• 1
  • 1
  •  
  •  
  •  
    2
    Shares

Маълум тоифадаги одамлар деярли барчанинг жиғига тегадилар.

Биз интернет фойдаланувчиларининг фикрларини жамлаб, гап айнан қайси тоифалар ҳақида бораётганини аниқладик. Аслида, бундай одамларнинг барчаси қувватни сўриб олувчи вампирлар бўлиб, уларни ҳаётингдан четлаштирган маъқул. Албатта, ўзинг бу рўйхатда бўлмасанг.

20. Ҳаддан ташқари ҳаётдан ҳурсанд одамлар

Нима учун бундай одам ўзининг ижобий мавжудлиги билан асабга тегиши – мутлақо тушунарсиз ҳолат. Бироқ, интернет фойдаланувчиларининг якдил фикрига кўра, доим тетик ва фаол одамларнинг бошига мушт туширгинг келаркан.

19. Тилни бузишни яхши кўрадиганлар

  • Бу урф ёки турли фикрлар сабабли сўзларни алиштирадиган одамлар: масалан “ойи” ўрнига “мамашка”.
  • Кичрайтириш-эркалаш суффиксларининг мухлислари: олмача, болача, тарелкача.
  • “Тенк ю”, “офкорс”, “канешна” каби хорижий сўзларни севувчилар.

18. Саводхон

Яна бир тоифа: грамматик устунлиги ҳисобига ўзини юқори баҳолайдиган одамлар. Одатда ёзилганнинг маъносини эътиборсиз қолдирувчи бу “тилшунослар” олимга айланадилар.

“Саводхон” – бошқалардан устун одам. У маънони эмас, хатоларни кўради. Лекин маънони эмас.

17. Сохта оқсуяклар

Булар (гўёки) асоссиз равишда ўзларини бошқалардан устун кўрадиганлар. Уларнинг асосий вазифаси – қўрслик қилиш, жамиятнинг қуйи (барча) табақаларига нисбатан ҳурматсизлигини яққол намойиш этиш, ўзининг устунлигини мақтаниш ва доим димоғдор юз ифодаси билан юриш.

16. “Ҳаёт машаққатларини” англаб етган ўсмирлар

Буларга “мен 15 ёшдаман, ғирт разилман ва мени ўзгартира олмайсиз” тоифасидаги қизлар ҳамда “ҳақиқий эркак севгилисининг ҳиёнатини бошидан кечириши керак” қабилидаги 13 ёшли йигитлар киради.

15. Онлайн-эксперт

Бир лаҳзада ҳазилкашдан шифокорга, сўнгра атом физигига, жиноий ишлар бўйича мутахассисга ёки кино экспертига айланадиган одам. Кўпинча ҳаётда эмас, балки ижтимоий тармоқлардаги шарҳларда учратиш мумкин. У фақат салбий нуқтаи назарни билдиради ва буни танқид дея изоҳлайди.

14. Театр-одам

Бундай одамлар ўзларини қуйидагича таърифлашлари мумкин:

“Мен билан ҳар қандай кеча кимдир севиб қолган қиз каби гулдек очилади”.

Етмаганига бу одам баланд овозли ва ўта таъсирчан бўлса, у иккиюзламачилик ва такаббурликнинг намунасига айланиши мумкин.

13. Доим шикоят қиладиган одамлар

Ҳар доим шикоят қиладилар, аммо ҳеч қачон ҳеч нарса қилмайдилар. Бошқаларнинг ютуқларини фақат танишлар, қариндошларнинг пули ва тасодифий омадга боғлайдилар. Ўзлари эса охирги балогардон одам бўлиб, гўёки барча омадли одамларнинг зарбалари остида қоладилар.

12. Драма қироличалари

Аксарият ҳолларда қизлар бўлади. Ҳаётдаги барча ҳолатлар кучли драмада кўрсатилади: улар ҳамма нарсада белгиларни, ҳалокатли рамзларни кўрадилар, кўчадаги оддий йиқилишни эса уруш кўламларида тасвирлаб берадилар.

11. Қандай яшашни ўргатадиган омадсизлар

“Омадли турмуш қуриш” курсларидаги турмушга чиқмаган маърузачи аёл, ишсиз бизнес-мураббий, Тангрига ишона олмаган руҳоний – бу одамларнинг барини тўғри яшаш ҳақида исталган жойда маъруза ўқишга бўлган муҳаббат ҳамда ҳаётда ўз билимларидан фойдалана олмаслик бирлаштириб туради.

10. Инстаграм файласуфлари

Бу одамлар инстаграмга ўзининг яланғоч бадани қисмларини жойлаштириб, тагига оғир ҳаёт ҳақидаги фикрлар ёки Хулио Кортасарнинг сўзларини ёзадилар.

Кутган одам кутилмаганига дуч келиши мумкин.

Хулио Кортасар.

9. Тажовузкор мутаассиблар

Улар исталган нарсанинг мутаассиби бўлишлари мумкин: кичик маданият, дин, ҳаракат. Ажралиб турувчи жиҳати: улардан шунчаки об-ҳаво ёки вақтни сўраган бўлсанг ҳам, сени мажбуран ўз қарашларига торта бошлайдилар.

8. Андаза асосида яшовчи одамлар

Бу одамларнинг мустақил фикри бўлмайди, аммо яхши эслаб қолинган ўртача статистик ҳаёт сценарийи (23 ёшда турмуш қуриш, 25да туғиш каби) ва белгиланган меъёрларга (ҳеч қандай тату ва ҳ.к.) эга. Агар уларнинг танишлари белгиланган меъёрлардан четласа, андаза-одам томонидан намойишкорона нафратланиш ҳамда ақл ўргатишга тўқнаш келадилар. Ахир БУНДАЙ БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС!

7. Йўқолишни яхши кўрадиганлар

Бундай тоифадаги одам ваъда беришни ва ҳамма жойда ўз шериклигини кафолатлашни яхши кўради. Бироқ, гап ишга келганда, ҳавода эриб кетгандек йўқолади. Барча унинг йўқлигига ҳайрон бўиб турган бир пайтда у ҳеч ҳам телефонда боғлана олмайдиган қобилиятни намоён этади.

6. Ўз камчиликларини муҳокама қилувчилар

Ўзларида мавжуд бўлмаган камчиликлани атайин муҳокама қиладиган одамлар тоифаси мавжуд. Табиийки, улар бошқалардан аксини таъкидлайдиган фикрларни кутадилар.

5. Ҳаддан ташқари дўстона одамлар

Бундай одамлар иккинчи дақиқаданоқ “сен”лашга ўтиб, иккинчи учрашувда исмингни эркалаб айтадилар. Учинчи учрашувда эса умуман ака ёки сингилга айланасан.

– Салом, Даврон!

– Ие, салом, Шер! Кўришмаганимизга анча бўлди!

– Сиз билан иккинчи марта кўришиб турибмиз.

– Ростанми, лекин бир умр танишдекмиз гўё, оғайни!

4. Мижғовлик соҳасида докторлик даражасини олганлар

Биринчидан, улар доим ҳаммани тузатадилар, иккинчидан улар суҳбатда доим ўз билимларига урғу берадилар, учинчидан, улар доим суҳбатга кераксиз ва қизиқарсиз фактларни қўшадилар, тўртинчидан эса, улар мижғов эмасликларига 50та исбот келтиришлари мумкин.

3. Аразлаш шайдолари

Булар доим ҳақ бўлишнинг жуда таъсирчан усули – аразлашни топган одамлар. Шу тариқа, улар ҳар қандай интихода фидокор бечоралар бўлиб кўринишади.

2. Салбийлик малайлари

Уларда доим ҳаммаси ёмон. Улар романтик муносабатлар, яхши иш ёки пули кўплигидан тушкунликка тушиб қоладилар. Чунки қандайдир ёмон нарса юз беришини ҳис қиладилар, ахир ҳаёт мукаммал бўлиши мумкин эмас.

1. Ягона тўғри нуқтаи назарга эга одамлар

Улар қизиқарли мунозаларнинг энг яхши иштирокчилари! Чунки доим мутлақ тўғри ва эътироз билдириб бўлмайдиган нуқтаи назарга эга бўладилар. Хоҳ бошингни деворга ур, хоҳ томирларингни кес, барибир сенинг фикринг, ҳаттоки асосланган исботлар бўлса ҳам, қабул қилинмайди.

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!