Эътиборингизга дунёқарашингизни кенгайтириш мақсадида Д. Ллойд, Д. Митчинсон ва Д. Харкинларнинг «1227 та ҳақиқат сизни ҳайратда қолдиради» номли китобидан сайёрамиз ва унинг аҳолисига оид 25 та энг қизик фактни тақдим этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эътиборингизга дунёқарашингизни кенгайтириш мақсадида Д. Ллойд, Д. Митчинсон ва Д. Харкинларнинг «1227 та ҳақиқат сизни ҳайратда қолдиради» номли китобидан сайёрамиз ва унинг аҳолисига оид 25 та энг қизик фактни тақдим этамиз.

1. Мусаввирлик 1912 йилдан 1948 йилгача Олимпиада ўйинларининг расмий тоифаси ҳисобланган

2. Дунёдаги барча суратларнинг 10% сўнгги 12 ойда олинган

3. Марказий Осиёдаги ҳар 10-одам – Чингизхоннинг авлодидир

4. Австриянинг «Fucking» номли қишлоғидаги йўл кўрсаткичлари ўғирлаб кетилмаслиги учун цементдан ишланган

5. Сизнинг авиаҳалокат қурбонига айланишингиз эҳтимоли пума тишларидан ҳалок бўлиш эҳтимолидан атиги 3 карра кўпроқ

6. Агар йилига 18 минг АҚШ долларидан ортиқ пул топсангиз, сайёрадаги 4% энг бой одамлар рўйҳатига кирасиз

7. 1911 йилда Луврдан “Мона Лиза” ўғирланганида гумонланувчилардан бири Пабло Пикассо бўлган

8. Туғилган кунда ўлиш эҳтимоли бошқа кунларга нисбатан 14% га ортиқ

9. Ҳар йили шифокорларнинг ноаниқ ёзуви туфайли 7 мингдан ортиқ америкаликлар вафот этади, 1,5 миллиони эса саломатлигига путур етказади

10. Аксарият олмосларнинг ёши камида 3 млрд. йилга тенг

11. Героин дастлаб йўталдан дори сифатида реклама қилинган

12. 40% инсоният биринчи туғилган куничага омон қолмаган

13. Нептунда ёз 40 йил давом этади. Аммо, бу ердаги ҳарорат – 200оС

14. Ҳар 14 кунда жаҳонда қайсидир тилнинг битта шеваси йўқолади

15. Қумсичқонлар адреналин ҳидини сезади, шу боис аэропортлардаги ҳавфсизлик хизматлари улардан фойдаланади – шу тариқа террористлар аниқланади

16. Агар Ер ичидан туннель кавлаб унга сакрасангиз, 42 дақиқаю 12 сониядан кейин бошқа томондан учиб чиқасиз

17. Хитойда якшанба кунлари черковга бутун Европадагидан кўпроқ одам боради

18. Ой чангидан порох ҳиди келади

19. Дастлаб ҳатна Қадимги Мисрда амалга оширилган. У пайтларда бу иш гигиена мақсадида тошли қайчилар билан бажарилган