Япония оддий аҳолисининг кундалик ҳаёти ҳақидаги бир неча лол қолдирадиган ҳикояларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Япония оддий аҳолисининг кундалик ҳаёти ҳақидаги бир неча лол қолдирадиган ҳикояларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Касб: метрода одамларни туртиш

Япония метроларида тиғиз вақтда йўловчилар шу даражада кўп бўладики, бекатларда одамларни вагонларга итарувчи ўзига хос ходим – “осия”лар меҳнат қилишади. Илгари бу иш билан асосан талабалар шуғулланишган. 

Бир жуфт қовун учун 24 000 АҚШ доллари

Япониядаги тўртбурчак тарвузлар ҳам нарҳи бўйича қироллар қовуни Юбарига бас келолмайди. 2008 йилда бир жуфт ана шундай қовун аукционда 24 000 АҚШ долларига сотилган. Ушбу навнинг нархи унинг камёблиги билан асосланади: бундай қовун Хоккайдо оролида кам миқдорда етиштирилади, бутун хосил эса олиб-сотарлар томонидан ўша заҳотиёқ қўлга киритилади.

Талабалар учун саке, васаби, ширин картошка ва аччиқ чили таъмли шоколадлар

Номига кўра, Kit Kat япон тилидаги “Сен аниқ топширасан” маъносини ёдга солади, шунинг учун уни кўпинча имтиҳонлар вақтида талабаларга омад тилаш мақсадида тақдим этадилар.  Бошқа кўплаб маҳсулотлар каби японча Kit Kat турлича – аччиқ гармдоридан тортиб, кўк чой ва ҳатто нок таъмига ҳам эга.

Ёқимлилик билан савдо қиладиган қаҳвахоналар

Қўшимча тўлов эвазига эркак кишига қиз боланинг ёнида ётиш, уни қучоқлаш, узоқ вақт давомида кўзига қараш ва сочларини силашга рухсат берилади. Бироқ ҳеч қандай жинсий алоқасиз! Японияда кўриш орқали ахборот олишга катта эътибор қаратилади. Масалан, ҳозирда официант қизлар меҳмонхонанинг ёқимли ходимлари каби кийинган қаҳвахоналар жуда машҳур.

Поездларнинг энг катта тўплами

Япония бўйлаб хилма-хил поездалар: икки қаватли, ўқ тезлигида учадиган, машинистсиз, винтаж услубидаги, ҳатто Томасга ўхшаш мультфильм қаҳрамонлари юради. Метро поездларида эса эркаклар тегажоғлигидан ҳимоя қилиш мақсадида аёллар учун мўлжалланган махсус вагонлар бор.

Исталган нарса сотиб олиш мумкин бўлган автоматлар

Бу мамлакатда турли буюмлар харид қилиш мумкин бўлган вендинг машиналар машҳур. Масалан, одатий пиёз ёки қўлда ёзилган севги мактуби.

Вино, саке ва қаҳвада чўмилиш мумкин бўлган дам олиш масканлари

Вино тўлдирилган улкан ҳовузда сузиш имконияти мавжуд бўлган энг ғаройиб маскан. Қуруқликка чиқмай туриб ичиш мумкин. Юзлаб литр қаҳва, саке ва ҳатто шўрвада сузиб – саломатликни яхшилаш имконияти.

Болалар учун уй роботлари

Японияда уй ҳайвони боқиш янги машина нархида турадиган қимматбаҳо ҳузур саналади. Шунинг учун болаларга кўпинча уй ҳайвонларига тақлид қиладиган ўйинчоқ роботлар сотиб олинади.

Сакура — бу нафақат чиройли, балки уни истеъмол қилса ҳам бўлади

Сакура — Япониянинг миллий гули ва ширинлиги бўлиб, у билан десертларга безак берилади. Сакура барглари қўшилган таомлар баҳор ойлари – гуллаш даври бошланиб, мамлакат оч пуштиранг гилам қопланган даврда алоҳида машҳурликка эга бўлади.

Жамоат транспортида ҳеч қандай ахлоқ-одоб йўқ

Жамоат транспортида аёллар, болалар ва ҳатто ёши катта инсонларга ҳам жой берилмайди. Ким биринчи бўлиб улгурса, ўша ўтиради.

Мода полицияси бу ерга ҳали етиб келмаган

Япониянинг кўча модаси бу – ёрқин ранглар, бир хил бўлмаган буюмлар ва ақлга сиғмас дизайн. Кимдир уни замонавий санъатнинг алоҳида тури билан таққослайди. Унда ҳар бир киши бир-бирига мос бўлмаган ранг ва аксессуарларни мослаш орқали ўзини намоён этиши мумкин.

Ресторанлар пластмассадан таёрланган таомга буюртма беришади

Бу ўзига хос касб – оригиналдан фарқлаш имкони бўлмаган таомни тайёрлаш бўйича усталар. У кукун ва елимдан буюртма асосида ресторанлар учун тайёрланиб, таом намуналари билан харидорларни таништириш учун расталарга қўйилади.

Табассумнинг асосий безаги – иккиталик тишлар

Японлар “голливудча табассум”ни жуда очиқ ва диққатни кўп тортувчи санайдилар. Аксинча бўлган хизмат машҳур саналади – қийшиқ тишларгина эмас, “иккиталик тишлар” хосил бўлиши учун ўстириш ва тўғрилаш.

Ҳожатхонага киришдан кўра самолётни қўндириш осонроқ

Унитаз ёнидаги панель галактикалараро кема капитани креслосига ўхшайди. Унинг ўнта тугмаси бор: қўшиқ тинглаш, бидедан фойдаланиш, ўриндиқни иситиш ва ҳатто душни ёқиш мумкин. Японияда кўпинча полда турган ҳолда ювинишади. Шунинг учун ҳожатхонага киришда оёқ хўл бўлмаслиги учун махсус шиппаклар киядилар.

Коллекцияга бой энг ғаройиб музей

Музейга киришда одам катталигидаги тилла нон ва турли ҳолатлардаги хайкаллар бор. Ичкарида эса болалар учун унитаз, ҳайвон ва одамлар ахлатининг сунъий намуналари, интерактив экспонатлар ва ғалати қалпоқлар бор. Бу ахлатларга бағишланган дунёдаги энг биринчи музей.

Лағмон, гўшт ва пиво таъмидаги музқаймоқ

Дид борасида баҳслашмайдилар. Бироқ таом ишқибозлари японча музқаймоқнинг барча турини татиб кўришлари лозим. Бу ерда лағмон, пиво ёки қази таъмли музқаймоқ сотиб олиш имконияти ҳайратга соладиган жиҳат эмас. У ҳар қадамда сотилиб, ишониб бўлмас даражадаги талабга эгалиги барчани лол қолдиради.

Қуёнлар бошқарадиган орол

Иккинчи жаҳон уруши вақтида Окуносима оролига сирли илмий тадқиқотлар учун қуёнлар олиб келинган. Кейинроқ дастур ёпилди, мазкур жонзотлар эса озодликка қўйиб юборилди. Улар вақтни бекорга ўтказишмади, шунинг учун бугун митти орол узунқулоқлар билан лиқ тўлган, бу эса сайёҳлар эътиборини ўзига жалб этади.

Японияда ҳатто куз ҳам ўзига хос

© imgur  

depositphotosdepositphotos превьюсидаги суратлар