• 7
  • 1
  •  
  •  
  •  
    8
    Shares

Шимолий Кореяда ҳарбийлар ҳамда етакчиларнинг ҳайкалларини гавда бутунлай кўринмайдиган шаклда суратга олиш (айниқса кадрлаш) тақиқланган. Мухбир йўналишни келишиши, фотоаппарат ҳужжатларини тақдим этиши ва у ёки бу жойнинг сурати унга нега кераклигини асослаб бериши керак.

Бироқ, мамлакатнинг ёпиқлиги ва чекловларга қарамай, сайёҳлар ва мухбирлар ўзига хос жиҳатлар – кундалик турмуш, касалхоналар, дўконлардаги ҳолат, транспорт ва медиа, дам олиш ва кўнгилочиш вазиятини акс эттирган суратларни олишга эришадилар. Буларнинг бари республиканинг ҳаётини ичкаридан кўриш имконини беради.

Мамлакат етакчисига эҳтиром. Суратда Пхеньян аҳолиси Ким Чен Иннинг Вьетнамга ташрифи тўғрисида ўқимоқда, 2019 йил

Сўзсиз эҳтиром фақат амалдаги етакчига кўрсатилмайди. Пионерлар Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир ҳайкалларига ҳурмат бажо келтирмоқда, 2012 йил

Ҳамма ерда ташвиқот плакатлари осилган ва бу бошқа давлатлардаги реклама воситалари каби одатий ҳолат. Пхеньян, 2019 йил

Сайёҳ сотиб олиши ва уйига жўнатиши мумкин бўлган откриткалар ҳудди плакатларга ўхшаб кетади, 2018 йил

Шаҳарлар архитектураси. Оддий турар-жойларнинг бундай манзарасини Chongnyon Hotel юқоридаги қаватларидан кўриш мумкин. Пхеньян, 2017 йил

Бу ерда велосипедларга, ҳудди автобуслар сингари талаб катта: 1 000 кишига атиги 11 дона автомобиль тўғри келади

Сайёҳлар корейс метрополитенини қуйидагича таърифлайдилар: “Бу дўконни метродан чиқишда кўрдик. Ўйинчоқлар жуда эски эди. Game Boy усулидаги электрон ўйинларга эътибор беринг. Сотувчилар йўқ эди”

Пхеньяндаги туғруқхона – касалхона ва ўқув маркази бўлиб, бу ерда пойтахтдан ташқарида ишлаш учун доялар тайёрланади

Шимолий Кореядаги биринчи хусусий олийгоҳ – Пхеньян илмий-техник университети талабаларининг тонгги бадантарбияси, 2019 йил

Шимолий Корея модалар журналида аёллар либослари ва свитерлари

Мавқеи баланд тоифа Prada кийимларини олиши мумкин. Пхеньян, 2017 йил

Пляжларда очиқ чўмилиш кийимидаги аёлни учратиш жуда қийин масала. Пхеньян давлат аквапарки, 2016 йил

Давлат аквапаркида тақдим этилган урфдаги чўмилиш кийимлари, 2014 йил

Munsu Water Park аквапаркида 4 соат бўлиш қарийб $ 9 туради, бу оддий шимолий кореялик ўртача ҳафталик маошининг учдан бир қисмидан кўпроқ

Шимолий кореячасига App Store ёки Google Play муқобили – бу дўконда босма каталогдан танланган илова телефонингизга ўрнатиб берилади

Кореяликлар учун телевидение ҳанузгача асосий ахборот манбаи бўлиб қолмоқда. Маҳаллий медиа – дунёдаги энг кучли назорат остида. Пхеньян, 2018 йил

“Pothonggang меҳмонхонасидаги кафеда Wi-Fi тармоғига уландим. Биринчи кун ишлаши. Эҳтимол, бу Wi-Fiдан фойдаланиш мумкин бўлган шаҳардаги ягона жойдир”. Пхеньян, 2018 йил сентябрь

Пойтахтдаги Kaeson Youth Park кўнгилочар ҳиёбонида жойлашган тезкор овқатланиш ресторанидаги оила, 2012 йил

Ҳарбийлар Kaeson Youth Park кўнгилочар ҳиёбонида. Пхеньян, 2012 йил

Сиз Шимолий Кореяни қандай тасаввур қиласиз? Эҳтимол, у ерда бўлгандирсиз ва ўз кузатишларингизни ўртоқлашишни истарсиз?

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!