• 9
  • 1
  •  
  •  
  •  
    10
    Shares

Янги Йил совғаларини танлаш анча мураккаб вазифа ва бунга дўконларда совғалар тақчиллиги эмас, балки аксинча, уларнинг жуда кўплиги сабабдир. Баъзан, бирон-бир фойдали, керакли, аммо байрам кайфиятидан мутлақо узоқ буюмни харид қилиш истаги кучли бўлади.

Совға севимли инсонингиз учун ҳақиқий сюрпризга айланиши, уни қувонтириши, муҳаббатингизнинг чин исботи бўлиши керак. Янги Йилда рафиқангизга совға қилиш мумкин бўлган ва ҳеч қачон долзарблигини йўқотмайдиган минглаб ғоялар мавжуд.

Жумладан:

  1. Оёқлар учун гидромассажли ванна. Ўзингиз массаж қилишни билмайсиз, аммо рафиқангизни ҳурсанд қилишни истайсизми? Массаж процедуралари жуда ёқимли бўлади ва кечани яхши ўтказишга ёрдам беради.
  1. Замонавий кастрюллар тўплами – тажрибали ва синчков уй бекаларини ҳурсанд қилади. Керакли тўпламни топиш учун аввалдан биргаликда дўконга бориш зарур.
  1. Фитнес-залга абонемент – бундай совға замонавий аёлларга қўл келади. Албатта, аёл бу ҳақида анчадан буён орзу қилган бўлиши керак.
  1. Ноутбук учун сумка – рафиқангиз офисда ишлаб, кўпинча ноутбукни целлофан халтада ёки ишқаланиб кетган сумкада олиб юрадиган бўлса, бундай совға унга жуда ёқади.
  1. Тақинчоқлар, пардоз воситаларини сақлаш учун органайзер;
  1. Аёлнинг уйдаги кундалик ишини енгиллаштира оладиган маиший ёки ошхона техникасини биргаликда харид қилиш.
  1. Севимли артистининг концертига чипталар ҳам рафиқангизни ҳурсанд қилади.
  1. Севимли атир, аммо севимли инсонингиз дидини яхши билишингиз шарти билан.
  1. Сочларни парваришлаш техникаси – Сиз фақат фен ёки кўплаб мосламали моделларни танлашингиз, қўшимчасига эса – тортувчи қисқичлар ва жингалак қиладиган плойка олиш мумкин.
  1. Сочлар учун косметик воситалар тўплами – уларни, масалан юз креми сингари, танлаш қийин эмас. Ушбу тўпламга мусслар, шампунлар, ниқоблар, кондиционерлар ва қотирувчи лаклар киради.
  1. Катта хона ўсимлиги – уй интерьерини безайди ёки урғу беради, хона кўринишини янгилайди. Фикуслар, йирик баргли бегониялар, кипарислар – энг кенг тарқалган турлардир.
  1. Маиший техника турлари – аёллар ҳамма нарсада мутаносибликка амал қилишни ёқтирганлари сабабли, дизайни бўйича ўхшаш чойнак ёки тостер уйни безашга ёрдам беради.
  1. Янги йил интерьерларида профессионал суратга тушиш – сюжетли сессиялар ёшгина хонимчаларга ҳам, каттароқ ёшдаги аёлларга ҳам манзур бўлади: қиролича бўлиш ҳаммага ёқади. Альбом ҳам эсдалик бўлиб қолади.
  1. Аёллар учун саёҳат чемодани – мустақил саёҳатлар, иш сафарларида қўл келади. Аёллар учун мўлжалланган ва сафарларда ишлатиладиган оилавий кофрларга ўхшаш моделларга эътибор қаратинг.
  1. Ғилофдаги маникюр жиҳозлари – харид қилишдан аввал рафиқангизга қандай марка ёқишини сўранг. Совғанинг қиймати ундаги жиҳозлар ва фирма сифатига боғлиқ.
  1. Романлар тўпламидан иборат электрон китоб, китоблар тўплами ҳам тўғри келади.
  1. Торшер – ётоқхонадаги шахсий бурчакни безатиш ёки меҳмонхонада дам олиш жойини яратиш учун мос келади. Хона интерьерининг услуби ва рангига мос моделни танланг.
  1. Гуллар учун гулдон – бунда гулдоннинг турига эътибор бериш керак: юпқа шишадан ишланган ўртача ҳажмдаги гулдон тумба устига кичик гулдасталар қўйиш учун, биллур ёки дизайнер гулдони – йирик композициялар учун тўғри келади.
  1. Буғли дазмол станцияси – бундай совға прагматик уй бекаларини ҳайратга солади. Агрегат костюмлар ва пальтоларни ғижим бурчакларни қолдирмай буғда текислаш имконини беради.
  1. Битта тўпламдаги бир нечта кашпо – бундай совға варианти учун керамика ёки пишиқ пластикдан ишланган турли катталикдаги буюмларни танланг. Кўзга ташланмайдиган принтли ёки бир хил рангдаги моделлар маъқулроқ.
  1. Бир жуфт стол лампалари ёки бра – тўплам ётоқхона ёки меҳмонхона учун харид қилинади. Ушбу харид уйда таъмирлаш ёки дизайн ўзгартириш кутилаётган бўлса, ажойиб сюрпризга айланади.
  1. Тақинчоқлар учун қутича – рафиқангизнинг узуклари ва зираклари кўп бўлмаса, кичик чинни қутиларни сотиб олинг. Чарм ва баҳмал билан қопланган қутилар эса катта тўпламлар учун мос келади.
  1. Иссиқ адёл ва диван ёстиқчалари – ташқаридаги шовқиндан уйдаги шинамликни афзал кўрадиган рафиқалар учун мўлжалланган.
  1. Шаҳарнинг нуфузли ресторанида романтик кечки таом

Қуйида сиз барча оила аъзоларингизнинг хохиш ва истакларидаги совғаларни топишингиз мумкин 🙂

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!