Интернетда самарадорликни оширишнинг сеҳрли усуллари ҳақида етарли даражада мақолалар бор. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам аслида фойдали эмас.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам аслида фойдали эмас. Бу мақолада Quora – билимлар билан алмашиниш хизматининг минглаб фойдаланувчилари томонидан маъқулланган, текширилган маслаҳатлар рўйхатини учратасиз. Ҳеч қандай сеҳр йўқ, фақат амалиёт. 

1. Сиз учун муҳим бўлга нарсани аниқланг ва бу масалага алоҳида эътибор қаратинг. Акс ҳолда бугун бажараётган ишларингизнинг 80 фоизи узоқ истиқболда ҳеч қандай натижа келтирмайди. Аниқ мақсадсиз у фойдасиз ишга айланади.

2. Уйқу, егулик ва жисмоний машқлар сизга натижани уч баравар оширишда ёрдам берида олади, чунки улар диққат, иштиёқ ва қувват даражасини оширади.

3. Икки дақиқа қоидаси. Агар қайсидир иш (хатга жавоб бериш ёки столни тозалаш)ни икки дақиқа ичида бажара олсангиз, уни айнан ҳозир бажаринг. Агар бу ишни кейинга қолдиришга қарор қилсангиз, у ҳолда биринчидан, бу иш учун кўпроқ вақт сарфлайсиз, иккинчидан буни бажарашингизга кафолат умуман йўқ.

4. Беш дақиқа қоидаси. Бекорчиликка қарши курашишнинг аъло усули шундан иборатки, “жуда қийин вазифа”ни ҳал этишни мақсад қилиш эмас, унга бор-йўғи кейинги беш дақиқангизни ажратиш лозим. Бунда муҳими бошлаб олиш, охирига етиб келганингизни ҳам сезмай қоласиз.

5. Сейнфелд қоидаси. Агар қайсидир соҳанинг “энг зўри” бўлишни истасангиз, у билан ҳар куни шуғулланинг.

6. Одатларингиз устида ишланг. Тўғри одатлар олдинга қўйилган мақсадларга эришишда ҳар қандай инсонга ижобий ёрдам беради.

7. Хотирангизга умид қилманг. Даҳо бўлсангиз ҳам барчасини миянгизда сақлай олмайсиз. Ён дафтарингизга изоҳлар ёзинг, вазифалар рўйхатини тузинг, уларни телефонда режаларштиринг ва ҳ.к

8. Қанча инструмент керак бўлса, ана шунчадан фойдаланинг. Бугун ўзаро рақобатдош дастур, хизмат ва қурилмалар мавжуд. Вазифаларни бажариш учун энг қулайини танланг ва бошқаларидан воз кечинг.

9. Интизом — биз учун ҳамма нарса. Икки нарсадан бошлаган маъқул: ҳар куни эрталаб кунни режалаштириш ва ҳар куни кечки пайт қисқа ҳисобот ёзиш. Бу сизга истиқболларни аниқлаш, кераксиз ишларни ажратиб олиш ва айнан зарур бўлганларини бажаришда ёрдам беради.

10. Ҳар доим қулоқчин тақиб олинг. Доимий равишда мусиқа тинглаш шарт эмас, бу сизга атрофдагиларнинг мурожаатларига эътибор бермаслик имконини беради.

12. Почтани доимий равишда текширишни бас қилинг. Кунингизни электрон почтани ўқиш билан бошламанг ва у билан якунламанг. Буни бир кунда уч мартадан ортиқ бажармасликка ҳаракат қилинг, масалан соат эрталаб 11, кундузи 2 ва кечки пайт 5да. Ёдда тутинг, почтангиз вазифалар рўйхати эмас. Уни ҳал қилиниши керак бўлган ишларни режалаштирувчи, файлларни сақловчи, шахсий ёзишмаларни эса архивга жойлаштириб, тозаланг.

13. Телефон қўнғироқлари билан ҳам айнан шундай. Ким сизга доим алоқада бўлишингиз керак деб айтди? Банд бўлганингизда телефонни ўчириб қўйинг ва уни муайян бир вақтда ёқинг. Кимга керак бўлса, қайта қўнғироқ қилади, зарур бўлмаганлар – сизни безовта қилолмайди.

14. Кичик вазифаларни гуруҳланг. Почтани текшириш, телефонда суҳбатлашиш, Facebook ва б.

15. MI3 қоидаси. Бу қисқартма Most Important three tasks бўлиб, у кунни энг муҳим уч вазифа билан бошлаш кераклигин англатади, қолганлари эса вазиятга қара ҳал этилади. 

16. Ирода чегараланган. Муҳим қарорларни куннинг биринчи қисмида қабул қилишга ҳаракат қилинг, иккинчи даражали ва аҳамиятсиз бўлганларини эса максимал даражада четлаштиринг. 

17. Энг муҳими. Ҳар доим ўзингиздан қайси энг кучли нарсани айнан ҳозир бажара олишингизнисўранг. Сўнг 4-рақамли қоидадан фойдаланинг.

18. Мукаммалик ортидан қувиб, вақтни бой берманг. Маҳсулотингизга чексиз марта ишлов бераверманг. Стартап дунёсида айтганларидек, “агар бироз бўлсада маҳсулотингиздан уялаётган бўлсангиз, демак сиз уни жуда кеч ишга туширяпсиз.

19. Босим мўъжиза ярата олади. Шижоат учун мукофот ва ижтимоий мажбуриятлардан фойдаланинг. Жазоланишдан қўрқиш ва мақтов учун интилиш энг қисқа муддатларда мўъжиза яратишга қодир.

20. Бекорчиликни режалаштиринг. Баъзида ҳеч нима қилмаслик миянгизга қувват бериши мумкин. Бу жараённи назорат остида ушлаш муҳим.

21. Ўчириб ташланг. “Йўқ” денг. Эътибор берманг. Ўзгаларнинг режаларини бузинг. Ҳаётингизни ҳамкасбларнинг иш графигига қулай жойлашган ҳолда эмас, шахсий режага асосан қуришга ҳаракат қилинг.

22. Ясама қобилиятсизлилик. Бу аввалги қоидани қўллашнинг дипломатик усули.

Ана бўлди. Умид қиламизи, бу қоидалар сизга маҳсулдор бўлиш ва вақтингизни самаралироқ бошқаришда ёрдам беради. Бизга ўз фикрингиз ҳақида изоҳ қолдиришни унутманг.