• 10
  • 1
  •  
  •  
  •  
    11
    Shares

Катта ёки кичик шаҳарда яшовчи ҳар бир одам баъзида у иродамизни синовга солишини яхши билади. Айрим муаммоларни бошқаларига нисбатан ечиш осон бўлишига қарамай, дизайнерлар жамоат жойларини яхшилаш учун бор маҳоратларини ишга соладилар. Улар энг самарали, иқтисодий жиҳатдан фойдали ечимни топиш учун одамларнинг эҳтиёжларини инобатга оладилар.

Эътиборингизга мегаполисдаги ҳаётни анча осонлаштирадиган айрим дизайн ғояларини тақдим этамиз. Мақоланинг якунида ушбу шаҳар муҳити элементларининг ихтирочилари шахсий қаҳрамонларингизга айланадилар.

1.Ёмон об-ҳаво ва қоронғида пиёдалар ва ҳайдовчиларни огоҳлантирувчи ақлли пиёдалар ўтиш жойи

2. Сув пуркагичлар йўллар ифлосланишининг олдини олади

3. Автобус ичидаги кутубхона кундалик қатновларда зериктирмайди

4. Тезкор шосседа электрмобилларни симсиз қувватлаш учун махсус йўлак

5. Ушбу спиралсимон тушиш йўли эскалаторнинг муқобилидир, чунки баъзан катталар ҳам ўзларини боладек ҳис қилишни истайдилар

6. Ёрқин диодли ўриндиқлар ҳар қандай зерикарли муҳитни безайди

7. “Бошланғич мактаб ёнида самокатлар туриши учун махсус мослама ўрнатилган”

8. Ёмғирпўшлар учун қулфлар – уйга қайтишда ивиб кетмаслик учун

9. Жамоат транспортининг полидаги 3D-принтлар билан сафар қувноқроқ ўтади

10. Энди бекатда вақтни ўтказиш осон: арғимчоқда учинг!

11. Қуёш батареясида ишловчи тебранма курсида нафақат дам олиш, балки электрон қурилмани қувватлаш ҳам мумкин

IMG_9469

12. Норвегияда велосипедлар учун мўлжалланган эскалатор туфайли тоғга кўтарилиш осонлашди

13. Ҳожатхонада ўрнатилган чироқлар қайси бўлма бўшлигини кўрсатади

14. Идишларни сув билан тўлдириш учун мўлжалланган фильтрли кранлардан барча шаҳарликлар фойдаланишлари мумкин

15. Бу поездда велосипедлар вагон ичида жой эгалламаслиги учун махсус платформа мавжуд

16. Бундай лифтлар билан машинангиз қайси қаватда турганини ҳеч қачон унутмайсиз

Лифт эшигидаги ёзув «Унутманг».

17. Ҳар бир ўриндиқда USB уланадиган сим — ҳақиқатга айланган орзу

18. “Мен яшайдиган туманда итлар ҳам кичик сув фавворларидан фойдаланишлари мумкин”

19. Ушбу арғимчоқдаги денгиз тошбақаси жисмоний имкониятлари чекланган болалар учун махсус ўрнатилган

20. Бу тураргоҳда машиналар учун жойлар ўртасида одамлар бир-бирининг машиналарини қирмаслиги учун юмшоқ тўсиқлар ўрнатилган

21. Шаҳар четига қатновчи поездда болаларни сафар чоғида банд қилиш учун махсус жой ташкил этилган  

22. Денгиз манзарасидан баҳраманд бўлишни истаганлар учун ёмғирпўшлар ўрнига улкан шляпалар

Сизнингча қайси дизайнерлик ғоялари шаҳрингизга мос келган бўларди?