Болалигимизда бари қўлимиздан келади, дея жуда кўп орзу қиламиз. Бу орзу ва тасаввурлар даврини ҳаммамиз бошдан кечирганмиз. Шунинг учун бу каби ҳикоялар қалбимизга энтикиш беради.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  • Болалигимда «Клон» сериалини ёқтирардим. Айниқса мусулмон аёллардан завқланардим. Катта бўлгач, турмушга чиқиб, чиройли кийимларда пардоз-андоз қилиб юраман, турмуш ўртоғим учун арабча рақсини ўйнаб бераман. Улғайдим. Турмушга чиқдим. Ҳм, ҳозир…
  • Бошланғич мактабда “Катта бўлганингда ким бўлишни истайсан” мавзусида иншо ёзгандик. Умуман олганда, синфдошлар полициячи, сартарош, шифокор ва космонавт бўлишни исташларини ёзишган, фақат мен мушук бўлишни хоҳлашимни ёздим. Мен бор-йўғи вазифани тушунмадим, шунинг учун кейинги ҳаётимда ким бўлишни исташим тўғрисида ёздим.
  • Болалигимда кўп касал бўлардим, шунинг учун онам билан тез-тез поликлиникага борардик. Фаррошларнинг пол ювиши мени ҳайратлантирарди. Вшух-вшух, латтани айлантириб, вшух-вшух. Ажойиб. Фаррош бўлишни хоҳлардим.
  • Кичкиналигимда сотувчи бўлишни орзу қилардим. Ахир сотувчилар дўконларга эга, демак ўзлари истаган нарсани олишлари мумкин. Онам ҳақиқатни айтиб бергунларига қадар шундай фикрда эдим.
  • Поезд бўлишни орзу қилганман. Машинист эмас, айнан поезд бўлгим келган. Платформада кутаётган одамлар ёнига виқор билан келиши менга доим завқ берарди. Орзуим амалга ошмади.
  • Мактаб даврида ота-онамга ҳавасим келарди, чунки улар кечки пайт ҳеч қандай дарс қилиш керак эмас. Кундузи ишга борасан, қолган вақт эса эса ўз ишинг билан машғул бўлишинг мумкин. Улғайгач ман ҳам шундай қиламан деб ўйлардим. Ишдан келиб ҳеч нима қилмайман. Келажак етиб келди!
  • Кичик укам кальмар бўлишни орзу қиларди. Аслида бу бўёқчини англатарди.
  • Болалигимда енгилтабиат қиз бўлишни истардим. Тасвирлаш мушкул бўлган жуда чиройли бир қўшнимиз бўларди. У уимиз йўлагига келганида ҳовлидаги барча қизлар у томонга югуриб келардилар. Каттароқ қизларга у кийимлар берар, бизга эса тирноқ бўёқларини совға қиларди. У ғаройиб эди, бошқа қизлардан ажралиб турарди. Қўшни бувилар уни кўрганда одатий таҳқирлаш сўзини айтардилар. Шунинг учун ҳам енгилтабиат қиз бўлишга қарор қилдим. Албатта, мен буни ўша вақтда қўшни бувилар каби қўпол сўз билан баён этардим. Ҳатто ота-онамда мени 1-синфга қабул вақтида ёзилган суҳбат ёзилган кассетта бўлиб, катта бўлганимда ким бўлишим ҳақидаги саволга қатъият билан “ф…!” деганман. Онам ҳайратда бўлган, отам эса хиринглаб кулганлар, мен эса уларнинг реакциясини тушунмаганман, ахир улар мен билан фахрланишлари керак-ку.
  • 5 ёшли қиз бола жияним боғчадан кейин дўконга ишлаш учун бормоқчи. Аниқроғи – айниган сабзавотларни сараламоқчи.
  • Болалигимда кўча супурувчи бўлишни истаганман, чунки ухлашни ёқтирардим. Бу касб эгалари эрта тонгда туриб, кўчани супуриб бўлгач, уйга бориб, ухлайдилар, деган фикрда бўлганман.
  • Болалигимда улғайганимда ўзимнинг рок гуруҳим бўлиши, у  билан бутун дунёда концерт бераш ҳақида орзу қилганман. Ўхшамади. Мен мактаб директориман.

Болалигингизда ким бўлишни истагансиз, вақт ўтиб қайси касбни танладингиз? Изоҳларда ўз ҳикояларингиз билан ўртоқлашинг.