Фарзандли бўлсангиз, боланинг ақлий ва жисмоний ривожланишини унутмаган ҳолда ёйилиб ётган буюм ва ўйинчоқларни қандайдир йўл билан бартараф қилиш мумкинлигига ишонмасангиз керак.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Ёйилиб ётган Lego масаласига ойдинлик киритиш

ourweefamily.blogspot.com

Фарзандингиз бу конструкторни ёқтирса, унга махсус жойни ташкил этиш керак. Қутили пластик стол бунинг учун мос келади. Ҳар бир қутига ранг белгилаб олинг: деталларни ранг бўйича жойлаштириш болани тартибга ўргатиш билан бирга ақлини ҳам ривожлантиради. 

2. Ижод учун махсус қутидан фойдаланинг

iheartorganizing.blogspot.com

Уй бўйлаб ёйилиб ётган қалам, фломастер, бўёқ ва бошқа анжомлар одамни мувозанат ҳолатидан чиқариб юборади Можароли ҳолатларнинг олдини олиш учун фарзандингизга ижод қутисини тайёрлаб беринг. Қути унда вақтни ёқимли ўтказиш, буюмларни ўз жойига қўйиш эса урф-одатнинг якуни деган тасаввур пайдо бўлсин. Бу сиз ва фарзандингиз ҳаётини осонлаштиради, ахир буюмларни қутига жойлаштириш, уларни столга тартиб билан таҳлашга қараганда тезроқ.

3. Қандай қилиб севимли робот ва қўғирчоқни йиғиштириб қўйишга мажбурлаш мумкин

agirlandagluegun.com

Агар бола робот, аскар, қўғирчоқларга боғланиб қолган бўлса, уларни қутига солиб қўйишга мажбур қилиш деяли имконисиз. Севимли ўйинчоқларни хона эшигидаги душ учун мўлжалланган шаффофранг чўнтакли органайзерга жойлаштириш вариантини таклиф этамиз. Шундай қилинса, бола билан келишиш осонроқ бўлади: биричидан, севимли ўйинчоғининг “яшаш шароити” қулай, иккинчидан эса у доим боланинг кўз ўнгида бўлади.

4. Ёйилиб ётган юмшоқ ўйинчоқларга қарши уйдаги “ҳайвонот боғи”

s-media-cache-ak0.pinimg.com

Бундай йўриқнма юмшоқ ҳайвончаларни фарзандингиз билан ўйин тариқасида бир жойга йиғишда ёрдам беради.

5. Жойни икки ва ундан ортиқ бола учун қандай чегаралаб бериш мумкин

permanentkisses.com

Ҳар бир бола чегарани ҳис қилиши керак: унинг шахсий буюмлари ва умумий буюмлар. Бу чегараларни ҳатто ота-оналар ҳам бузмаслиги керак. Буюм ва ўйинчоқларни тартибга солиш учун ҳар бир болага у жавобгар бўлган муайян ҳудудни яратинг. Масалан, рюкзак ва ўйинчоқлар учун жойга ҳар бирининг исмини ёзиб қўйинг. Шундай қилинса, болалар бир вақтда масъулиятни ҳис қилиб, ўзларини камситилган деб ҳис қилмайдилар. Бундай ёндашув оилада бир фарзанд бўлганда ҳам ўринлидир.

6. Бантик ва ўрамлар учун ғаройиб ечим

guidepatterns.com

Қизингизнинг бант, соч тўғнағичлари ва ленталарини сақлаш ва жойни тежаш учун девордан фойдаланинг: севимли безак воситаларини жойлаштириш учун махсус тахта ясанг. Шундай қилсангиз, ёш мода ишқибози учун аксессуар танлашда ўз вақтингизни ҳам тежаган бўласиз.

7. Кийимни таҳламанг, думалоқ қилиб ўранг

twotwentyone.net

Сақлашнинг бундай усули жойни тежабгина қолмасдан, биринчи навбатда зарур буюмни тезроқ топишда ёрдам беради, ахир кийимлар эндиликда бир-бирини беркитиб қўймайди. Шунингдек, бу вариант ғижим кийимлар муаммосини ҳал этади ва ҳайтингизни осонлаштиради.

8. Ўйинчоқларни ваннада жойлаштириш ғояси

theinspiredhome.org

Ваннадаги буюмлар учун мўлжалланган махсус идишлар бола чўмилаётганда ўйнайдиган ўйинчоқларни сақлаш учун мос келади. Уларни ванна пардасининг ушлаб турувчи қисмига илгак билан маҳкамлаш мумкин.

9. Ҳаммаси ўз жойида бўлиши учун болалар кароватидаги чўнтаклар

soldaeira.blogspot.com

Жуда кичик  шумтака болалар ота-оналари учун аъло даражадаги маслаҳат. Миллион хил зарур буюмлар орасида икки сўрғичдан бири қўлингиз остида бўлади.

10. Болалар китобларини кароват тепасидаги деворга жойлаштриш мумкин

pennycarnival.typepad.com

Ўз қўлингиз билан яратиш мумкин бўлган, матодан тайёрланган жавондан фойдаланинг. Китоблар тартиб билан йиғиштиришилган, бола учун уйқудан олдин уни олиш қулай – идеал ечим!

11. Автомобиль ўриндиғига органайзер осиб қўйинг

fireflycamo.com

Бу ҳам қисқа, ҳам узун саёҳатлар учун аъло ечим. Биринчидан, барча буюмлар салонда ёйилиб ётишидан ҳавотир олмайсиз. Бундай ташқари, зарур бўлган буюмлар қўл остида бўлгани учун бола ҳам ҳотиржам.

12. Турли буюмлар учун алоҳида қутилардан фойдаланинг

pinterest.com

Разм солин, боланинг турли буюм ва ўйинчоқларини қути ва ҳатто челаклар ёрдамида жойни тежаган ҳолда қулай жойлаштириш мумкин. Уларнинг устига ёзиб қўйиш ва ҳар бир буюм учун мўлжалланган жойга қат.ий риоя қилишни унутманг. Шу йўл билан болани тезроқ тартибга ўргатган бўласиз.

13. Зарур бўлмаган кийим ва ўйинчоқни вакуум халталарда сақланг

hometalk.com

Мавсумий ва кичик бўлиб қолган кийим, зарур бўлмаган ўйинчоқларни вакуум халталарда сақлаган маъқул. Бунда бумлар жойни кам эгаллайди ва ҳаёт учун кенг ҳудуд қолдиради.

14. Бола учун махсус иш жойини ташкил қилинг

kidsomania.com

Баъзида болалар хонасида шкаф ўрнига эшик билан осон ёпиладиган махсус иш ҳудудини жойлаштириш мумкин. Кўп вазифаларни бажаришдан ташқари бу кичик хона учун аъло дизайнерлик ечими. Буюмлар учун эса ихчам ғаладон қўйиш мумкин.

15. Жавон йиғма столга айлансин

kidsomania.com

Жойни кенгайтириш, шунингдек стол ва жавонлардаги тартибсиздиклардан чарчаган ота-оналар учун яна бир лайфхак. Бундай кўп функцияли шкафни доимо беритиб қўйиш мумкин.

16. Агар боланинг қўли ванна кранига етмаса

acc.lady.mail.ru

Боланинг қўл ювишдаги тартибсизлиги кўп ҳолларда сувга етиб боришдаги жисмоний ноқулайликлар билан боғлиқ. Шунинг учун бу гигиеник қоидага базўр ўрганадилар. Вазифани осонлаштиринг, қўл ювиш бола учун ёқимли жараёнга айланади. 

17. Интернетдан қандай қилиб ўз мақсадимиз йўлида фойдаланамиз

pixabay.com

Ҳеч қандай тушунтиришлар ёрдам бермаганида, оғир артиллериядан фойдаланилади. Wi-Fi паролини олиш учун ҳақиқий танлов уюштиринг: болалардан уйдаги 2-3 та аниқ вазифани бажаришини сўранг. Бундай салбий ҳисларга эга бўлмаган ўйин  – 99 фоиз муваффақият демакдир.

18. Болани ўнг ва чап оёқ кийимни ажратишга қандай ўргатиш мумкин

justsomething.co

Боланинг севимли қаҳрамонининг расмини кесиб, оёқ кийим ичига ёпиштириб қўйинг. Шу йўл билан у оёқ кийимни мустақил равишда кийишга тезроқ ўрганади.

19. Музқаймоқ истеъмол қилаётганда уст-боши кир бўлмаслиги учун

pinterest.com

Музқаймоқ таёқчасига кекс учун қоғозли шакл берувчини кийгизинг, шундай қилсангиз, музқаймоқ шакл бўйлаб қўли ёки полга оқиб тушади.

20. Болани қандай қилиб фойдали таом ейишга ўргатиш мумкин

irinazaytseva.ru

Бу кўпчилик ота-оналарнинг асосий муаммоларидан бири. Фарзандингиз билан фойдали ва оддий таомлар тайёрлаб кўринг. Ўз қўли билан тайёрланган таом, унга татиб кўриш иштиёқини берса керак. Айтганча, безатишга ижодкорона ёндашишни унутманг.