• 2
  • 1
  •  
  •  
  •  
    3
    Shares

Даҳолик ғайриоддий онг эмас, балки ҳар қандай вазифани ечишда тасаввурни қўллай олиш – креативлик билан изоҳланади.

Ноодатий фикрлаш

Масалан, Бенжамин Франклин ҳақида гапирсак. У деярли мактабда таълим олмасдан ва мустақил равишда ўқиш орқали машҳур ихтирочи, дипломат, олим, ёзувчи ва Америка маърифатидаги муҳим сиёсий арбобга айланган. У чақмоқ чақиши электрга боғлиқ келиб чиқишга эга эканлигини исботлаб, уни жиловлаш усулини ўйлаб топган. У океан оқимлари ҳароратини ўлчаб, биринчилардан бўлиб Гольфстримнинг аниқ харитасини яратган.

Бенджамин Франклин (АҚШ президенти)

Альберт Эйнштейннинг тақдири ҳам шунга ўхшаш тарзда шаклланган. У болалигида кеч тилга кирган. Ўша даврнинг таълим тизимига нисбатан исёнкорлик руҳидаги муносабати туфайли яхши ўқимаган.

Альберт Эйнштейн (машҳур физик)

У классик таълим тарафдорларининг ҳаёлига ҳам келмайдиган алфозда олган барча билимларини шубҳа остига қўйиб, яхшилаб ўйлаган.

Болаликда нутқ кўникмаларининг секин ривожланиши эса унга бошқалар учун одатий ҳисобланган кундалик ҳолатларни кузатиш имконини берган.

Ёки Стив Жобсни эсга олинг. У ҳам, ҳудди Эйнштейн (ишида боши берк кўчага кириб қолса, скрипка чалган) каби, гўзалликнинг муҳимлигига ишонган. Унинг фикрича, санъат турлари, аниқ ва гуманитар фанлар ўзаро бирикиши керак эди. Маълумки, Жобс ўқишдан кетгач, каллиграфия ва рақс машғулотларига қатнаган, кейинроқ эса руҳий маърифат излаб Ҳиндистонга сафар қилган.

Стив Джобс (Apple компанияси асосчиси)

Қизиқувчанлик

Бироқ, энг иқтидорлик даҳо сифатида Леонардо ла Винчини тилга олиш мумкин. У ҳам рассом, ҳам олим сингари фикрлаши туфайли назарий ғояларни амалиётга татбиқ эта олган. У тажриба ва синов издоши эканлигини таъкидлаган. Унинг энг илҳомбаҳш сифати қизиқувчанлик бўлган.

Леонардо да Винчи (машҳур олим)

Олимнинг ўлимидан сўнг қолган кундаликлардаги минглаб варақларга уни қизиқтирган саволлар ёзилган. Масалан, у одамлар нима учун эснашини, доира майдонига тенг квадратни қандай қуриш мумкинлигини, аорта клапани нима сабабдан ёпилишини, инсон кўзи ёруғликни қандай қабул қилишини ва бу тасвирий санъатда қанчалар қўл келишини билишни истаган. У сигир плацентаси, тимсоҳлар жағи, одам юзидаги мушаклар ва ой нурини ўрганишга қарор қилган.

Да Винчи мавжуд ҳамма нарса, жумладан коинот ва бизнинг ундаги ўрнимиз ҳақида барчасини билишни хоҳлаган.

Унинг қизиқувчанлиги кўпинча одамлар фақат болалигида ўйлайдиган нарсаларга (масалан, нега осмон мовий рангда) қаратилган эди.

Леонардо да Винчининг ихтиролари чизмаси

Айрим шахсларни маълум соҳа, масалан, Леонардо Эйлерни математика фани, Моцартни мусиқа даҳолари сифатида таърифлаш мумкин. Лекин, да Винчининг истеъдоди ва қизиқишлари кўплаб фанларни қамраб олган. У мушаклар тузилиши ўрганиш учун ўликларнинг юз терисини шилиб, сўнгра дунёдаги энг машҳур табассум суратини чизган. У авлиё Иеронимнинг азобларини ҳаққоний қилиб тасвирлаш учун одам бош чаноғини ўрганган, суяклар ва тишларни чизган.

Да Винчи фақат ақлли эканлиги учунгина даҳо бўлмаган. У универсал онг намунаси бўлиб, қизиқишлари атрофидаги ҳамма нарсани қамраб олган.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!