Югуриш – йўқотилган килограмларгина эмас. Югуриш бу деярли янги ҳаётдир.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Югуриш соғлиққа шубҳасиз ижобий таъсир кўрсатади, шунинг учун кўпчилик ортиқча вазнни йўқотиш, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаш, организмни чиниқтириш учун у билан шуғулланишни бошлайди. Бироқ жисмоний таъсир билангина чекланиб қолмай, югуриш  қабам-бақадам ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юборади. Бу мақолада югуриш билан шуғулланиш қандай кутилмаган оқибатлар келтириши ҳақида сўз юритамиз.

-1-

Сиз одам анатомияси ва физиологияси ҳақида билишни бошлайсиз.

-2-

Соғлом овқатланиш фойдасини тушунасиз. Байрам ва катта миқдорда ейилган кечки овқатлардан кейин югуриш қанчалик қийин эканлигини кўргач, ўзингиз билмаган ҳолда мева, сабзавот ва сулини ёқтириб қоласиз.

-3-

Ҳар қандай суҳбатда ўз рекордингиз билан мақтанишни ўрганасиз.

-4-

Яқинларингиз ҳам югуришни ёқтириб қолишади. Бунга шубҳа йўқ.

-5-

Танангиз ўзгаришни бошлайди. Қорнингиз бироз ёғ қатламини йўқотади, оёқларингизда мушаклар пайдо бўлади. Бу ўзгаришлар аста-секинлик билан юз беради, бироқ бу сезиларли даражада кечади, шунинг учун сизни анча вақтдан бери кўрмаган танишларингиз билан учрашганингизда уларнинг кўзлари ҳайратдан катталашади.

-6-

Одамлар бошқа мамлакатга учиб бориб, кўкракларига рақам осиб олиш ва ўзларига ўхшаган “аҳмоқлар” билан биргаликда югуриш ҳуқуқи учун бир неча минг доллар тўлашга тайёр эканликлари сизни ҳайратга солмай қўяди.

-7-

Дўстларингизни югуришга қизиқтиришга ҳаракат қилиб кўрасиз. Бу қай даржада натижасиз эканлигини тушунасиз.

-8-

Шунинг учун сизда янги дўстлар пайдо бўлади. Янги кроссовка ва оёқни тўғри қўйиш техникаси тўғрисида дилдан чиққан суҳбатлар сизларни деярли қариндошларга айлантиради.

-9-

Шахсий тажрибангизда километр турли узунликка эга эканлигини билиб оласиз. Бир километрга масофа якунида икки ёки учта одатдагиси сиғади.

-10-

Машқлар ҳақиқий завқ келтиришни бошлайди. Эндорфинлар мавжуд ва ёш бўйича чекловларсиз уни қўлга киритиш мумкин экан.

-11-

Сўз бойлигингизда “лат ейиш” пайдо бўлади. Ундан кейин эса “баданни қизитиб олиш машқи”, “эгилиш” ва балки ҳатто «йога» ҳам пайдо бўлиши мумкин.

-12-

Об-ҳаво қўшимча маънога эга бўлади.

-13-

Спорт технологияларининг фарқига боришни бошлайсиз. Матоларнинг сув ўтказиши, чокларга ишлов бериш усуллари ва пошна юзасининг таркиби тўғрисидаги суҳбатлар сизни анча пайтгача ўзига жалб этади.

-14-

Спорт кийимларига бўлган муносабатингиз ўзгаради. Эндиликда у ўз ўрнига эга бўлади ва вазифасига кўра фойдаланилади. Аниқроғи уни дўконга ёки сайр учун эмас, спорт билан шуғулланиш учун киясиз.

-15-

Аста-секинлик билан асосий мақсадингиз иккинчи ўринга тушиб қолади. Сиз аллақачон оздингиз, соғлом ва чиройли кўринишга эга бўлдингиз, бироқ югуришни ташлай олмайсиз.

-16-

Сизда ваниҳоят янги мусиқа, аудиокитоб ва подкастларни тинглаш учун вақт пайдо бўлади.

-17 –

Сизни аҳмоқ дейишни бошлашади. Аслида бу тўғри йўлда эканингизни англатади.

-18-

Масофа якунида баъзида ўзингизга энди ҳеч қачон ва ҳеч нарса эвазига дейсиз. Эртаси куни финишдан сўнг янги старт тўғрисида келишишни бошлайсиз.