Тушкун ҳаёллар сизни чулғаб олишига имкон бериш орқали ўзингизни адоғи йўқ қайғу гирдобига отасиз. Шунинг учун уларни иложи борича тезроқ йўқотиш керак.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Тушкунликдан азият чекадиган одамлар ўзларидаги салбий ҳиссиётлар, фикрлар, шубҳалар ва гумонлар орасида қолиб кетган. Бу чегаралар шу қадар кучли босим ўтказадики, инсон вазиятни соғлом баҳолашга ва бошқаларнинг фикрига қулоқ тутишга қодир бўлмайди.

Тушкунликка қарши кураш катта кучни талаб этади. Бироқ, бир қарашда энг оддий бўлиб кўринган ҳаракатлар ҳам мазкур муаммони енгишга ёрдам беради.

1. Медитация билан шуғулланинг

Медитация (маънавий баркамолликка эришиш учун ички мушоҳадани амалга ошириш)  серотонин ва норадреналин ишлаб чиқарилишини жадаллаштириши исботланган. Мазкур икки муҳим нейротрансмиттер даражасининг пастлиги қайғу ҳиссини уйғотади. Мунтазам медитация салбий ҳаёлларни босиш, атрофдаги олам гўзаллигини кўриш ва ўзингизни тетик ҳамда жонли ҳис қилиш имконини беради.

Тонгда ва уйқудан аввал кунига бир дақиқадан медитация қилишни бошланг. Хоҳишингизга қараб вақтни узайтириш мумкин.

2. Дўстлар билан мулоқот қилинг

Ҳеч ким билан гаплашишга кучингиз қолмаган тақдирда ҳам, ўзингизни мажбурланг. Жамиятдан яккаланиш тушкун ҳолатингизни фақат мустаҳкамлайди. Дўстлар кайфиятингизни кўтаришга ва қувват бағишлашга ёрдам беради.

3. Спорт билан шуғулланинг

Спорт қувонч ва бахт гормони – эндорфин даражасини оширади. Мунтазам машқлар нафақат тушкунлик, балки бошқа касалликларни енгишга ёрдам беради. Спорт организмни мустаҳкамлаб, босимни тиклайди ва юрак касалликлари хавфини камайтиради.

Олимлар меъёрий жисмоний зўриқиш билан шуғулланишни, масалан ҳафтасига 3-4 маротаба 30-60 дақиқадан юришни тавсия қиладилар.

4. Тўғри овқатланинг

Саломатлик ҳолати ҳаёлларимиз ва ҳиссиётларимизга бевосита таъсир кўрсатади. Касаллик қувватни олади ва кайфиятни ёмонлаштиради. Тўғри овқатланиш – яхши саломатлик калитидир.

Мувозанатланган тарзда овқатланинг. Организм ўзига зарур барча витаминларни олиши керак.

5. Илхомлантирувчи китобларни ўқинг

Доимий ўзини-ўзи ривожлантириш ҳар бир инсон учун жуда муҳим. Билимларни эса асосан китоблардан оламиз.

Сўнгги вақтда илҳомлантирувчи китоблар оммалашди. Улар позитив фикрлаш ҳақида сўзлаб, ўзини таҳлил қилишни ўргатади ҳамда кўплаб муаммоларни енгишга ёрдам беради. Сиз айнан ўзингизга мосини танлашингиз мумкин.

6. Психиатр билан гаплашинг

Малакали психиатр тушкунликни енгишга ёрдам беради. У сизни тинглайди ва қандай қилиб ижобий фикрлашни ўргатади.

Шунингдек, одамлар бир-бирлари билан тажрибаларини ўртоқлашадиган қўллаб-қувватлаш гуруҳлари мавжуд. Тушкунликни ёлғизликда енгиш оғирроқ. Шу билан бирга, бу янги танишлар орттиришнинг ажойиб имкони.

7. Ижтимоий ҳаётда иштирок этинг

Тўрт девор ичида ўтирманг. Жамоат тадбирларига боринг, одамлар билан гаплашинг. Атрофдагиларнинг яхши кайфияти юқумли бўлади. Бу сизга зарур қувват манбаини бериб, салбий ҳаёллардан озод этади.

8. Миннатдорчиликлар кундалигини тутинг

Ҳар кеч кун давомида юз берган барча яхши воқеаларни ёзиб боринг. Бу воқеалар нима учун сизни бахтлироқ қилишини батафсил ёзинг. Бугун нима учун миннатдор эканлигингизни санаб ўтинг.

Мазкур усул стресс даражасини камайтириб, уйқудан аввал сизни тинчлантиради.

9. Келгуси кун учун олдингизга уч мақсад қўйинг

Режалаштириш кун охиригача бажаришни истаган аниқ вазифага диққат қаратишга ёрдам беради. Қандайдир мақсадга эришганда, кайфият яхшиланади ва ўз кучига бўлган ишонч ортади. Кичик қадамлар сизни катта натижаларга қандай олиб келганини сезмай қоласиз.

10. Ҳушчақчақ мусиқани тингланг

Мусиқа руҳий ҳолатимизга таъсир қиладиган ғаройиб хусусиятга эга. Шунинг учун омадсиз севги ҳақидаги тушкун қўшиқларни тинглаш орқали вазиятни чуқурлаштириш шарт эмас.

11. Кўпроқ кулинг

Кулгу умрни узайтириш ҳаммамизга маълум. Кулгу вақтида мия қувонч ва қониқиш гормони ҳисобланган дофамин ишлаб чиқаради. Шу боис қанча кўп кулсак, шунча бахтлироқ бўламиз.

Тонгни табассумдан бошланг, шунда кун давомида ўзингизни анча яхши ҳис қиласиз.

12. Етти кун давомида ақлий парҳез тутинг

Тушкун ҳаёлларни йўқотиш учун бутун фикрлашни қайта дастурлаш зарур. Бунинг учун бир ҳафта давомида уни ўзгартириш устида ишланг.

Салбий фикрлар чулғаб олаётганини сезган заҳотингиз қандайдир яхши нарсалар ҳақида ўйланг. Сизни нима қувонтиришини эсланг. Ҳаёлларингизнинг соҳибига айланинг.

13. Эски аразларни қўйиб юборинг

Жаҳл қилиш – гўёки заҳар ичиб, бошқа одамнинг ўлимини кутишдир.


Будда


Аразларни ҳаёлимиздан чиқара олмасак, ичимизда салбий қувват тўпланади. Нафрат бошқа одамларда эмас, ўзимизнинг аҳволимизда акс этади.

14. Бошқаларни кечиринг

Ечим топмаган муаммолар, эски аразлар каби, тушкун ҳолатнинг манбаи ҳисобланади. Майда хатоларни унутиш осон. Бироқ, ҳақиқатдан ҳам ёмон нарса учун инсонни кечириш ҳамманинг қўлидан келмайди. Бу руҳий куч ва ўзига ишончни талаб қилади.

Агар кимнидир кечира олмасангиз, бу ҳис кўп йиллар давомида сизни кемиради ва тинч яшашга йўл бермайди.

15. Одамларга ёрдам беринг

Бошқа одамларга ёрдам кўрсатганда завқланишимиз исботланган ҳолат. Бу вақтда, ҳудди кулгу вақтида бўлганидек, дофамин ишлаб чиқарилади. Яхшилик қилиш орқали ижобий ҳиссиётларни оламиз ҳамда бўлиқ ва кераксизлик ҳиссидан халос бўламиз.

16. Кўпроқ қуёшда бўлинг

Қуёш остида юрганда организмда барча ҳаётий муҳим жараёнларда иштирок этадиган D витамини ишлаб чиқарилади. Шунингдек, у кайфиятни кўтаради.

17. Сизни қўллайдиган одамларни атрофингизга тўпланг

Ҳаётингиз аҳамиятсиз бўлмаган одамларни танланг. Муҳими, сиз улар билан ўзингизни қулай ва ишончли ҳис қилишингиздир. Сизни пастга тортувчи одамлардан узоқлашинг.

18. Салбий ҳаёлларингизни таҳлил қилинг

Ўзига нисбатан ишончсизлик ва тушкун ҳаёллар фойдасизлик ва кераксизлик туйғусини уйғотади. Сизни ташвишга солаётган нарсани ёзишга уриниб кўринг. Сўнгра ҳаёллар ва таъкидларнинг қай бири ҳаққоний эканлигини аниқланг.

19. Тўйиб ухланг

Албатта, катта ҳаётда суткасига саккиз соатдан ухлашнинг доим ҳам уддасидан чиқа олмаймиз. Бироқ носоғлом уйқу ва уйқусизлик тушкунлик ҳолатини оғирлаштиради.

20. Севимли машғулотларга вақт ажратинг

Авваллари сизга ёққан машғулотни бажаринг: кинога боринг, сув ҳавзасида сузинг, арғимчоқда учинг. Албатта, тушкун ҳолатда ҳаётдан ҳурсанд бўлиш қийин. Буни қайтадан ўрганишингиз керак. Эҳтимол аввалига ўзингизни мажбурлашга тўғри келар. Лекин вақт ўтиши билан хобби ва қизиқишлардан яна аввалгидек завқ ола бошлайсиз.

21. Мукаммаликка интилишни йўқотинг

Мукамалликка интилиш доимий стрессга сабаб бўлади ва иложсизлик, ўзига ишончсизлик, ақлий очлик, уйқусизлик ва саломатлик билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлади.

Ҳаётда ҳеч нарса мукаммал эмас. Барчада ва ҳамма нарсада камчилик мавжуд. Ўзингизда боридан ҳурсанд бўлинг. Агар нимадир сизга ёқмаса, уни тузатинг, аммо чегарадан чиқиб кетманг.

22. Ўзингизга вақт ажратинг

Одатий муҳитдан чиқинг. Дам олиш кунларини нотаниш жойда ўтказинг. Ҳордиқ чиқаринг, бир оз ўзингиз билан ёлғиз қолинг, онгингизни кераксиз ҳаёллардан тозаланг. Мақоладаги маслаҳатларни амалда синаб кўриш учун бу жуда қўл келади.

23. Янгиликларга очиқ бўлинг

Сиз учун мутлақо янги бўлган нарса билан шуғулланинг. Нотаниш жойга ташриф буюринг. Бунинг учун ҳаттоки ҳеч қаерга кетишнинг ҳам кераги йўқ. Шаҳрингизда сиз ҳеч қачон бўлмаган қандайдир музей ёки галерея борлиги аниқ. Китоб ўқинг, кўнгилли бўлиб ишланг, чет тилини ўрганинг.

24. Табиатда сайр қилинг

Табиат қалбдаги яраларимизни тузата оладиган ажойиб кучга эга. Тоза ҳаво, қушларнинг сайраши, баргларнинг шивирлаши ва гўзал манзара. Сукунат ва хотиржамлик. Фақат ҳозир бор ва ҳеч қандай ташвиш йўқ. Сайрга севимли инсонингиз билан борсангиз, янада бахтли онларни бошдан кечирасиз.

25. Енгилманг

Ҳар ким енгилиши мумкин. Бироқ курашиш ва ҳаётдан баҳра олиш анча мураккаб. Ҳар қандай инсон қийинчиликлар ва ташвишларга дуч келади. Уларни енгишни ўргансангиз, барини осон ҳал қила оласиз.


Ҳаёт бир марта берилади. Уни қайғу ва аламларга сарфламанг.