•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Агар бир инсоннинг ҳаёллари ва ҳисларини тушунишни истасангиз, нималарга эътибор қаратиш кераклигини билиш зарур. Чунки баъзан тана тили инсон яширишга уринган ҳолатларни аён этиши мумкин.

Новербал ҳатти-ҳаракатларни англаш — ўта маккор нарса.

Кимдир қўлларини кўкрагида чалиштириб олдими? Сизда у ёпиқ одам тасаввурини уйғотади. Аслида эса у шунчаки совуқ қотган бўлади.

Келинг, ана шундай хатоларга йўл қўймаслик учун новербал мулоқот сирларини кўриб чиқамиз.

1. Елкаларни қисиш: одам нима бўлаётганини билмайди

Бу ҳаракат суҳбатдош сизни тушунмаётганини кўрсатади. Бунда биз елкаларни (томоқни тажовуздан ҳимоялаш мақсадида), қошларни (бўйсиниш ифодаси сифатида) кўтарамиз ва кафтларни очиқ ҳолда тутамиз.

2. Очиқ кафтлар: одам ростгўйлигини ифода этади

Очиқ кафт доим ҳақиқат, ростгўйлик, садоқат ва бўйсунишга йўғрилган. Биз қуролимиз йўқлигини ва суҳбатдош учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигмизни кўрсатиш учун онгости даражасида кафтларимизни намоён этамиз.

3. “Ғоз панжаси”нинг йўқлиги: эҳтимол одам носамимий кулаётгандир

Олимлар самимий табассумни “Дюшен табассуми” деб атайдилар (мушаклар қисқаришини тадқиқ қилган франциялик невролог Гийом Дюшен шарафига). Бундай ҳолатда ҳурсандлигимизни фақат лаблар эмас, балки кўзлар ҳам ифода этади. Шу боис, ана ўша самимий табассум туфайли кўзлар атрофида албатта ажинлар пайдо бўлиши керак. Айрим тадқиқотларга кўра, ҳаттоки атайин қилинган “Дюшен табассуми” ҳам касб поғонасида кўтарилишингизга ижобий таъсир кўрсатади. Бироқ, “ғоз панжалари” суҳбатдошингизнинг кўтаринки кайфиятини кафолатлай олмаслигини ҳисобга олинг.

4. Кўтарилган қошлар: одам ўзини ноқулай ҳис қилади

Биз қошларимизни ҳаяжонланганда, ҳайратланганда ёки қўрққанда кўтарамиз. Демак, қайсидир танишингиз янги турмагингизни мақтаётганда қошларини кўтараётган бўлса, сизга шунчаки хушомад қилаётган бўлиши мумкин.

5. Сизга қаратилган кўрсаткич бармоқ: одам ўзининг устунлигини кўрсатишга интилади

Бундай ҳаракат суҳбатдошни бўйсунишга мажбурлайди, лекин ҳар доим ҳам кутилган натижага олиб келмайди. Ҳаракат дарҳол онг остида салбий ҳисларни уйғотади, чунки кутилаётган зарба билан уйғунлашади.

6. Сизнинг ҳаракатларингизни қайтариш: сиз билан мулоқот қилиш қулай

Агар суҳбат яхши ўтаётган бўлса, суҳбатдошлар бир-бирининг ҳаракатлари ва ишораларини қайтаради. Дўстлар ва севишганлар беихтиёр бир-бирининг ҳаракатларини қайтарадилар. Бу ҳолат айнан шу инсон билан алоқани ҳис қилганимиз учун содир бўлади.

7. Кўзларга узоқ тикилиб қараш: эҳтимол бу одам алдаяпти

Инсон разиллик ёки ёлғонни яширишга уриниб, кўзларингизга одатдагидан узоқроқ тикилиб туриши ва бунда жим туриб, ҳаттоки киприк қоқмаслиги ҳам мумкин. Тан олинг, бу жуда ноқулай ҳолат.

8. Кўз алоқаси: одамда сизга нисбатан қизиқиш бор

Тўғридан-тўғри кўзга қараш бизни юксак фаоллик ҳолатига келтиради. Нотанишнинг тикилиб қараши асабийлаштиради ёки ҳаттоки қўрқувга солади. Лекин, бизга ёқадиган одамнинг нигоҳи, аксинча, ҳаяжонланиш ҳолатига олиб келади. Барчаси вазиятга боғлиқ.

9. Гавданинг очиқ ҳолати: одам бамайлихотир ва ўзига ишонган

Инсоннинг гавда тутиши унинг ҳиссий ҳолати ҳақида кўп нарсаларни сўзлаб бериши мумкин. Агар одам ўзини бемалол тутолмаса, бу унинг иккиланаётгани ва қўрқувидан дарак беради.

10. Кўплаб имо-ишоралар: одам чиндан сиз билан алоқани ҳис қилади

Қиз бола кўзингизга қаради, нигоҳини пастга туширди, сочларини тузатди ва яна сизга қарадими? Табриклаймиз! Сиз унга ёқасиз!

11. Чалиштирилган оёқлар: одам қаршилик кўрсатади ва ахборотни ёмон қабул қилади

Эътибор беринг, музокараларда суҳбатдошингизнинг бундай ҳаракати – ёмон аломат. Бу ҳолат одам маънан, руҳан ва жисмонан ёпиқлигидан далолат беради. Бундай вазиятда унинг мулоқотга киришиши қийин бўлади.

12. Сиқилган жағ, чўзилган бўйин, чимирилган қошлар: одам стресс ҳолатида

Масалан, керакли автобусни ўтказиб юборсак, жаҳлимиз чиқади ва қошларимиз чимирилади. Бундай имо-ишоралар қандайдир ёқимсиз вазиятга нисбатан бизнинг беихтиёр муносабатимиздир.

13. Юз ва қўлларга кўп марта тегиш: эҳтимол одам асабийлашган

Бу ҳиссиётни сўзсиз ифодалай оламиз. Агар ноқулайлик ҳис қилаётган бўлсак, қўлимизда ниманидир ўйнаймиз ёки юзимизга тегаверамиз. Қанчалар қизиқ бўлмасин, аммо буни мутлақо сезмаслигимиз ҳам мумкин.

14. Биргаликдаги кулгу: сиз бу одамга ёқасиз

Сир эмаски, кулгу одамларни яқинлаштиради. Агар одам сизнинг ҳазилингизга кулаётган бўлса, демак алоқа ўрнатилган. Кулгу – дўстона ёки романтик бўлишидан қатъий назар, муносабатларни қўллаб-қувватлаш истагига оид сигналдир.

15. Ўзига ишонган ҳолат: одам етакчиликни намоён этади

Етакчини (ёки шундай кўринишни истаган одамни) табиатан гавдасини тўғри тутиши, шаҳдам қадам босиши, устма-уст қўйилган ёки пастга туширилган кафтлар ажратиб туради.

16. Оёқни силкитиш: одамни нимадир ташвишга солади

Бундай ҳаракат ташвишлилик ва жаҳлдорликни кўрсатади. Унутманг, суҳбатдош албатта сизнинг қимирлаб турган оёғингизни сезади.

17. Табассум ва тўғри нигоҳ: эҳтимол одам сизни аврамоқчидир

Кимнидир аврамоқчи бўлсак нимтабассум қилиб, истагимиз объектининг кўзларига тўғри қараймиз. Бундай табассум ҳам бўйсуниш (пастдан қараш, бош бир оз пастга туширилган), ҳам етакчиликни (четга такаббурона қараш) билдириши мумкин.

18. Қошлар ички бурчакларининг қимирлаши: одам қайғуда

Қайғуга чўмган вақтларимизда ихтиёрсиз равишда қошларимиз ички бурчакларини кўтариб туширамиз. Агар бундай бўлмаса, эҳтимол одам кўринганидек қайғуга ботмагандир.

19. Юз мушаклари ҳаракатларининг ассиметрияси: эҳтимол, одам носамимий ҳиссиётларни кўрсатаётгандир

Кейинги сафар ҳазил сўзлаб бераётганингизда суҳбатдошингиз табассумининг симметриясига аҳамият беринг.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!