•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Чамамизда, бу энг мураккаб вазифа. Нимага дейсизми? Гап шундаки, ҳар бир қиз ўзига хос ноёб бўлади, шунга мувофиқ равишда совға ҳам ўша қиз учун индивидуал равишда танланиши керак.

Албатта, севган қизингиз омилкор бўлиб, ўзи истаган совғага шаъма қилса, омадингиз келган бўлади. Қолганлар эса севган қизлари нимани орзу қилишини топишга ҳаракат қиладилар.

Табиийки, қизлар севган инсонлари билан бирга вақт ўтказишни яхши кўрадилар, шу боис биргаликдаги тадбирлар ажойиб Янги Йил совғаси бўлади:

  1. Байрамона Янги Йил фотосессияси. Бу кўнгилочар тадбир бутун умрга эсда қолади, шунингдек чиройли профессионал суратларга эга бўласиз.
  1. Музда учиш. Агар севгилингиз музда учишни яхши кўрса ва билса ёки ўрганишни истаса, бундай совға унга ёқиши тайин.
  1. Қимматли ресторанда романтик кечки таом – хотиржам вазиятда севгилингиз билан қалбдан суҳбатлаша оласиз.
  1. Янги йил томошасига чипталар.

Шунингдек, севган қизингизга романтикага хос ва биринчи заруратга оид турли буюмлар ҳам ёқиши мумкин:

  1. Ақлли соат ҳар дақиқада севгилингизга сизни эслатиб турадиган ажойиб совға. Бунда, қадамлар трекерига эга арзонроқ моделни ёки қўнғироқ қилиш имконига эга қимматроқ вариантларни ҳам танлаш мумкин.
  1. Ташқи қаттиқ диск. Унда сақлайдиган жой бўлмаган минглаб суратлар ва видеолар йўқ деб ўйлайсизми? Диск айнан шуларни сақлашга ва қайта-қайта томоша қилишга ёрдам беради.
  1. Машҳур бренд қулоқчинлари ҳар қандай қиз учун яхши совғадир. Ҳозирда яхши сифати ва узоқ муддат хизмат кўрсатиши билан ажралиб турадиган симсиз моделлар оммалашган.
  1. Термокружка – тоғ сафари ёки офисдаги оддий иш куни учун мос келадиган ажойиб ва узоқ муддатли совға.
  1. Яхши китоб – агар севган қизингиз ўқишни яхши кўрса ва шахсий китоблар тўпламига эга бўлса.
  1. Иссиқ адёл, ёрқин шапка ва шарф – ғамҳўрлигингизни намоён этадиган энг шинам совға. Бунда, юмшоқ момиқни ёки Янги йил мавзусидаги суратни танлаш мумкин.
  1. Чиройли ва амалий қўлқоплар. Бунда, чармдан ишланган, тўқилган ёки жундан ясалган, сенсор экранлар билан ишлаш учун махсус тайёрланган буюмни танлаш мумкин.
  1. Фен, плойка ёки стайлер. Ҳар бир қиз ўзига оро беришни яхши кўради. Алишувчи қисмларга эга универсал моделларни танланг, бундай совға севгилингизга қиёфалар билан синов ўтказиш ва деярли ҳар куни сочини турмаклаш имконини беради.
  1. Пардоз воситалари учун қутича. Одатда, ҳар бир қизда пардоз воситалари захираси бўлади. Унга ўзига хос антиқа қутичани совға қилинг, бундай совға муносиб баҳоланади.
  1. Портатив колонка. Кайфиятни кўтарадиган ва ҳар қандай қизга ёқадиган ажойиб Янги Йил совғаси. Ахир Янги йил байрамида биз кўпроқ мусиқа тинглаймиз.
  1. Агар имконингиз бўлса, гўзаллик салонига абонемент олиш мумкин.
  1. Қутича. Бу энг анъанавий ғоялардан бири, аммо шу билан бирга чиройли ва ўзгача безатилган қутича деярли ҳар бир қизга керак бўлади, шу боис муносабатларингиз у қадар яқин бўлмаса, жуда қўл келади.
  1. Қизнинг сурати туширилган постер. У қизнинг хонадони  безагига айланиши муқаррар, шу сабабли замонавий ва Янги Йил мавзусида бўлМАган бирон-бир суратни танлаган маъқул. Шунда совғангиз вақт ўтгач ҳам долзарблигини йўқотмайди.
  1. Ширинликлардан ясалган гулдаста. Аксарият қизлар ширинлик шайдоси бўлади, бунда арча шохлари ва ялтироқлар қўшилса, ажойиб Янги Йил совғаси пайдо бўлади.
  1. Тувакдаги жонли гул. Бу чиройли гул ёки арча бўлиши мумкин. Севгилингизи кейинчалик уни кўчага экиши ёки Янги йил безаги сифатида уйда қолдириши мумкин.
  1. Видеотабрик. Бу орада, ўтган йилдаги воқеалар, масалан, танишувингиз тўғрисида кичик фильм яратиб, қизга флешка ёки дискда совға қилиш мумкин.
  1. Пауэрбанк – Янги Йил рамзларидан бири, ўйинчоқ ва ҳ.к. шаклида. Қизнинг сурати туширилган бўлиши ҳам мумкин.
  1. Қизнинг суратлари туширилган катта очилувчи календарь.
  1. Ҳаво намлантиргич. Бундай романтик бўлмаган, аммо жуда ўзига хос совға севган қизингизга кўп фойда келтиради. У қизнинг терисини ва шиллиқ қаватларини қуришдан, демак эрта қаришдан сақлайди. Шунингдек, мослама билан хонадонда ёки ишда нафас олиш ҳам енгиллашади.
  1. Мобил телефон учун таглик. Бунда тошлар ёки қизнинг сурати билан безатилган замонавий попсокетни ёхуд столга қўйиладиган док-станцияни танлаш мумкин.

Маслаҳат. Агар қизга нисбатан жиддий муносабатда бўлсангиз, уни қимматли атир билан ҳайрон қолдиринг. Бунда сизга парфюмерия ёки косметика дўкони сертификати ёрдам беради. Бироқ, бу энг охирги ғоя эканлигини ва бошқа шахсий нарса излаган маъқуллигини ҳисобга олинг.

Унутманг – ҳеч қандай, ҳаттоки энг қимматли совға ҳам, кўрсатилган эътибор ва ижобий ҳиссиётларга тенг келолмайди. Яхши гапларингизни аяманг, яқинларингизга уларни қанчалик қадрлашингизни айтинг ва иложи борича кўпроқ бирга вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!