Тадқиқотларга кўра, ўртача статистик аёл ҳаётининг ошхонада ўтказади. Тан олинг, бу кам сон эмас – оддийгина таом тайёрлашга умрнинг 3 йилдан ортиғини сарфлашни тасаввур қилинг-а.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эътиборингизга деярли ҳам бир уй бекаси сотиб олишни истайдиган ошхона учун 20 та зўр жиҳозни тақдим этамиз.

1. Зираворли сиёҳ солинган ручка

CinniBird ручкаси билан юзага исталган нарсани ёзиш ёки чизиш мумкин. Бу ручкада сиёҳ ўрнида шакар, мурч, ванилин, какао, долчин ва бошқа кўплаб зираворлар ишлатилади.

2. Замонавий портатив ошхона дудбурони

Мазкур ўзига хос дудбурон анъанавий мосламани ўрнатишнинг имкони бўлмаган кичкина ошхоналар учун таклиф этилади. 

3. Нонушта тайёрлаш учун «3 таси 1 да» қурилмаси

Ушбу қурилма ёрдамида бир йўла қовурилган тухум, тостлар, қовурилган сосискалар ва қаҳвадан иборат тўлақонли нонуштани тайёрлаш мумкин. Сўнгра яна нимадир пиширса ҳам бўлади. Хуллас, бу гаджет бир вақтнинг ўзида бир нечта ошхона жиҳозларининг ўрнини босади.

4. Ультратовушли термометр

Бу мослама ультратовуш ёрдамида тайёрланаётган маҳсулотнинг ҳароратини аниқлаб, Wi-Fi тармоқлари орқали маълумотларни смартфонга узатади.

5. Тезкор қўл қирғичи

Мана бу соддагина мослама ёрдамида бир неча сония ичида исталган нарсани, ҳаттоки улкан карамни ҳам майдалаш мумкин. Оддийлик ва тезлик ҳайратга солади!

6.Кузатиш ойнаси бор тостер

Кўринишидан оддий бўлган бу жиҳоз бошқа тостерларда бўлмаган хусусиятга эга: шаффоф ойна орқали ноннинг қовурилиш ҳолатини кузатиш ва етарлича қизарган деган фикрга келганда олиш мумкин.

7. Олча данакларини олиш учун гаджет

Бу антиқа мослама бир зумда олча данакларидан ҳалос бўлиш имконини беради.

8. Мева ва сабзавотлар пўстини арчиш учун пичоқ

Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, мазкур оддий қурилма мевалар ва сабзавотлар, масалан қовун, бодринг, ширин гармдорининг пўстини осонгина арчади.

9. Пицца учун велосипед шаклидаги пичоқ

Бундай пицца пичоғи ёрдамида энг қайноқ ва баланд пиццани осон ва ҳавфсиз кесиш мумкин.

10. Помидорларни тозалаш учун пичоқ

Бир қарашда қўрқинчли кўринган мана бу асбоб ёрдамида ҳеч қийналмасдан помидорларни тозалаш мумкин.

11. Макарон тайёрлаш учун мослама

Ушбу қимматли гаджет ҳамирни ўзи қориб, унинг тайёрлигини аниқлайди ва турли кўриниш ҳамда узунликдаги макаронларни ҳосил қилишга ёрдам беради. Сизга фақат уларни пишириш ва ейиш қолади.

12. Қопқоқлар учун силикон тиқинлар

Мана бу антиқа буюмлар таомни тайёрлашда ортиқча буғни чиқариб юборишга ёрдам бериб, кўп қайнаб кетишига йўл қўймайди.

13. Вертикал омлет тайёрлаш учун мослама

Мазкур ўзига хос гаджет чўзинчоқ шаклидаги омлетларни пиширади ва уларни кейин бошқа таомлар тайёрлашда ишлатиш ёки хот-дог ичига сосиска ўрнига қўйиш мумкин.

14. Грильни тозалаш учун чўтка

Мана бу инновацион жиҳоз грильни ёғли ифлосланишлардан тозалаш учун буғ кучидан фойдаланади.

15. Картошка учун пресс

Бу ошхона жиҳозининг ишлаб чиқарувчилари пюре қилишда саримсоқ учун прессдан илҳом олган кўринади. 

16. Портатив ёғ аралаштиргич

Энди ёғни аралаштириш қийинчилик туғдирмайди, албатта, сизда мана бу мини-аралаштиргич бўлса.

17. Бутилка учун Оловуддин чироғи шаклидаги тиқин

Мана бу антиқа тиқин ёрдамида бир томчи ҳам тўкмасдан ёғ қуйишдан ташқари, чироқнинг устки қисмигашунчаки босиш орқали идишни маҳкам ёпиш мумкин. 

18. Кўкатлар учун тегирмон

Бу тегирмон оддийгина бурагични айлантириш орқали исталган кўкатни майдалайди. Бундан ташқари, мосламадаги махсус тешиклар ёрдамида розмарин баргларини поясидан ажратиш мумкин. 

19. Фри картошкасини кесиш учун пресс

Мазкур пресс ёрдамида бир зумда фри тайёрлаш учун картошкани кесиш мумкин. 

20. Цитруслар учун шарбат чиқарувчи-лейка

Ушбу қизиқ ошхона жиҳози лимон шарбатини осонгина сиқиб олиш ва шу заҳоти уни салат ёки бошқа таом устидан қуйиш имконини беради.

Сиз ошхонангизда бу гаджетларнинг қайси биридан фойдаланишни истардингиз?