• 22
  • 1
  •  
  •  
  •  
    23
    Shares

Ҳақиқатдан ҳам яхши совға албатта қиммат бўлиши шарт эмас. Инсон нима билан қизиқишини эслаб, бироз тасаввурни ишлатсангиз, Сизнинг совғангиз ўзи аталган шахсни мамнун қилишини ва унда ижобий ҳиссиётлар уйғотишини кафолатлаймиз.

Танлашга қийналаётган бўлсангиз, бир кунни ажратинг ва севган йигитингиз билан дўкон айланинг. Бу орада, айнан қайси маҳсулотлар унда кўпроқ қизиқиш уйғотишига эътибор беринг. Кейинги босқичда маблағни белгиланг ва Янги Йил совғасини танлашга киришинг.

Маслаҳат. Ўта қимматли нарсани танлаш шарт эмас, чунки бу йигитни ноқулай аҳволга солади ва у ўзини совғани қайтаришга мажбурдек ҳис қилади.

Бироз романтик руҳдаги совғалар

  1. Эсдалик ёзуви ўйиб туширилган финжон ёки телефон ғилофи.
  1. Қўлда ясалган совғалар – бундай совғаларнинг афзаллиги уларнинг доим эксклюзив бўлишидадир, зеро бу муаллифлик иши. Бундай совғалар сирасига иссиқ, жунли буюмлар – свитер, шапка, шарфни киритиш мумкин.
  1. Табиий чармдан ишланган қўлқоплар ёки камар.
  1. Атир. Бу совғанинг одатийлиги ва номақбуллиги ҳақида кўп гапирилишига қарамай, эркак киши машҳур бренднинг қимматли атирига ҳурсанд бўлади. Айниқса, у ёш ва ўз имижига эътибор қаратадиган йигит бўлса. Бироқ, йигит киши ифор борасида севган қизи билан маслаҳатлашгани маъқул.
  1. Урфга мос ёмғирпўш (зонт).

Фойдали маиший совғалар:

  1. Барбекю учун тўплам. Аксарият эркаклар овқат тайёрлашни ёқтирадилар. Айниқса кўмирда гўшт пиширишни қойиллатадилар. Барбекю тўплами эса ёз яқин қолганини эслатиш учун яхши совға.
  1. Симсиз bluetooth қулоқчинлар.
  1. Сабвуферли колонкалар.
  1. Фитнес-браслет. Чиройли, урфга мос, замонавий, технологик аксессуар саломатликка эътибор қаратишга ёрдам беради.
  1. Пауэрбанк. Йигитингизни ҳайратга солиш  учун таъсирчан ўйма ёзув ёки антиқа дизайнга буюртма беринг.
  1. Клавиатура, сичқонча. Эҳтимол, йигитингиз клавиатураси ёки сичқончасини янада илғор ва замонавий шаклига ўзгартириш вақти келгандир.
  1. Термокружка ёки иситувчи таглик. Таглик ноутбукка уланади ва доим иссиқ ичимлик қўл остида бўлишига имкон беради. Термокружкани эса шунчаки ўзи билан олиб юриш қулай.
  1. Органайзер-таглик. Ушбу мослама иш столини майда-чуйда нарсалардан тозалаш учун мўлжалланган. Шунингдек, телефон қўйиладиган қуйлай моделлар мавжуд. Бундай совға офисда ёки уйда ишлайдиган одамга тўғри келади.
  1. Рюкзак. Доим ўзингиз билан бирга олиб юриш керак бўлган турли нарсалар учун қулай нарса. Рюкзак шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш ёки саёҳатлар учун ҳаракатчан йигитга мос келади.
  1. Портмоне, борсетка. Тангалар, калитлар, ташрифномалар, қоғозлар… Бу майда-чуйдаларни нима қилиш керак? Ҳамёнга солиш. Айрим одамлар атайин портмонедан фойдаланмайдилар, аммо уни харид қилганларидан кейин бунинг қанчалик қулайлигига ишонч ҳосил қиладилар.
  1. Спорт сумкаси. Машғулотлар залини афзал кўрадиганлар учун машқ қилишда керак бўладиган пишиқ, чиройли сумка мос келади.
  1. Автомобиль аксессуарлари. Компрессор, органайзер, қувватлаш мосламаси, навигатор, магнитола, иситувчи қопламалар ва ҳ.к. Машина эгаси учун кўплаб қизиқарли вариантлар мавжуд.
  1. Электр соқол олгич ёки триммер. Соқол – эркак кишининг фахри ва ортиқча дахмазасидир. Ахир, соқолни доим олишга тўғри келади. Бу жараённи янада ёқимли ва қулай қилиш учун йигитингизга электр соқол олгич совға қилинг.
  1. Концертга чипталар. Ширинлик ўрнида инсон билан бутун ҳаёти давомида бирга қоладиган энг қизиқ нарсалар – таассуротларни қолдирдик. Биргаликда севимли гуруҳингиз концертига боринг, ҳам ўзингизга, ҳам йигитингизга совға қилинг.
  1. Кинога ташриф. Биргаликда яхши кинога бориш ҳам ажойиб совға. Зеро, олдинда шунча дам олиш кунлари бор, улардан иложи борича кўпроқ фойда олишга ҳаракат қилинг.
  1. Таълим олиш, курслар. Агар йигитингиз анчадан буён чет тили курсига ёзилишни истаган бўлса, янги йил боши бу иш учун энг маъқул вақт.
  1. Китоблар. Масалан, ўзини ривожлантириш, ижод ёки бизнес юритиш ҳақида. Янги Йилни янги ғоялар билан бошланг.

Унутманг – ҳеч қандай, ҳаттоки энг қимматли совға ҳам, кўрсатилган эътибор ва ижобий ҳиссиётларга тенг келолмайди. Яхши гапларингизни аяманг, яқинларингизга уларни қанчалик қадрлашингизни айтинг ва иложи борича кўпроқ бирга вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.

Қуйида сиз барча оила аъзоларингизнинг хохиш ва истакларидаги совғаларни топишингиз мумкин 🙂

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!