўнгра иккинчиси ва учинчиси пайдо бўлади. Матадор кўникмаларига эга бўлмаган ўйинчилар ва ҳакамлар қоча бошлаганлар. Томошабинлар ҳам шу йўлни тутишган. Кийиниш хонасида зўрға бекинишга улгурган ҳакам эҳтиёткорлик билан деразадан қараган: буқалар ҳамон майдонда югуриб юришар эди. Ўйинни бекор қилишга тўғри келган. Тез орада аниқланишича, коррида учун тайёрланган буқаларни севимли жамоаси мағлубиятга учрамаслиги учун маҳаллий клубнинг чин мухлиси чиқариб юборган.

17.  Лев Яшин

Маълумки, Лев Яшин нафақат футбол, балки хоккейда ҳам дарвозабон бўлган. 1953 йилда у хоккей бўйича СССР Кубоги ва СССР чемпионатининг бронза медали соҳибига айланган. Яшинни жаҳон чемпионати учун хоккей термасига чақиришга қарор қилишганида, у футболга эътибор қаратишни хоҳлаган.

18.  Бэкхем ва соч турмаги


Дэвид Бэкхем англиялик жаҳон футболи юлдузи бўлиб, 2002 йилда машҳур «ирокез» соч турмаги туфайли мода устунларидан бирига айланган. Бу турмак спорт оламидаги энг унутилмаси сифатида эътироф этилган. Буюк Британиядаги етакчи имидж-агентликлардан бири ўтказган сўровларга кўра, Бэкхем спорт майдонида нафақат профессионаллиги, балки ўзига хос соч турмаги билан ажралиб турадиган 20 та машҳур шахс рўйҳатида биринчи ўринни эгаллаган. Бир йил ўтгач Бэкхем яна машҳур нашрларнинг саҳифаларидан ўрин олган – бу сафар қаттиқ ўрилган сочлари билан. Бу турмак ҳам 12-ўринни эгаллаган. Бэкхемдан ташқари, 20 та ноодатий турмак қаторидан қуйидаги спортчилар киритилган – англиялик дарвозабон «от ёлилик» Дэвид Симэн, «кал» америкалик теннисчи Андре Агасси, қизил сочли швециялик футболчи Фредди Юнгберг, 1998 йилги жаҳон чемпионати учун сочларини сариқ рангга бўяган Руминия футбол терма жамоаси тўлиқ таркибда, кичик турмакли бразилиялик Рональдо, бошида “мойчечакли” Карлос Вальдеррама, шунингдек, британиялик стилистлар томонидан «А-ля микрофон» деб номланган турмакли америкалик теннисчи Жон Макинрой.